94
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсади аҳолини сифатли
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан
таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодий кудратини
мустаҳкамлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилашдан иборатдир.
Ушбу мақсадни амалга оширишда давлат бошқарув органлари олдида маъсулиятли вазифа ва
йўналишларни белгилашни тақозо этади.
Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кундаги қишлоқ хўжалигини давлат
томонидан тартибга
солиш юзасидан олиб борилаётган фаолият йўналишининг хилма-хиллиги, мураккаблиги ва
мазмун-моҳияти билан собиқ социалистик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш жараёнини тартибга
солиш юзасидан давлат бошқарувидан тубдан фарқ қилади. Собиқ Иттифоқ агросаноат мажмуини
бошқаришда марказлашган давлат бошқарув органлари тизими орқали маъмурий буйруқбозлик
чора-усуллари асосида тўғридан-тўғри амалга оширилар эди. Бу ҳолат эса ўз навбатида қишлоқ
хўжалик корхоналарининг мустақиллигини чеклаш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний ара-
лашиш, қишлоқ хўжалик корхоналарининг иқтисодий манфаатдорлигини пасайиши ва қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини ўсишига салбий таъсир кўрсатиши каби оқибатларга олиб келарди.
Бугунги кунда амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг мазмун- моҳияти давлат бошқарув
органларининг иқтисодиётнинг аграр секторини тартибга солиш
чора-тадбирлари билан бир
қаторда асосан иқтисодий чора ва усулларни қўлланишини талаб этади.
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш биринчидан, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, уларнинг
иқтисодий ва хўжалик мустақиллигини таъминлаш, мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
асосида таъсир кўрсатиш, иккинчидан, маъмурий-ҳуқуқий усуллардан иқтисодий усулларнинг
устуворлигини таъминлаш назарда тутилади.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ килишга қонунчилик ҳужжатларида давлат бошқарув
органларнинг қуйидаги йўналишлардаги фаолияти белгиланган:
Агросаноат мажмуининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳалардаги ижтимоий
муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш;
Қишлоқ хўжалигида мулкчилик
шаклларини такомиллаштириш, хусусий мулк
манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
қишлоқ хўжалик инфраструктурасини яратиш ва ривожлантириш;
ерларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, деҳқонларга ерга эгалик ҳиссини
уйғотиш, деҳқонларни ўз меҳнати натижаларидан фойдаланиш ҳуқуқига тўла эга бўлишни
таъминлаш, қишлоқ хўжалигида мулкий пайларни жорий этишни йўлга қўйиш;
қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳуқуқини ва иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш,
турли қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш шаклларини қишлоқ хўжалик ширкати, фермер хўжалиги
ва деҳқон хўжалигини ташкил қилиш ва ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги тармоқларида ишлаб чиқариш учун зарур
моддий-техника таъминотини
йўлга қўйиш;
пахтачилик, дон ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги тизимини
ривожлантириш, маҳаллий тупроқ иқлим шароитига мос навларни танлашда кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, айирбошлаш ва хорижий давлатларга
экспорт қилишда зарур шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, агросаноат мажмуини давлат
томонидан тартибга солиш
иқтисодиётимизнинг бошқа соҳаларидаги давлат бошқаруви жараёни билан умумий жиҳатлари
мавжуд бўлиши билан бир қаторда ўзига хос хусусиятларига эга. Ушбу ўзига хос хусусиятлар
қишлоқ хўжалигидаги мураккаб турли ижтимоий муносабатларнинг моҳиятидан келиб чиқади.
Қишлоқ хўжалигида давлат бошқарувининг хусусиятлари қуйидаги омиллар билан
боғлиқдир:
1. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш жараёнининг табиий омилларга боғлиқлиги, яъни ер, сув,
ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва атмосфера хавосининг ҳолатига боғлиқлиги;
2. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг яъни, экинларни экиш ва маҳсулотни йиғиб териб
олишда мавсумийлигининг қўлланиши;
3. Агросаноат
мажмуи йирик, мураккаб тузилмаларни ўз ичига олиб, нафақат қишлоқ
хўжалик тармоқлари фаолияти, балки халқ хўжалигининг машинасозлик, кимё
саноати билан
чамбарчас боғлиқлиги ва бошқалар.
95
Юқорида санаб ўтилган омиллар қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солишга
қаратилган фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади ҳамда давлат бошқарув органлари олдига янгидан-
янги вазифа ва йўналишларни белгилайди. Чунки, қишлоқ хўжалиги табиат бағрида жойлашган,
табиий ресурслардан фойдаланиш асосида ишлаб чиқариш жараёни олиб борилади. Ушбу ҳолат
эса ўз навбатида ушбу соҳада бошқарувни амалга ошираётган давлат органлари ўз фаолиятини
атроф табиий муҳит ҳолати билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб боришни кўзда тутади.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётимизнинг муҳим соҳаларидан бири бўлиб,
босқичма-босқич олиб борилаётган ислоҳотларни таъминлашда давлат органларининг ислоҳотчи,
ташкилотчи бўлишини белгилайди.
Таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалиги қонунчилигини бузиш қишлоқ хўжалик ҳуқуқи
хусусиятидан, унинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқади, яъни қишлоқ хўжалик ҳуқуқи ўзида
турли ҳуқуқ соҳаларига тегишли бўлган муносабатларни
тартибга солувчи, турли қонунчилик
соҳаларига таълуқли бўлган нормаларни жамлайди.
Юридик жавобгарлик кенг маънода бу ҳуқуқий институтдир. У ўзида қонун билан
юклатилган мажбуриятлар ёки шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятлар ихтиёрий
бажаришдан бўйин товлаётган ёхуд ўрнатилган ҳуқуқий тартиботни бузаётган шахсларга давлат
томонидан руҳсат этилган ва қўллаб қувватланган мажбурий ва салбий таъсир кўрсатиш услуб ва
чора тадбирлари тўғрисидаги юридик қоидалар (нормалар) мажмуини ифодалайди
15
.
Do'stlaringiz bilan baham: