Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


-§.Халқаро ҳуқуқда жавобгарлик тушунчаси



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
huquq

8-§.Халқаро ҳуқуқда жавобгарлик тушунчаси 
Жавобгарлик - халқаро ҳуқуқнинг энг қадимий институтларидан биридир. Бироқ, ушбу 
институтнинг ҳуқуқиймеъёрлари ҳанузгача кодификация қилинмаган, шу боис у одатда 
прецедентлар ва суд қарорлари негизида шаклланган оддий-ҳуқуқиймеъёрларга асосланади. 
Халқаро-ҳуқуқийжавобгарлик
– ҳуқуқбузарлик субъектининг халқаро ҳуқуқни бошқа 
субъектига етказган зарари оқибатларини бартараф қилиш бўйича юридик мажбуриятларидир. 
Халқаро ҳуқуқбузарлик халқаро қилмишларга ва халқаро жиноятларга бўлинади. Халқаро 
жиноятларга халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойиллари ва меъёрларини бузадиган, 
шунинг учун бутун жаҳон ҳамжамияти тизимига салбий таъсир кўрсатадиган алоҳида хавфли 
қилмишлар киради. 
Халқаро ҳуқуқда шаклланган умумий тамойилга кўра халқаро ғайриҳуқуқийқилмишлар 
халқаро-ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқаради. 
Жавобгарлик масалаларини тартибга солувчи меъёрлар асосан халқаро шартномаларда ўз 
аксини топган, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг резолюцияларида 
тасдиқланган. 
Халқаро ҳуқуқда халқаро жавобгарлик деганда ҳуқуқмеъёрларидан келиб чиқадиган 
субъектив мажбуриятларини бузган, яъни халқаро ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракат содир этган 
субъект учун ноқулай салбий юридик оқибатлар тушунилади.
Халқаро-ҳуқуқийжавобгарлик
– халқаро-ҳуқуқий меъёрларда белгиланган санкцияларни 
қўллаш натижасида келиб чиқадиган юридик оқибатлардир. 
Санкция меъёрларнинг зарурий элементи эканлиги тўғридан-тўғри маънода, ҳуқуқнинг ҳар 
бир алоҳида меъёрида муайян санкция кўрсатилиши сифатида тушунилмаслиги лозим. Бу миллий 
ҳуқуқучун ҳам, халқаро ҳуқуқучун ҳам бирдек тегишлидир.
Халқаро ҳуқуқда энг аввало давлатларнинг халқаро жавобгарлиги хусусида сўз боради. 1969 
йилдан БМТнинг Халқаро ҳуқуқКомиссияси тегишли меъёрларни кодификация қилиш билан 
шуғулланиб келмоқда. 
Давлатнинг ҳар қандай халқаро ҳуқуққа хилоф қилмиши ушбу давлатнинг халқаро 
жавобгарлигини келтириб чиқаради. 
Давлат тоонидан халқаро мажбуриятларнинг бузилиши, давлатнинг қилмиши ушбу 
мажбурият бўйича давлатдан талаб қилинадиган ҳаракатга номувофиқ бўлган тақдирда намоён 
бўлади. 
Фақат халқаро ҳуқуқсубъектларигина халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик субъекти бўлиши 
мумкин. Жисмоний ва мустақил юридик шахслар оддий ҳуқуқбузарлик учун бундай 
жавобгарликка тортилмайдилар, чунки бунда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик вужудга келади.
Амалиётда халаро ҳуқуқ субъектларининг хатти-ҳаракатлари давлат номидан иш кўришга 
ҳақли бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида ифодаланади. Уларнинг 
хатти-ҳаракатлари учун давлат ўзининг бутун миллий бойлиги билан жавоб беради. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish