Профилактик фаолиятни амалга оширишда профилактика инспекторининг психологик ўзига хос жиҳатлари



Download 26,36 Kb.
Sana01.05.2022
Hajmi26,36 Kb.
#601561
Bog'liq
2 5380009166070880066


ПРОФИЛАКТИК ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсанти
Нуриддинов Шахзод Аловиддин ўғли

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллиги шароитида бош­қа­­­рув идоралари тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ички ишлар органларининг куч ва воситаларини ҳудудий жиҳатдан бириктирилиши жамоат тартиби ҳам­да жамоат хавфсизлигини таъминлашга имкон берди. Энг муҳи­ми, куч ва воситаларнинг бундай тақсимланиши ижтимоий турмуш жара­ёни­даги ўзгаришлар оқибатида рўй бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдиндан билиш ва зудлик билан зарур чора-тадбирлар қўллашга замин яратади. Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ходим­лар биринчи навбатда фуқаролар хавфсизлиги, тинчлиги, ҳақ-ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишлари ва хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашишлари талаб этилади, бу эса улардан аввало ўз касбининг билимдони, устаси бўлишни талаб қилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси — ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари­ни ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, иж­ти­моий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизимидир. Профилактика инспекторлари ўзларига бириктирилган маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, Ўзбекистон Республикаси фуқа­ро­­лари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳу­қуқ­лари, қонуний манфаатлари, мол-мулки турли хил жиноий тажо­вуз­лардан ҳимоя қилиш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, шу­нинг­дек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан боғлиқ фаолиятни амал­га оширади. Профилактика инспекторининг психограммаси мутахассислар томо­нидан таҳлил қилинганда, ходимнинг самарали фаолият олиб бори­ши учун қуйидаги психологик сифатлар бўлиши талаб этилади:

    • касбий кузатувчанлик;

    • зиддиятли ҳолатларда ўзини бошқара олиш қобилияти;

    • ўз атрофида одамларни жамлай олиш ва уларнинг ишончига кира олиш қобилияти;

    • инсон ҳаётига эътиборли бўлиши ва уни кузата олиши;

    • ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш;

    • воқеа-ҳодисалар образини фикран қайта тиклаш;

    • қарама-қарши маълумотлардан хулоса чиқара олиш уқуви;

    • инсоннинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларини эсда сақ­лаб қолиш;

    • бегона инсонлар билан тезда психологик алоқа ўрната олиш қобилияти.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти психологиясининг мақсади – ички ишлар органлари ходимлари фаолиятининг тараққиёт қо­нуниятлари, турли ҳуқуқбузарликка мойил ва ҳуқуқбузар тоифа­да­ги шахс­лар билан ўзаро муносабатлар жараёнида психологик билим­лар­дан фойдалана олиш кўникма ва малакаларини шакллан­ти­ришдан иборат.
Профилактика хизматида фаолият олиб бораётган ички ишлар ор­га­ни ходими профессиограммасида унинг шахсий сифатлари, кўник­ма ва малакаларини, намоён этувчи фаолият кўринишлари мав­жуд, булар:

    • ижтимоий фаолият;

    • конструктив фаолият;

    • ташкилий фаолият;

    • тасдиқловчи фаолият;

    • коммуникатив фаолият;

    • қидирув фаолияти.

Шу муносабат билан, бундай шарафли вазифаларни бажариши учун олий маълумотли, ташкилотчилик ва ташаббускорлик хусусият­лари­га эга бўлган, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан етук бўлган малакали мутахассислар профилактика инспектори лавозимига тайин­ланадилар.
Профилактика инспектори шахсининг психологиясини ўрга­ниш­дан олдин «шахс» тушунчасига психологик тавсиф бериш лозим:
«Шахс» тушунчаси кенг ва кўп қиррали. Шахсни у ёки бу йўна­лиш­да бир қатор фанлар: фалсафа, тарих, педагогика, социология, тиб­биёт ва психология ўрганади. Психология фани бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, шахснинг ички дунёсини, бошқача айтганда, унинг руҳий жараёнларини, ҳиссий-иродавий ҳолатларини, индивидуал пси­хологик хусусиятларини тадқиқ қилади.
Психология фанида шахс муаммосини ўрганиш бўйича турли назариялар мавжуд бўлиб, уларга биогенетик, социогенетик, психо­ге­нетик, когнитивистик, психоаналитик, бихевиористик каби қарашлар, ёндашувлар киради.
Шахс психологиясининг ривожланиши муаммосини ўрганишга Рос­сиялик таниқли олимлар Л. С. Выготский, С. Л. Рубинштейн, П. П. Блонский, Б. Г. Ананьев, А. Н. Леонтьев, А. Г. Ковалев, Л.И.Божович­­лар ўзларининг ҳиссларини қўшганлар.
Профилактика инспекторлари касбий фаолияти жараёнида турли воқеа-ҳодисаларга нисбатан муайян муносабат билдириб, ҳиссиёт­лари­ни у ёки бу тарзда намоён этадилар. Ходим психологиясида намо­ён бўладиган бундай руҳий ҳолатлар воқеаликда содир этилган ҳоди­са­лар таъсири натижасидир. Бу эса, ўз навбатида, ходимнинг ўзига хос индивидуал психологик хусусиятларини билдиради ва у ҳақидаги бирламчи тасаввурларни англашга ёрдам беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ички ишлар органлари ходим­лари­нинг профилактик фаолиятини самарали олиб боришига тўсқин­лик қиладиган кўрсаткичлар мавжуд: индивидуализм, шахслараро му­но­сабатлар ва ижтимоий ўзаро ҳаракатлар тизимини бузувчи ижти­мо­ий бегоналашиш; пешқадамликка (лидерликка) интилишнинг кучли­ли­ги ва қатъиятлилиги; фаолият мақсадига эришиш мотивларининг паст даражаси; иродавий жараёнлар ва иродавий интилишларнинг етар­ли даражада эмаслиги; психологик оғишларнинг мавжудлиги ва бошқалар.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.




  1. Асямов С.В., Пулатов Ю.С. Ички ишлар идоралари ходим­лари­нинг касбий-психологик тренинги. –Т., 2002. – Б.44.

  2. Арифходжаева И. Х. Ички ишлар идоралари ходимлари психо­ло­гия­си. – Т., 2008. – Б.134.

  3. Васильев В. Л. Юридическая психология. – М., 2005. – С. 77.

  4. Столяренко А. М. Психологическая подготовка сотрудников ОВД. – М., 1997. – С.20.

  5. Военная психология / Под ред. А.Г.Малакова. – М., 1999. – С. 82.

Download 26,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish