Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   109
Bog'liq
huquq

Жиноят қонуни. 
Жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 
22 сентябрда қабул қилинган ва 1995 йил 1 апрелда амалга киритилган Жиноят кодекси 
ҳисобланади. 
Жиноят кодекси Ўзбекистон Республикасининг барча жиноят қонунлари мажмуидан иборат 
бўлиб, унда ички умумийлиги ва ўзаро алоқадорлиги билан ажралиб турадиган, жиноят 
ҳуқуқининг принциплари ва умумий қоидаларини белгилаб берадиган ҳамда қайси ижтимоий 
хавфли қилмиш жиноят деб ҳисобланиши, ушбу жиноятларни содир этишда айбдор бўлган 
шахсларга қайси жазо тури ва бошқа жиноий –ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши мумкинлиги 
белгилаб қўйилган. 
Жиноят кодекси икки қисмга Умумий ва махсус қисмларга бўлинади. Умумий қисмда жиноят 
қонунчилигининг вазифалари, унинг амалда бўлиш доираси, принциплари, жавобгарлик ва 
жазонинг умумий асослари ифодаланган бўлиб, у: 

«умумий қоидалар», 

«жавобгарлик асослари», 

«қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар», 

«жазо ва уни тайинлаш», 

«жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш», 

«вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари», 

«тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари» деб номланган еттита бўлимдан ташкил топган. 
Умумий қисм 1-97-моддаларни ўз ичига қамраб олади. 
Махсус қисмда эса муайян жиноятлар ва улар учун жавобгарлик кўзда тутилган. Жиноят 
кодексининг Махсус қисми 8 бўлимдан иборат: 

Шахсга қарши жиноятлар (1-7 боб. 97-149 моддалар) 

Тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар (8-9 боб.

150-163 моддалар) 
17
Криминология. Дарслик. М.Усмоналиев, Й.Каракетов. Т. Янги аср авлоди. 2001 йил. 36-бет 


100 

Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар (10-13 боб. 164-192 моддалар) 

Экология соҳасидаги жиноятлар (14 боб. 193-204 моддалар) 

Хокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши 
жиноятлар (15-16 боб. 205-241 моддалар)

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибга қарши жиноятлар (17-20 боб. 242-278 моддалар)

Харбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар (21-24 боб. 279-302 моддалар) 

Атамаларнинг хуқуқий маъноси. 
Махсус қисм нормалари жиноятларнинг объектига қараб бўлимларга ажратилиб 
жойлаштирилган. Масалан, қасддан одам ўлдириш жинояти «Шахсга қарши жиноятлар» бўлимига 
жойлаштирилган бўлса, ўғрилик жинояти «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар» бўлимига 
жойлаштирилган.
Жиноят кодекси махсус қисми моддалари тузилишига кўра диспозиция ва санкция 
қисмларидан иборат. Диспозиция қисмида маълум бир жиноятлар ва ушбу жиноятларнинг 
таърифи берилади. Масалан, Жиноят кодексининг 179-моддаси Сохта тадбиркорлик деб номланиб, 
унинг диспозициясида «сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга 
ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан 
озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфааат кўриш мақсадида корхоналар 
ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш» деб таъриф берилган. 
Санкция эса содир этилган жиноят учун жазо чораларини белгилайди. Санкцияда кўрсатилган 
жазолар қанчалик оғир бўлса, ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шунчалик оғир 
ҳисобланади. Жиноят кодекси Махсус қисм модддалари санкциялари кўп ҳолларда бир жиноят 
учун бир неча турдаги жазоларни қўллашни кўзда тутади, бу содир этилган жиноятнинг ижтимоий 
хавфлилиги, келтирилган зарарнинг миқдори, жиноят содир қилган шахснинг хусусиятлари, 
жиноятни содир этиш шароитларига тўғри баҳо бериш ва адолатли жазо тайинлаш имконини 
яратади. Масалан, Жиноят кодексининг 232-моддасида кўрсатилган суд қарорини бажармаслик 
жинояти учун жазо чоралари сифатида-энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда 
жарима ёки беш йилгача муайян ҳқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари 
ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чоралари белгиланган. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish