2. Биоценознинг тузилмаси
Биоценоз ҳам хилма-хил тузилмага эга. Одатда у тур, фазо ва экологик тузилмаларга бўлиб ўрганилади. Биоценознинг тур тузилмаси дейилганда биоценоздаги турларнинг хилма-хиллиги, миқдори, уларнинг фенологик ҳолати ва ҳоказолар эътиборга олинади.
Биоценознинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг турлар таркибидир. Айни бир биоценоз учун хос бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг умумий сони деярли доимий бўлиб, ҳар хил турдаги биоценозларда у кескин ўзгариб туради.
Биоценознинг фазовий тузилмаси. Ҳар қандай жамоа унинг таркибий қисми ҳисобланган ўсимлик билан боғланган. Жамоанинг шаклланиш даврида турлар ҳар хил ҳолатларда жой олади. Баъзи бир турлар тупроқда, иккинчилари унинг юзасида, сувли жойда ва ҳатто тропосферанинг анча юқори қисмларида тарқалиши мумкин. Баъзи бир турлар дарахт таналарида (эпифит) ва баргларида (эпифил) ёпишган ҳолда яшайди. Натижада фитоценознинг тузилишида қаватлилик келиб чиқади. Қаватлилик дейилганда жамоадаги турларнинг тупроқ юзасига нисбатан ҳар хил баландликларда қаватма-қават жойлашганлиги ва унинг қатламида ҳар хил жойлашиши тушунилади.
Қаватлилик, айниқса ўртача иқлимли ўрмон фитоценозларида яққол кўзга ташланади. Ўрмонларда одатда 3-5 қаватлилик кузатилади. 1-2 қаватлар биринчи, иккинчи ва учинчи даражадаги дарахтлар, 3-қават буталар, 4-қават ўт ва бутачалар, 5-қават мох ва лишайниклар қавати. Ўт ўсимликлардан ташкил топган фитоценозларда ҳам 2-3 ва 4-қаватлар ажратилади.
Турли биоценозлар тирик организмларнинг маълум экологик гуруҳлари нисбати билан тавсифланиб, бу унинг экологик тузилмасини ифодалайди. Биоценознинг экологик тузилмаси маълум иқлим ва ландшафт шароитларида қонуний равишда шаклланади. Қуйидаги жадвалда кўл ва чўл биоценозлардаги намлик омили бўйича ўсимликларнинг экологик гуруҳлари нисбати келтирилган:
Кўл биоценози
|
Чўл биоценози
|
Гидрофитлар
Гидатофитлар
Гигрофитлар
|
Склерофитлар
Ксерофитлар
Суккулентлар
|
3. Консорциялар
Консорция тушунчаси фанга В.Н.Беклемишев ва Л.Г.Раменскийлар томонидан киритилган. В.Н.Беклемишев консорция деганда айрим тур бирор биоценоз таркибига кирар экан, у маълум бир эдификатор ёки доминант тур билан биргаликда бошқа индивидлар билан яшаётган (танаси ичида ёки юзасида) бир нечта бошқа индивидлардан иборат эпибионтлар ва эндобионтлардан ташкил топишини тушунади. Ёнғоқ ўсимлиги тупроқдаги ҳамкорликда яшайдиган замбуруғлар билан бирга тана ва шохларидаги эпифит ҳолда яшаётган мохлар ва лишайниклар, тўқималаридаги паразит замбуруғлар ҳамда жуда кўп бўғим оёқлилар билан мураккаб консорцияни ҳосил қилади.
Ҳар бир консорция марказий ядро (консорциянинг детерминанти) ва у билан боғланган трофик ва тропик боғланишлардаги консортлардан ташкил топади.
Консорция ўз навбатида бир-бири билан бир неча концентрларни ҳосил қилади. Уларнинг биринчиси детерминант билан бевосита боғланса, иккинчиси эса билвосита боғланади ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |