Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

А – умумий тасдиқ – «affirmo» тасдиқлайман.
I – қисман тасдиқ – «(i) affimo» сўзининг иккинчи унли ҳарфи.
E – умумий инкор – «nego» инкор қиламан. 


79 
О – қисман инкор – «(о) nego» сўзининг иккинчи унли ҳарфи.
Эҳтимоллик ҳукми. Фикрлар аниқ ёки эҳтимол айтилиши мумкин. 
Эҳтимоллик ҳукмида предикат субъектининг белгисини тахминан 
тасдиқлайди ёки инкор қилади.
Эҳтимол S – P дир. «Эҳтимол, эртага ҳаво очиқ бўлар». 
Эҳтимол S – P эмас. «Эҳтимол, фалсафадан таянч ёзилмас». 
Эҳтимоллик ҳукми фанда, илмий-тадқиқот жараёнида, кундалик 
ҳаётимизда нарса ва ҳодисаларнинг тўла сабаби аниқланмаган ҳолатларда 
қўлланилади. Аниқлик ҳукми предикат (P) субъектдаги (S) белгининг 
мавжудлигини тасдиқлайди ёки инкор қилади. 
S – P дир. «Жиноятчи жавобгарликка тортилиши муқаррардир». 
S – P эмас. «Ҳамма талабалар аълочи эмас». 
Аниқлик ҳукми воқелик ва зарурий ҳукмларга бўлинади. Воқелик 
ҳукмида предикат субъектдаги белгининг мавжудлигини ё тасдиқлайди, ё 
инкор қилади. Бундай ҳукмлар факт, далилларга асосланса ҳам, зарурий 
қонуниятга олиб келмайди. 
«Ибн Сино – тиб илмининг билимдонидир». 
«Нажмиддин Комилов – Ўзбекистон қаҳрамонидир». 
Зарурий ҳукмда предикат субъектдаги белгини албатта тасдиқлайди 
ёки инкор қилади. Зарурий ҳукмда нарса-ҳодисаларнинг мавжудлиги, 
шунингдек, улар ўртасидаги қонуний, зарурий муносабатлар ҳам акс 
эттирилади. «Дунё халқлари террорни лаънатлайди». 
Ҳукмларда терминлар ҳажми деганда субъект ва предикат 
муносабатини билиш, субъект предикатнинг қанча қисмини ҳамда 
предикат субъектнинг қанча қисмини ҳажм жиҳатидан ташкил этиши 
тушунилади. Ҳукмда субъект ва предикат ифодалаган нарса-
ҳодисаларнинг ҳаммаси кирса ва улар ҳажм жиҳатидан тўлиқ олинган 
бўлса, бундай ҳукмда терминлар бўлинган дейилади. 
Агар ҳукм субъекти ва предикати ифодалаган нарса-ҳодисаларнинг 
бир қисмини акс эттирса, бундай ҳукм терминлари бўлинмаган дейилади. 
А. Е. 1. О. ҳукмларидаги субъект ва предикат ўртасидаги 
муносабатни ифодаловчи структура таҳлил қилинса, терминларнинг 
ҳажми билиб олинади. 
а) А – умумий тасдиқ ҳукмларнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқ 
ҳажмда олинган, предикати эса баъзан тўлиқ, баъзан тўлиқсиз ҳажмда 
бўлади. «Ҳамма ҳашаротлар – тирик мавжудотлардир». 
Умумий тасдиқ ҳукмларнинг баъзиларида S ҳам P ҳам тўла ҳажмда 
бўлиши мумкин. «Барча мусулмонлар ислом динига эътиқод қиладилар».
б) Е – умумий инкор ҳукмларнинг субъекти ҳам предикати ҳам 
тўлиқ ҳажмда олинган бўлади. 
«Ҳеч бир порахўр виждонсиз эмас». 
«Ҳеч бир ҳодиса сабабсиз бўлмайди». 
в) I – жузьий тасдиқ ҳукмларнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқсиз 
ҳажмда олинади, предикати эса тўлиқ ёки тўлиқсиз ҳажмда бўлади. 
«Баъзи тушунчалар конкрет бўлади». 


80 
«Баъзи ҳодисалар тасодифан содир бўлади». 
г) О – жузъий инкор ҳукмларнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқсиз
ҳажмда, предикати эса тўлиқ ҳажмда олинади. 
«Баъзи халқлар мусулмон эмас». 
Умумий ҳукмларнинг субъекти ҳамма вақт тўлиқ ҳажмда, жузъий 
ҳукмларнинг субьекти тўлиқсиз ҳажмда олинади. Инкор ҳукмларнинг 
предикати ҳамма вақт тўлиқ ҳажмда бўлади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish