Қуруқликда учрайдиган бирламчи сукцессия
Ҳамжамоа сериялари
Тўқайзор фитоценозидаги иккиламчи сукцессиялар
1. Агроэкотизимлар ҳақида тушунча
Агроэкотизимлар қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган экин майдонлари, ем-хашак олинадиган яйловлар ҳамда туёқли уй ҳайвонларини ўз ичига олувчи ҳудудлар мажмуидир. Агроэкотизимлар таркибига инсон ҳам киради, чунки у ҳар доим экологик занжирни бошқариб иложи борича кўп энергияга эга бўлган маҳсулот олишга ҳаракат қилади ва энергетик пирамиданинг чўққисида туради. Агрофитоценоз агроэкотизимларнинг энг муҳим қисми ҳисобланиб, у маълум майдондаги маданий ва бегона ўтлар мажмуидан иборат. Агрофитоценознинг маданий, бегона ўтлар ҳамда тупроқдаги сувўтлари ва микроорганизмлари агроэкотизимнинг мустақил қисми ҳисобланади. Агрофитоценознинг ҳаёти учун зарур бўлган ва уларсиз яшай олмайдиган ҳайвонлар унинг таркибига кирмайди. Агрофитоценозлар сунъий фитоценоз, деб қаралади ва унинг табиий фитоценозларга ўхшаш томонлари ҳамда фарқлари бор.
2. Агроэкотизимлар ўзига хос хусусиятлари
Агроэотизимларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Миқдорий кўрсаткичи билан. 2. Агрофитоценозларда доминантлар инсон томонидан киритилади ва бошқарилади. 3. Табиий жамоаларда турларни турли мавқедаги турларга ажратиш мумкин. 4. Агрофитоценозлардаги бегона ўтлар кенг экологик доирадаги ва космополит организмлардир. 5. Агрофитоценоздаги маданий ўсимлик популяцияси маълум бир навга тегишли бўлгани учун яхши дифференциаллашмаган.
3. Агрофитоценозларни инсон томонидан
бошқарилиши
Экологик қонуниятлар асосида ўсимликлар ҳамжамоасидан ташкил топган экин майдонларини экологик қулай тизимга келтириш мумкин.
Бу борада баъзи ишлар амалга оширилмоқда:
1. Айрим агроценопопуляциялар даражасида.
2. Агрофитоценозлар даражасида.
3. Бир бутун агроландшафтлар даражасида.
Айрим агроценопопуляциялар даражасида экологик қулайликка эришиш ҳар хил навларни аралаш ҳолда экиш йўли билан олиб борилиши мумкин.
Агрофитоценозлар даражасида ҳар хил турларни биргаликда экиш мумкин. Бу айниқса, ем-хашак етиштиришда катта аҳамиятга эга. Ҳамдамоада маданий ўсимлик турлари ўртасида экологик ўринлар шаклланиб, айрим турлар ресурслардан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Агроландшафтлар даражасида олиб бориладиган ишлар мураккаб, аммо жуда самарали ҳисобланади. Бунда тупроқ, иқлим ва рельеф хусусиятлари ҳисобга олиниб, иқлимни идора этувчи ўрмон майдонлари сақланиб қолинади. Улардан турли хил маҳсулотлар етиштириш (ёғоч, резавор, мевалар, замбуруғлар) учун ҳамда эстетик мақсадларда фойдаланилади.
Агрофитоценозларни экологик қулай ҳолатга келтириш учун кузги шудгор усулини такомиллаштириш, алмашлаб экишда дуккакли ўсимликларнинг ролини ошириш, экиш муддатини тўғри танлаш ва бошқалар амалга оширилиши керак.
Юқори ҳосил берадиган, табиат билан уйғунлашган агрофитоценозлар деҳқончиликнинг келажаги ҳисобланади.
Саволлар:
1. Сукцессия деб нимага айтилади?
2. Экзогенетик алмашинишнинг сабабини тушунтиринг?
3. Эндогенетик алмашиниш қандай пайдо бўлади?
4. Сукцессия неча хил бўлади?
5. Агроэкотизим деб нимага айтилади?
6. Агроэкотизимлар қандай хусусиятларга эга?
7. Сунъий агрофитоценозлар экологик нуқтаи назардан қандай афзалликларга эга?
8. Агрофитоценозларни экологик қулай тизимга келтириш учун нима қилиш керак?
X-МАВЗУ. Биосфера ҳақида тушунча.
РЕЖА:
1. Биосфера ҳақида Вернадский таълимоти.
2. Тирик модда ҳоссаси ва функциялари.
3. Биосферада моддаларнинг айланиши.
Таянч сўзлар: Биосфера, тирик модда, ўлик модда, оралиқ модда, биоген модда, биогеокимёвий, энергетик хусусият, фотосинтез, оксидланиш-қайтарилиш, парчаланиш, транспорт хусусияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |