Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат



Download 0,55 Mb.
bet29/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

3. экотизимда энергия оқими
Экотизимлардаги организмларнинг ҳаёт фаолияти ва моддаларнинг айланиши учун энергия талаб этилади. Яшил ўсимликлар ҳаёт учун зарур бўлган кимёвий моддаларни олиб, фотосинтез жараёнида органик бирикмалар тўплайди ва Қуёш энергияси кимёвий энергияга айланади. Улар ҳайвонларга озуқа берадиган тирик модданинг асосий қисмини ташкил этади. Ҳаво таркибидаги кислород ва карбонат ангидрид газларининг миқдорини тиклайди ва сувнинг айланиш жараёнида қатнашади. Ўсимлик чириндилари тупроқда фосфор, калий, кальций, марганец каби элементларнинг бир меъёрда тарқалишига ёрдам беради. Бундай организмлар автотрофлар деб аталади. Ўсимликлар ва бошқа жониворлар билан озиқланиб яшовчи гетертрофлар эса озиқланиш жараёнида органик моддаларни карбонат ангидрид, сув ва минерал тузларга айлантиради. Улар органик моддаларни ўсимлик такрор фойдаланиши учун яроқли бўлган даражагача парчалайди. Шундай қилиб, биоген моддалар табиатда узлуксиз айланиб туради.
Организмлар Қуёш энергиясини кимёвий, механик ва иссиқлик энергияларига айлантиради. Бунда борадиган ҳаммма ўзгаришлар энергияни йўқотиш билан боғлиқ бўлиб, у охирги иссиқликка айланиб тарқалиб кетади.


4. экотизимда маҳсулдорлик

Жамоанинг ҳаёт фаолияти натижасида органик моддалар тўпланади ва сарф бўлиб туради. Демак, ҳар бир экотизим маълум даражада маҳсулдорликка эга.


Экотизимнинг асосий ёки бирламчи маҳсулдорлиги яшил ўсимликлар томонидан фотосинтез жараёни натижасида вақт бирлигида тўпланган маҳсулот ҳисобланади. Масалан, фотосинтез натижасида ўрмондаги ўсимликлар 1 га майдонда 5 т органик модда ҳосил қилса, бу умумий ёки ялпи бирламчи маҳсулдорлик деб қаралади. Аммо ўсимликнинг ҳаёти учун ҳам ҳосил бўлган моддалар сарф бўлади.
Экотизимда тўпланган барча маҳсулот (нафас олишга сарф бўлгандан ташқари) жамоанинг ҳақиқий бирламчи маҳсулдорлигини ташкил этади. Ҳақиқий бирламчи маҳсулдорликни ҳосил қилувчи органик моддалар гетеротроф организмлар учун ўзлаштирилиши мумкин. Консументлар ҳам ҳақиқий бирламчи маҳсулот ҳисобига органик модда тўплайди. Улар ҳосил қилган маҳсулдорлик иккиламчи ҳисобланади.
Саволлар:

1. Биоценознинг ўзига хос ҳусусиятларини айтинг?


2. Жамоа деганда нима тушунилади?
3. Биоценозда қаватлилик тузилмаси қандай келиб чиқади?
4. Турнинг экологик ўрни организмларда қандай ифода қилинади?
5. Биогеоценознинг ўзига хос ҳусусиятларини айтинг?
6. Экотизм деб нимага айтилади?
7. Продуцентлар қандай организмлар ҳисобланади?
8. Консумент ва редуцентларнинг экотизимдаги роллари нималардан иборат?
9. Маҳсулдорлик деганда нимани тушунасиз?


IX-МАВЗУ. Экотизимларнинг динамикаси.


РЕЖА:
1. Сукцессия ҳақида тушунча.
2. Экзогенетик ва эндогенетик алмашинишлар.
3. Бирламчи ва иккиламчи сукцессия.
4. Агроэкотизимлар ҳақида тушунча.
5. Агроэкотизимлар ўзига хос хусусиятлари.
6. Агрофитоценозларни инсон томонидан бошқарилиши.


Таянч сўзлар: Сукцессия, экзогенетик, эндогенетик, гуруҳланиш, шаклланган жамоа, консорциялар, тўқайзор, фитоценоз.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish