Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

Аналогия (юнонча – мослик, ўхшашлик) бевосита хулоса 
чиқаришнинг тури бўлиб, фикр бир хусусий ҳолатдан бошқа бир хусусий 
ҳолатга қараб ҳаракатланади. Аналогия хулосаси доимо эҳтимоллик 
характерига эга бўлади, яъни бир нарсада a, b, c, d, f белгилари мавжуд, 
текширилаётган нарсада ҳам a, b, c, d, f белгилари мавжуд. Демак, иккинчи 
нарсада d, f белгилар ҳам мавжуд бўлиши керак, деган хулоса чиқариш 
мумкин. Масалан, ота-оналар болаларининг бир неча ўхшаш белгиларига 
қараб уларнинг бошқа томонлари ҳақида хулоса чиқаришади. Ҳар қандай 
ўхшатиш ҳам аналогия бўлавермайди. Шоирлар аёлларни гулга, севгини 
дарёга ўхшатишади, бу оддий ўхшатишдир. Олимлар эса нарса ва 
ҳодисаларнинг зарурий боғланиши ва ички моҳияти, сабабияти ҳақида 
аниқ далил асосида хулоса чиқарадилар. Инсон мияси хусусиятлари 
асосида компьютер яратилган, яъни аналогия орқали бевосита бир 
моделдан бошқа прототипга ахборот ўтказилган. Қадимги юнон 
афсоналарига кўра, Дедал қуш модели асосида қанот ясаган ва инсон ҳам 
қаноти бўлса, уча олади деган хулосага келган: «қуш тирик мавжудот, 
унинг қаноти бор, учади. Инсон тирик мавжудот, унинг қаноти йўқ, 
учмайди. Инсоннинг ҳам қаноти бўлса, эҳтимол у уча олар».
Аналогия асосида самолёт, вертолёт, поезд, компьютер, оддий омбур 
каби кўплаб ажойиб кашфиётлар қилинган.
Аналогия орқали хулоса чиқариш билиш жараёнида муҳим 
аҳамиятга эга, чунки эҳтимолий хулоса асосида тажрибалар ўтказилади, 
оқибатда янги, муҳим назарияларнинг кашф этилишига олиб келади. 
Аналогия мураккаб масалалар ечимини оддий масалалар орқали топишда 
қўл келади. Аналогия хулосаси эҳтимолий бўлгани учун уни ҳар доим 
текшириш, тажриба ўтказиш ва жиддий ўрганишни тақозо этади. Аналогия 
илмий назариялар вужудга келишида муҳим аҳамиятга касб этади. 
Далиллаш (аргументлаш)нинг мантиқий асослари. Далиллаш – 
бирор фикр мулоҳаза ёки мулоҳазалар тизимини воқеликка бевосита 
мурожаат қилиш йўли билан (кузатиш, тажриба-эксперимент) ёки 
чинлиги аввалдан тасдиқланган бошка мулоҳазалар ёрдамида асослашдир.
Далиллаш бевосита ва воситали бўлади. Бевосита далиллаш 
тажриба-кузатиш орқали амалга ошса, воситали далиллаш чинлиги 
аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазаларга асосланган ва хулоса 
чиқариш кўринишида намоён бўлади. Далиллашнинг биринчи усули 


90 
эмпирик, иккинчи усули назарий билимларга асосланади. Далиллашнинг 
хусусий кўриниши мантиқий исботлашдир. Исбот инсоннинг ўз 
атрофидаги нарсаларни билиши жараёнида, ўзаро мулоқотда тўғри фикрни 
тасдиқлашдир. Мантиқий исботлаш эса бирор фикр, мулоҳазанинг 
чинлигини, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳаза орқали 
асослашдир. Исботлаш хулоса чиқариш шаклида бўлса, далиллаш кўпроқ 
диалог кўринишида бўлиб, бири иккинчисининг фикрини рад этишга, ўз 
фикрининг чинлигини исботлашга, ўз фикрлари тўғрилигига ишонтиришга 
ҳаракат қилади. Далиллаш асосида шахснинг барча сифатлари, сўз 
санъатини қай даражада эгаллаганлиги, нотиқлик маҳорати акс этади. 
Далиллаш орқали кишиларда маълум воқеа-ҳодисаларга ишонч-
эътиқод шаклланади. Фактларга асосланган далиллаш юксак ишонтириш 
кучига эга бўлади. Билимнинг мақсади ҳам илмий асосга эга бўлган 
эътиқодни шакллантиришдан иборат бўлиб, далиллаш ва исботлаш орқали 
амалга оширилади. Ишонч-эътиқод – шахснинг хулқ-атвори ва хатти-
ҳаракатларини белгилаб берадиган қарашлари ва тасаввурларидир. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish