Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат


Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш



Download 0,55 Mb.
bet39/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш
Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришганидан бошлаб Рио-де-Жанейро шахрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда қабул қилинган Экологик сиёсатни яъни атроф муҳит ҳолатини яхшилаш аҳоли саломатлигини мустахкамлашга қаратилган ишларни мувофаққиятли амалга ошириб келмоқда .
Экологик муаммоларни ҳал этишнинг асосисй йўналишлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,Вазирлар махкамаси,турли нодавлат ташкилотлари ҳамда давлат томонидан қабул қилинган Атроф ҳитни мухофазаси,гигиеник,биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича миллий харакат режалари ва стратегияларида ўз аксини топган.
Бозор иктисодиёти шароитида давлатнинг энг муҳим вазифаси аҳоли сонини ўсиши,шахарларнинг транспорт орқали юк ташиши, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш билан бо³лиқ равишда атроф муҳит мухофазасини муаммоларини ҳал этиш яъни табиий ресурсларни қайта ишлаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари турибди. Ўтиш даврида шубхасиз табиий ресурслардан фойдаланиш даражаси ўзгаради ва атроф муҳитнининг ифлосланишига таъсир кўрсатади.
Бундай шароитда Табиатни муҳофаза қилиш давдат қўмитаси томонидан табиий ресурслардан тежаб тергаб фойдаланиш ва кам чиқитли технологиялардан фойдаланиш каби экологик сиёсатни қўллашни тақоза этади.Шунга қарамасдан республикада қуйидаги экологик муаммоалар ҳал этилмай қолмоқда:
1.Орол бўйидаги экологик танг аҳвол;
2.Ер,сув,биологик ресурсларнинг қисқариши ;
3.Ер,сув,биологик хилма хилликга ва атмосфера ҳавосини сифатига қўшни давлатларнинг таъсири;
4.Таиий ҳолатни ва унинг ифлосланиш манбалари шунингдек табиий ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш учун етарли техник ва методик имкониятларнинг чекланганлиги;
5.Атроф муҳит ҳолатини аналитик назорат қилиш учун махсус асбоб ускуналарнинг ишлаб чиқариш корхоналарининг мавжуд эмаслиги;
6.То³-кон чиқиндилари ,аввалги уран конлари айниқса уларнинг чегара худудлардаги ҳолати;
7.Саноат ва маиший турмушдаги чиқиндиларнинг қайта ишловчи ва узлаштирувчи тизимнинг такомиллашмаганлиги;
8.Табиий атроф муҳит ва уларнинг ифлосланиш манбалари ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш ҳолати бўйича етарли экологик банк тизими маълумотлари етарли бўлмаслиги;
Табиий атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари макроиқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёнида унинг диққат марказида турмо³и лозим.
Ўзбекистон Республикаси атроф мухит ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги биринчи навбатдаги вазиалари қуйдагилар ҳисобланади:
1.Жамиятнинг таълим олиш ва интеллектуал потенциалини ўсишини таъминлдовчи шароитни яратиш;
2.Атроф муҳит ҳолатини яхшилаш учун ҳамда глобал экологик муаммоаларни ҳал этиш учун етарли мабла³лар ажаратилиши керак;
3. Генетик фондни,турлар хилма хиллиги ва ландшафтларни сақлаш;
4.Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш;
5.Махсус мухофазага олинган худудларни бошқариш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш керак;
6.Атроф мухитни ифлосланиш манбаларини аниқлаш бўйича назорат тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш;
7.Хусусийлаштириш жараёнида экологик талабларга риоя қилиш ва атроф мухитга зарар келтиргани учун жавобгарлик кабиларни назорат механизмларини яратиш;
8.Экологик хавфсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар соҳасида экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш;
9.Экологик ахборотлар ва атроф мухит мониторинги бўйича банк тизимини яратиш;
10.Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг табиатни мухофаза қилиш ишлари бўйича фаолиятини ёритиб турувчи марказлашган ахборот тизимини яратиш;
11.Экологик таълим ва тарбия тизимини янада ривожлантириш;
12.Халқаро экологик нормалар ва стандартлар бўйича босқичма-босқич дастурлар ишлаб чиқариш;
13.Халқ хўжалигининг турли сохаларида экологик тоза технологиялар чмқиндиларнинг зарарсизлантириш ва ўзлаштириш бўйича илмий-техник ишларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда илмий –тадқиқот ишларини олиб боришин давом эттириш;
14.Атроф мухит мухофазаси ,табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари буўйича жамиятдаги экологик ташкилотлар билан ўзаро хамкорликни кучайтириш ва биргаликда экологик қарорлар қабул қилиш.
Табиий ресурслар (французча ресурс “яшаш воситаси”) кишиларнинг яшаши учун зарур бўлган восита бўлиб, уни инсон табиатдан олади.
Жамиятнинг моддий, илмий ва маданий эҳтиёларини қондириш учун ижтимоий ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий объект, шароит ва табиатда бўладиган жараёнларга табиий ресурслар деб айтилади. Табиий ресурсларга қазилма бойликлар, иқлим, сув, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонлар, космик ресурслар, атом ресурслари киради.
Табиий ресурсларга инсоннинг таъсирининг характерига кўра ва улардан тўғри фойдаланилиши, муҳофаза қилиш учун ууларни классификация этиш лозим.
Инсон таъсирининг характерига кўра табиий ресурслар одатда икки категорияга: тугайдиган ва тугамайдиган ресурсларга бўлинади.
Тугайдиган табиий ресурслар ўз навбатида икки группага бўлинади: қайта тикланмайдиган ва қайта тикланадиган ресурслар.
Тикланмайдиган табиий ресурсларга ер ости бойликлари (темир рудаси, олтин, нефт, газ, кўмир ва бошқалар) киради, улардан фойдаланиш сабабли заҳираси камайиб, сўнгра тугаши мумкин.
Тикланадиган табиий ресурсларга бутунлай йўқ бўлиб кетмайдиган ва қайта тикланадиган тупроқлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси (қисман) шунингдек, баъзи бир чўкинди жинслар, тузлар киради. Чунончи тупроқ фойдаланиш натижасида бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, балки эрозияга учраши, унумдорлигини йўқотиши мумкин. Кишиларнинг хўжалик фаолиятида баъзи бир ўсимлик ва ҳайвонот дунёси камайиб ёки бутунлай йўқ қилиб юборилиши мумкин. Бу ресурслар (унумсиз тупроқ, тури камайган ўсимлик ва ҳайвонлар) фойдаланиш жараёнида қайта тикланиши мумкин. Лекин уларнинг тикланиш тезлиги турлича. Агар овланган ҳайвонларнинг қайтадан популяциясининг тикланиши учун ўнлаб йиллар керак бўлса, кесилган ўрмонларни 60 йилдан ортиқ вақтда, 1 см чириндили тупроқнинг пайдо бўлиши учун 300-600 йил керак.
Тикланадиган табиий ресурслардан планли, илмий ва уларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланилса, бу ресурслар инсонга абадий хизмат қилади.
Тугамайдиган табиий ресурсларга иқлим ва сув ресурслари киради. Бироқ кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсирида сув ифлосланиб, натижада чучук сувнинг баъзи бир туманларда етишмаслиги сезилмоқда. Чучук сув муаммоси нафақат республикамизда балки, бутун дунёнинг катта-катта мамлакатларида (АҚШ, Япония, Германия) сезиларли даражада пайдо бўлмоқда.
Иқлим ресурсларига атмосфера ҳавоси, шамол энергияси, иссиқлик ва намлик киради. Лекин атмосферанинг саноат, транспорт чиқиндилари ва радиоактив моддалар билан ифлосланиши натижасида унинг таркиби ўзгариб, йирик мавжудотларнинг яшашига салбий таъсир кўрсатади.
Космик ресурсларга қуёш радиацияси, денгиз сувининг кўтарилиши ва пасайишидан вужудга келган энергия киради, булар ҳам битмас-тугаммасдир.
Инсон узоқ вақт давомида жамият учун зарур бўлган табиий ресурслар тугалмас, улардан қанча фойдаланилса ҳам тугамайди деган тушунчага эга эди. Аммо инсоннинг табиатга кўрсатган таъсири, унинг ресурсларидан нотўғри фойдаланилиши туфайли табиий муҳит (ҳаво, сув, тупроқ ва бошқалар) ифлосланиб, хўжаликка ва айниқса инсон саломатлигига таъсир эта бошлади.
Табиатни муҳофаза қилиш” термини дастлаб 1913 йил биринчи ҳалқаро табиатни муҳофаза қилиш бўйича Швейцарияда ўтказилган съездидан сўнг кенг тарқалди. Фан ва техни ниҳоятда ривожланган бугунги кунда инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири чуқурлашиб, кўлами кенгайиб кетди. Ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш масаласи энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолди.


Саволлар:
1. Ресурслар деб нимага айтилади?
2. Ресурслар қандай классификация қилинади?
3. Тугайдиган ва тугамайдиган ресурсларга қандай мисоллар келтирасиз?
4. Тугайдиган ресурслар неча гуруҳга бўлинади?
5. Табиатни муҳофаза қилиш деганда нимани тушунасиз?
Топшириқ:
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳақида фикрингиз.
Назорат учун тест саволлари.
1. Инсоннинг табиатга таъсири қандай бўлади??
а) дарахтлар экиш, ерларни ўзлаштириш.
б) ўрмонларни кесиш, чорвачиликни ривожлантириш.
в) ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш.
г) ерларни ўзлаштириш, сувни ифлосланиши.
д) ҳаммаси тўғри.

2. Табиатни муҳофаза қилиш масаласи нималардан иборат?


а) ўсимликларни сақлаб қолиш.
б) ҳайвонот оламини сақлаб қолиш.
в) табиий генофонни сақлаб қолиш.
г) тупроқни муҳофаза қилиш.
д) сув ҳайвонларини сақлаб қолиш.

3. Табиий ресурслар неча категорияга бўлинади?


а) қайта тикланадиган ва тугамайдиган ресурс.
б) тугайдиган ва тугамайдиган ресурс.
в) қайта тикланмайдиган ресурс.
г) тугамайдиган ва ер ости ресурслари.
д) тугайдиган ва сув ресурслари.

4. Тугайдиган ресурсларга қайси ресурслар киради?


а) космик ресурслар, тузлар.
б) қайта тикланадиган, чўкинди жинслар.
в) қайта тикланмайдиган, ер ости бойликлари.
г) ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонлар.
д) иқлим, тупроқ, ўсимликлар.

5. Тугамайдиган ресурслар қайсилари?


а) космик ресурслар, тузлар.
б) иқлим, ўсимликлар.
в) сув, ҳайвонлар.
г) чўкинди жинслар, тузлар.
д) иқлим ва сув ресурслари.


Саволлар:

1. Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилишнинг ҳолати қандай?


2. Ўтиш даврида Ўзбекистон қандай вазифаларни қўйган?
3. Энг муҳим экологик муаммолар қайсилар ва уларни ҳал қилиш масалалари нималардан иборат?
4. Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида ҳал этилмай келинаётган экологик муаммолар нималардан иборат?



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish