Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


-§. Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109
Bog'liq
huquq

 
2-§. Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси. 
Жиноят –содир этилиши жиноят кодексида жазо қўллаш таҳдиди билан таъқиқланган айбли 
ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик).
Жиноят тушунчасини аниқлаш учун ижтимоий хавфли қилмиш тушунчасини аниқлаб олиш 
зарур. Ижтимоий хавфли қилмиш деганда, Жиноят кодекси билан қўриқланадиган объектларга 
зарар келтирадиган ёки шундай зарар келтириш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш 
тушунилади. Жиноят кодекси билан қўриқланадиган объектлар деганда, шахс, унинг ҳуқуқлари, 
жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий муҳит, тинчлик, инсоният хавфсизлиги тушунилади. 
Масалан, бирор бир шахсни уриб, унга тан жароҳати етказиш инсон соғлигига қарши жиноят 
ҳисобланади. 
Ўз навбатида ижтимоий хавфли қилмишлар ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан содир этилади. 
Ҳаракат деганда шахснинг жиноий ниятга эришиши учун қиладиган ҳаракатлари тушунилади. 
Масалан, ўғрилик қилиш учун, турар жойга яширинча кириш, буюмларни, пул ёки бошқа 
нарсаларни олиш. Шаракатсизлик деганда эса, шахс бажариши зарур ва шарт бўлган вазифаларни 
бажармаслиги тушунилади. Масалан, врачнинг узрли сабабларсиз бемор шахсга ёрдам 
кўрсатмаслиги жиноят ҳисобланиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси билан жавобгарликка 
тортилишига сабаб бўлади.
Жиноят қонунида жиноятнинг тўртта белгиси ажратилган: 
1)
ижтимоий хавфлилик; 
2)
ғайриқонунийлик; 
3)
айблилик; 
4)
жазога лойиқлилик. 
Ижтимоий хавфлилик деганда, содир этилган қилмиш бошқа шахсларга, жамият ва давлат 
манфаатларига жиддий хавф туғдириши кўзда тутилади. Ижтимоий хавфлилик юқори бўлмаса, 
қилмиш учун жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Масалан, 
автомобил ҳайдовчиси йўлда белгилангандан кўра тезликни оширса маъмурий жазога тортилади, 
бордию ҳайдовчи йўлда қоидага риоя қилмасдан ҳаракат қилса ва бунинг натижасида бошқа 
шахсларга жароҳат етказилса ёки уларнинг ўлимига сабаб бўлса жиноий жавобгар бўлади. 
ғайриқонунийлик дкганда, бирор бир қилмиш жиноят ҳисобланиши учун у Жиноят кодексида 
жиноят сифатида белгилаб қўйилган бўлиши тушунилади. Агар қилмиш бирор бир шахсга 
нисбатан зарар келтирса ҳам, аммо Жиноят кодексида жиноят сифатида кўрсатилмаган бўлса, 
жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди. Масалан, собиқ Совет Иттифоқи даврида амалда бўлган 
жиноят кодексида буюмларни олиб сотиш чайқовчилик жинояти ҳисобланар ва жиноий 
жавобгарликка сабаб бўлар эди. Ҳозирда олиб сотиш жиноят кодексида жиноят сифатида 
кўрсатилмаган. 
Айблилик деганда, қилмишни содир этилишида уни содир этган шахснинг айби бўлиши 
тақозо этилади. Агар шахс айбсиз ҳолда ижтимоий муносабатларга зарар етказса ҳам Жиноят 
кодексининг 24-моддасига мувофиқ айбсиз ҳолда зарар етказган ҳисобланади ва жавобгарликка 
тортилмайди. 
қилмишнинг жазога сазоворлиги деганда, Жиноят кодексида ушбу қилмиш учун жазо назарда 
тутилган бўлиши кераклиги тушунилади. Ана шу тўртта белги биргаликда мавжуд бўлганида 
қилмиш жиноят деб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15-моддасида ўз хусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасига кўра жиноятлар тўрт тоифага бўлинган: 

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар; 


99 

унча оғир бўлмаган жиноятлар; 

оғир жиноятлар; 

ўта оғир жиноятлар. 
Жиноятларни бундай турларга бўлишда жиноятларнинг қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир 
қилинганлиги ва жиноят учун тайинланадиган жазонинг муддатлари асос қилиб олинган.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, уч йилдан кўп 
бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган жиноятлар ҳамда 
эҳтиётсизликдан содир этилиб, беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси кўзда тутилган жиноятлар киради. 
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, уч йилдан кўп аммо беш йилдан 
кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган жиноятлар ва 
эҳтиётсизликдан содир этилиб, беш йилдан кўп муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда 
тутилган жиноятлар киради. 
Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, беш йилдан ортиқ лекин ўн йилдан кўп бўлмаган 
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган жиноятлар киради. 
Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси кўзда тутилган жиноятлар киради. 
Жиноятчилик-кишилик жамиятида мавжуд бўладиган ўзининг қонуниятларига, сифат ва 
миқдор тавсифига эга бўлган, жамият ва кишилар учун салбий оқибатлар келтириб чиқарадиган ва 
унинг устидан давлат ва жамиятнинг махсус назорат чоралари ўрнатишни талаб қиладиган салбий 
ижтимоий, ҳуқуқий ҳодисадир
17

Бошқача қилиб айтганда, жиноятчилик деганда маълум бир даврда, маълум бир ҳудудда 
содир этилган жиноятлар йиғиндиси тушунилади. Жиноятларни умумлаштириб, жиноятчиликни 
салбий ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганиш, жиноятларни келтириб чиқарган сабаблрани ўрганиш 
ва улар асосида жиноятчиликка қарши кураш чораларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish