Индуктив хулоса чиқариш бир неча эҳтимолий хулосалардан бир
умумий хулоса чиқариш усулидир. Нарса-ҳодисаларни идрок этиш билан
унинг моҳияти, хусусияти, хоссаларига ҳам аҳамият берилади. Бир ва бир
неча хоссанинг такрорланишига кўра, умумий хулосага келиш мумкин.
Индукция (лотинча – ягона асосга келтириш) асосида чиқарилган
хулосалар илмий билишда ўрнатилган турли эмпирик қонуниятлар,
яратилган умумлашмалар тарзида ўз аксини топади, нарса ва ҳодисалар
ҳақидаги билимлар кенгайишига олиб келади.
Индуктив хулоса чиқариш билвосита хулоса чиқариш бўлиб, унинг
асослари икки ва ундан ортиқ мулоҳазалардан ташкил топган бўлади:
«Ер ўз ўқи атрофида Қуёш бўйлаб эллипс ҳаракат қилади».
«Марс ўз ўқи атрофида Қуёш бўйлаб эллипс ҳаракат қилади».
«Юпитер ўз ўқи атрофида Қуёш бўйлаб эллипс ҳаракат қилади».
«Сатурн ўз ўқи атрофида Қуёш бўйлаб эллипс ҳаракат қилади».
«Плутон ўз ўқи атрофида Қуёш бўйлаб эллипс ҳаракат қилади».
«Нептун ўз ўқи атрофида Қуёш бўйлаб эллипс ҳаракат қилади»...
«Демак, барча планеталар Қуёш бўйлаб эллипс ҳаракат қилади».
Индуктив хулоса чиқаришда яккалик, жузъийлик ва умумийликнинг
диалектик алоқасини кузатиш мумкин. Жузъий билимлар умумий билим
ҳосил қилишда мантиқий асос бўлиб хизмат қилади. Индуктив хулоса
87
чиқариш кузатиш ва тажриба натижаларини умумлаштиради. Кузатиш ва
тажрибалар орқали энг оддий кундалик ишлардан тортиб эмпирик ва
назарий қонун, гипотезалар илмий тадқиқотларни умумлаштириб,
билимлар ҳосил қилинади. Илмий кашфиётлар, қонунлар, алоқадорликлар
айнан индуктив йўл билан кашф этилган (электр, оптика кимёвий
элементлар, физика қонунлари ва ҳаказо).
Тўлиқ индукцияда бирор нарса ва ҳодисани ўрганилаётганда унинг
маълум бир синфга мансуб хоссалари аниқланади, ўша хосса берилган
синф учун умумийлигини кўрсатади. Масалан, Қуёш системасига кирувчи
планеталар, БМТга аъзо ташкилотлар, сут эмизувчилар синфига кирувчи
умуртқали ҳайвонлар, бирор шаҳардаги корхона ва ташкилотлар ҳақидаги
хулосалар тўлиқ индукция йўли билан олинган. Шу билан бирга Қуёш
системасига кирувчи планеталар ҳаракатининг йўналиши соат стрелкаси
ҳаракати йўналишига тескари эканлигини ҳам тўлиқ индукция усули
орқали ҳосил қилинган. Барча металлар электр токини ўтказади,
Тошкент шаҳридаги барча корхоналар давлат солиқ қўмитаси рўйхатидан
ўтган каби умумий ҳукм орқали ифодаланган билимлар ҳам тўлиқ
индукцияни қўллаш орқали олинган.
Тўлиқ индукциянинг ифодаси қуйидагича:
S
1
предмети Р белгига эга.
S
2
предмети Р белгига эга.
S
3
предмети Р белгига эга.
S
4
предмети Р белгига эга.
Демак, S
N
предмети Р белгига эга.
Тўлиқ индукцияда бирор хосса бутун синфга кўчирилиб, унга
тегишли умумий хоссасида қайд этилади.
«Зардушт Озарбайжонда туғилган».
«Будда Ҳиндистонда туғилган».
«Мусо Мисрда туғилган».
«Исо Қуддус яқинида Вифлеем (ҳозирги Байт Лаҳм)да туғилган».
«Муҳаммад с.а.в. Маккада туғилган».
«Улар буюк динлар асосчиларидир».
«Демак, буюк динларнинг асосчилари Шарқда туғилганлар».
Тўлиқ индукцияга хос бўлган яна бир хусусият борки, асослар ва
хулосада кўрсатилган нарсалардан бошқа нарсалар ҳақида билим
бермайди. Тўлиқ индукциянинг хулосаси аниқ ва чин бўлади.
Тўлиқсиз индукция эҳтимолий хулоса чиқариш тури бўлиб, бирор
белгининг бирор синфга хос ёки хос эмаслигини, шу белгининг берилган
бирор синфга мансуб барча нарсаларга хослиги ёки хос эмаслиги ҳақида
маълумот беради. Тўлиқсиз индукцияда хулоса кузатиш, тажриба
давомида қайд этилмаган, ўрганилмаган нарсаларга ҳам тегишли бўлади.
Тўлиқсиз индукция қуйидагича ифодаланади:
S
1
нарса Р белгига эга.
S
2
нарса Р белгига эга.
S
3
нарса Р белгига эга.
88
S
4
нарса Р белгига эга.
S
N
нарса Р белгига эга.
S
1
, S
2
. . . нарсалар С синфга тегишли.
Эҳтимол, С синфнинг ҳар бир нарсаси Р белгига эгадир.
Масалан, «2 сони 2 га қолиқсиз бўлинади».
«4 сони 2 қолдиқсиз бўланади».
«n сони 2 га қолдиқсиз бўлинади».
«2, 4 . . . n сонлари 2 га қолдиқсиз бўлинади».
«Эҳтимол, жуфт сонлар барчаси 2 га қолдиқсиз бўлиниши мумкин».
Оммабоп индукция халқ донолигининг оқилона кўринишидир.
Оммабоп индукцияда кузатилаётган ҳолатларга зид бўлган ҳолат
йўқлигига ишонч ҳосил қилинади, текширилаётган буюмнинг белгисини
тадқиқ этиш билан бирга, зид ҳолати бор-йўқлиги ҳам аниқланади, яъни
«шошмай тур-чи», «қани, бироз текширайлик-чи», «етти ўлчаб бир кес»
каби фикрларга таяниб иш кўрилади. Масалан, деҳқончилик, халқ
хунармандчилиги, кундалик ҳаёт юмушлари, хўжалик ишлари оммабоп
индукцияни қўллаш орқали амалга оширилади.
Социологик тадқиқотлар ҳам оммабоп индукция усули бўлиб, улар
орқали халқнинг ижтимоий аҳволи, билим савияси, қизиқиши, яшаши ва
бошқа жиҳатлари ҳақида маълумот олинади. Оммабоп индукциянинг
камчилиги шундаки, унда хулоса тахминий-эҳтимолий бўлишдан юқорига
ўта олмайди ёки хулоса тасодифий, яъни зарурият билан боғланмайди.
Сўровномаларда аҳолининг ёши, жинси, касби, нуқтаи назардан нотўғри
кўрсаткичлар олинса-да, фактлар яширилган ёки атайлаб орттириб
кўрсатилган бўлиши мумкин. Шунингдек, турли ғаройиботларга ишониш,
«кўз тегиши», «тушдан таъсирланиб нотўғри хулоса чиқариш» ҳам
кўпинча ҳақиқатга мос келмаслиги мумкин. Ҳодисаларнинг сабабини
аниқлашга, қонунларни очишга қаратилган хулоса илмий индукция бўлиб,
нарса-ҳодисаларнинг белгилари шунчаки қайд этилмай, улар ҳақида тўла
маълумотга эга бўлиш учун бошқа сабабий боғланишлар ҳам ўрганилади.
Илмий индукциянинг усуллари қуйидагича:
а) ўхшашлик. Агар ҳодисанинг кузатилаётган ҳоллари учун фақат
битта ҳолатгина умумий бўлса, мазкур ҳодисанинг сабаби ҳисобланади;
б) тафовут. Ҳодиса вужудга келаётган ва вужудга келмаётган ҳоллар
улардан аввал келаётган ҳолатларнинг биттасидангина фарқ қилиб,
қолганларида ўхшаш бўлса, ана шу битта ҳолат кузатилаётган ҳодисанинг
сабабидир (иккита қорхонанинг тафовути, фарқлари ўрганилади,
сабаблари очиб берилади).
Айрим мутафаккирлар дедукциянинг аҳамиятини юқори баҳолаб,
уни тадқиқ этишга эътибор қаратган бўлсалар (Арасту, Декарт),
бошқалари индукциянинг ўрнига катта баҳо берганлар (Демокрит,
Суқрот, Бэкон, Милль). Баъзи файласуфлар ҳар икки хулоса чиқариш
усулини ўзаро боғлиқ ҳолда олиб тадқиқи этганлар (Галилей, Гегель).
Демак, билишнинг турли босқичларида индукция ва дедукция турли
аҳамиятга эга бўлади, лекин билишнинг барча босқичлари соҳа ва
89
йўналишларида индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш ўзаро
алоқадорликда бўлади, яъни бири иккинчисини тўлдириб боради, бири
иккинчисисиз мавжуд бўла олмайди. Дедуктив хулоса чиқариш
асосларини индуктив йўл билан ҳосил қилинган умумий билим ташкил
этади. Индуктив хулосанинг чинлиги дедукция ёрдамида текширилади.
Дедукцияда фикр умумийдан жузъийлик ва яккаликка, индукцияда эса
яккалик ва жузъийликдан умумийликка қараб боради. Индукция ва
дедукциянинг асосини борлиқдаги яккалик, жузъийлик ва умумийликнинг
ўзаро алоқаси, уларнинг бирини иккинчиси орқали намоён бўлиши ташкил
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |