Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат



Download 0,55 Mb.
bet41/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

Энергетик комплекслар томонидан 2000 йилда атмосфера ҳавосига 255,5 минг тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилган. Унинг 59% сульфид ангидрид газига тўғри келади. Шунингдек, 40-60% гача атмосферани димиқишини келтириб чиқарувчи карбонат ангидрид гази атмосферага чиқади. Атмосфера димиқиши ҳисобига Ернинг ўртача ҳарорати XXI аср бошларида 1-1,5оС ортади. Атмосферанинг қуйи қатламлари ортиқча исиши йирик шаҳарларда яхши сезилади. Йиллик ўртача ҳароратнинг қутб музликларини эриши, Дунё океанларининг сатхини кўтарилиши, баъзи қитъаларда айрим жойларнинг сув босиши, тектоник жараёнларнинг кучайиши ва иқлимнинг ўзгариши каби оқибатлар келиб чиқади.
1 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқаришда ҳавога 6,0 тонна чиқинди чиқади.
Қора ва рангли металлургия соҳасида атмосферага 123,6 минг тонна чиқинди чиқарилиб унинг 95 минг тоннаси сульфид ангидрид газига тўғри келади. Рангли металлургия корхоналари оғир металларнинг аэрозоллари, сульфат кислота, цианидлар ва фторидлар каби махсус ифлослантирувчи моддалар чиқаради.
Қурилиш соҳасидаги корхоналар томонидан 27,6 т чиқинди чиқарилиб унинг маълум миқдори чанг ва ис газидан иборат. Охонгарон, Бекобод, Қарши, Навоий, Нукус каби шаҳарларда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манба қурилиш саноати ва цемент ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Кимёвий комплекс. Кимё саноати хиссасига тахминан атмосферанинг ифлосланишининг умумий кўрсаткичига нисбатан 3% тўғри келади. Ҳавода сульфид ангидрид гази чанглар, тутун кабилар билан ифлосланиши натижасида саноат районларида нам ва сокин ҳавода қуюн ҳосил бўлади. У заҳарли тумандан иборат одамлар ҳаётига ҳавф солиши мумкин. Лондон шаҳрида ака шундай шароитда юрак хасталиги ва ўпка касалликларининг кучайиши туфайли 1952 йилда 4000 киши нобуд бўлган.
Автотранспорт ҳавони ифлосланишида катта ўрин эгаллайди. АҚШнинг атмосфера ҳавоси 60% автомобиллардан чиқадиган газлар билан ифлосланади. Нью-Йорк, Лос Анжелес, Токио, Тошкент, Самарқанд каби йирик шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиши даражаси 80-90%ни ташкил этади.
Автомобилдан чиқадиган газлар таркибида зарарли моддалар мавжуд. Атроф муҳитга ис гази олтингугурт ва азот бирикмалари билан бирга 3,4 бензапирен ва қўрғошин каби канцероген моддалар ҳам ажралиб чиқади. Атмосферага чиқадиган газлар билан 25-27% қўрғошин чиқади. Дунё бўйича бугунги кунда 500 млн.дан ортиқ автомобиллар ҳаракатланади.
Лос Анжелес шаҳрида ҳавони 2,5 млн. автомобил Парижда эса 900 минг автомобил ҳавони заҳарлайди. Ҳавога ажралиб чиқадиган газлар ўсимлик ҳайвонлар ва одам саломатлигига салбий таъсир этади. Атмосферанинг энг ҳавфли ифлосланиши радиоактив ифлосланишдир. Бу эса одам саломатлигига салбий таъсир этиб, уларнинг авлодларида турли хилдаги мутацияларни келтириб чиқариши билан ҳавфли бўлади.
Радиоактив ифлосланишнинг манбалари атом ва водород бомбаларини синовдан ўтказиш бўлса бундан ташқари ридиоактив ифлосланиш ядро қуролларини тайёрлашда электростанцияларининг атом реакторлари ва радиактив чиқиндилардан атмосферага тарқалади.
Инсон ва бошқа тирик организмлар учун атмосфера ҳавосининг фреонлар билан ифлосланиши жиддий салбий оқибатларга олиб келади. Улардан совутгич қурилмаларида, ярим ўтказгичлар ва аэрозол балончалар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Фреонлар озон қатламига таъсир этади. Улар қисқа тўлқинли ультрабинафша нурлар таъсирида парчаланади натижада хлор, фторларга ажралади. Натижада хлор ва фторлар озон билан ўзаро таъсир этади. Озон қатламининг сийраклашиши ҳавфли ерларга ультрабинафша нурларнинг кириб келиши натижасида тери раки касаллиги ортишига сабабчи бўлмоқда.
Ҳавонинг ифлосланиши натижасида одамларда дармонсизланиш, иш қобилиятини пасайиши, йўтал, бош айланиши, овоз бойламларининг сиқилиши, ўпка, кўз билан боғлиқ ҳар хил касалликлар организмнинг умумий заҳарланиши, касалликка қарши курашишнинг сусайиши кабилар келиб чиқади.
Атмосферани ифлосланишига қарши курашиш жуда мураккаб ва кўп қирралидир. Шунингдек, катта куч ва маблағ талаб этади. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш учун қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш лозим:
1. Ҳавфли моддаларни ҳосил бўлишини бартараф этувчи мавжуд технологияларни такомиллаштириш. Янги технологик жараёнларни жорий этиш;
2. Ёқилғи таркиби аппаратлар ва карбюраторларни яхшилаш, тозаловчи қурилмалар ёрдамида атмосферага чиқиндилар чиқишини камайтириш ва бартараф этиш;
3. Зарарли чиқиндилар чиқарувчи манбаларни тўғри жойлаштириш орқали атмосферани ифлосланишини олдини олиш ва яшил майдонларни кенгайтириш.
Ўзбекистон Республикасида Бош гидромет ва Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан атмосфера ҳавоси ва уни ифлослантирувчи манбалари назорат қилинади. Бош гидромет ҳар суткада атмосфера ҳавосини зарарланиш даражасини 39 аҳоли пунктларида кузатиб туради. 16 турдаги газлар (чиқиндилар) ва 6 турдаги оғир металлар ҳамда бензапирен назорат остидадир. Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан республикамизнинг 136 аҳоли пунктларида саноат корхоналарини ва ҳаракатдаги автотранспортларни назорат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавоси ҳақидаги» Қонунига биноан атмосфера ҳавосининг ҳолати ва унга тегишли маълумотлар ягона давлат назорати яъни табиий муҳитни назорати тизимида олиб борилади.


Саволлар:
1. Атмосфера деганда нимани тушунилади?
2. Атмосферанинг кимёвий таркиби қандай?
3. Атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиш манбалари ва турлари ҳақида нима биласиз?
4. Сунъий ифлослантиришни келтириб чиқаришда саноат ишлаб чиқариш ва автотранспортнинг роли қандай?
5. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш чора-тадбирлари нималардан иборат?


Топшириқ:
Ҳаво муҳитида қандай омиллар тирик организмларга таъсир этишини тушунтиринг.


Назорат учун тест саволлари.
1. Атмосфера ҳавосининг кимёвий таркибига нималар киради?
а) озон қатлами, кислород, водород.
б) кислород, инерт газлар, водород.
в) водород, кислород, фосфор.
г) кислород, азот, водород, карбонат ангидрид, инерт газлар.
д) азот, водород, инерт газлар.

2. Атмосфера қандай манбалардан сунъий ифлосланади?


а) турли чиқиндилардан, космик чанглардан.
б) саноат корхоналари чиқиндилардан, транспорт воситаларидан.
в) маиший хўжалик чиқиндиларидан.
г) оқова сувлардан.
д) кимёвий чиқиндилардан.

3. Атмосфера ҳавоси табиий ифлосланиши деганда нимани тушунасиз?


а) минерал чанглардан, сув буғланишидан.
б) органик чанглардан, ўрмон ёнғинларидан.
в) вулқонлар отилишидан.
г) космик чанглардан.
д) юқоридаги жавобларнинг ҳаммаси тўғри.

4. Атмосфера ҳавосини автотранспорт воситаларидан ифлосланиши неча фоизни ташкил этади?


а) 80-90% ни
б) 70-80% ни
в) 85-90% ни
г) 60-70% ни
д) 90-100% ни

5. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш учун қандай ишларни бажариш лозим?


а) янги технологик жараёнларни ташкил этиш.
б) ёқилғи таркибини яхшилаш.
в) чиқиндиларни чиқишини камайтириш.
г) яшил майдонларни кенгайтириш.
д) юқоридаги жавобларни ҳаммаси тўғри.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish