Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


-Мавзу: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   109
Bog'liq
huquq

10-Мавзу: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ 
 
1-§. Қишлоқ хўжалик хуқуқи тушунчаси ва мохияти. 
Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида мустақил ҳуқуқ соҳаларидан бири 
ҳисобланади. Мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида қишлоқ хўжалик ҳуқуқи маълум турдаги ижтимоий 
муносабатларни тартибга солади. Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи тартибга соладиган ушбу ижтимоий 
муносабатлар ўзига хослиги, маълум турда бўлишлиги, умумий жиҳатлари бир мақсадга 
йўналтирилганлиги билан тавсифланади. 
Қишлоқ хўжалик ҳуқуқининг 
умумий тушунчаси
ҳақида фикр юритганда, унинг учта 
тавсифларда тушунчаси борлигини таъкидлаш ўринлидир. Шулардан биринчиси, қишлоқ хўжалик 
ҳуқуқи Ўзбекистон ҳуқуқ тизимининг мустақил ҳуқуқ соҳасидир. Қишлоқ хўжалик ҳуқуқида ҳар 
бир ҳуқуқ соҳаси учун керак бўлган белгилар мавжуд. Булар биринчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи 
ўз махсус предметига эга; иккинчидан, у ўз махсус ҳуқуқий тартибга солиш услубига эга; 
учинчидан, давлат шу соҳадаги ижтимоий муносабатларни алоҳида тартибга солади; тўртинчидан, 
у алоҳида гуруҳланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндисига эга. 
Иккинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи Ўзбекистон ҳуқуқ фанининг мустақил соҳасидир. Шу 
ўринда унга ҳуқуқ фанларига тегишли бўлган барча хусусиятлар хос бўлади. 
Учинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи махсус ўқув курси ҳисобланади. Унинг ўқув курси 
сифатидаги ҳажми, мазмуни ва мақсадлари турли ўқув юртларида учун ҳар хил бўлиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган асослар, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи ўзи тартибга солиш предметига эга 
эканлигидан далолат беради Бунда қишлоқ хўжалик ҳуқуқи нормалари тартибга солиши керак 
бўлган барча ижтимоий муносабатларнинг марказида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан 
боғлиқ бўлган муносабатлар ётади.
Ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида қишлоқ хўжалик ҳуқуқи махсус тартибга солиш 
услуби мавжуд. Бу услубнинг қўлланилиши қишлоқ хўжалик ишлаб ишлаб чиқаришини 
ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, мулкчилик ва 
хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит 
яратиш, қишлоқ хўжалик ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган 
бўлади. 
Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш билан боғлиқ ижтимоий 
муносабатларни тартибга солиши учун хизмат қиладиган меъёрий-ҳуқуқий асосга эга бўлади. 
Ушбу асос Конституция, Ер кодекси, Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари) 
тўғрисида, Фермер хўжалиги тўғрисида, Деҳқон хўжалиги тўғрисида ва қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқариш муносабатларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Ушбу асослар 
асосан шаклланган бўлиб, у борган сари такомиллашиб ва ривожланиб бормоқда. 
Маълумки, ҳуқуқ предмети деганда, ижтимоий фаолият жараёнида вужудга келадиган, қонун 
ҳужжатлари билан тартибга солинадиган эркин муносабатлар тушунилади. Умумэътироф этилган 
ушбу қоидага асосланиб айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалик ҳуқуқининг предмети, яъни у 
томонидан тартибга солиш доирасига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши туфайли вужудга 
келадиган эркин ижтимоий муносабатлар киради. 
Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида ўзаро боғлиқ, бир-бирига яқин 
бўлган бир мақсадга хизмат қиладиган, бир-бири билан узвий боғланган, қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришини ташкил этишга қаратилган ер, мулкий, меҳнат ва ташкилий – бошқарув соҳаларидаги 
ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи тартибга 
соладиган ижтимоий муносабатлар ўзига хослиги, турли туманлиги, кенг доирада эканлиги билан 
тавсифланиб, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши жараёнида вужудга келадиган ер, мулкий, меҳнат, 


90 
ташкилий - бошқарув билан боғлиқ бўлган муносабатларни қамраб олади. Демак, қишлоқ хўжалик 
ҳуқуқи комплекс аграр муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, айрим ривожланган давлатларда (масалан, АҚШ, Туркия, 
Франция, Германия) қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши муносабатларини тартибга солувчи қишлоқ 
хўжалиги тўғрисидаги қонун деб юритилувчи яхлит, бир-бутун қонунлар ҳам ҳаракат қилади. 
Ўзбекистон Республикасида эса қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган 
муносабатларни тартибга солувчи битта қонунга жамланган меъёрий ҳужжат (кодекс, қонун) йўқ. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг жуда кенглиги, 
турли-туманлиги, ушбу муносабатларнинг ҳар бири (ер, мулкий, меҳнат, бошқарув) мураккаб
ўзига хос, мустақил муносабатлар эканлигини, бу муносабатларни битта қонунга жамлаш 
қийинлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу муносабатларни битта кодекс ёки қонун билан 
тартибга солиш анча мушкул. Шу сабабдан, ер муносабатлари ер қонунчилиги билан, меҳнат 
муносабатлари меҳнат қонунчилиги билан, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи субъектлар 
фаолияти улар тўғрисидаги қонунлар (масалан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон 
хўжалиги тўғрисида”ги қонун) билан тартибга солиниши мақсадга мувофиқдир. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ муносабатларни ягона қонун билан 
тартибга солмаслик, улар тўғрисидаги битта қонунлар мажмуасининг йўқлиги қишлоқ хўжалик 
ҳуқуқини мустақил ҳуқуқ тармоғи сифатида тан олмаслик учун асос бўлмайди.
Қишлоқ хўжалик ҳуқуқини мажмуалашган ҳуқуқ соҳаси бўлиб, ўзида ер, сув, ўрмон, меҳнат, 
маъмурий, фуқаролик ва бошқа ҳуқуқ соҳаларининг институтларини мужассамлаштиришида; 
иккинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган ер, 
мулкий, меҳнат, ташкилий-бошқарув муносабатларини тартибга солишида; учинчидан, қишлоқ 
хўжалик ҳуқуқи хўжалик юритиш ва мулк шаклидан қатъи назар барча турдаги хўжалик ту-
зилмаларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашида; тўртинчидан, барча турдаги мулк шаклларини 
тенг ҳуқуқлилигини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига бир хилда жорий этишга кенг 
имкониятлар яратиб беришида; бешинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи қишлоқ хўжалик 
ташкилотларининг эркин хўжалик юритиш, етиштирилган маҳсулотларни мустақил айирбошлаш 
ҳуқуқини мустаҳкамлашида; олтинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи қишлоқ шароитининг табиий-
иқлимий шароитларини эътиборга олиб тартибга солишида; еттинчидан, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи 
демократия мезонларининг барча тамойилларини мустаҳкамлашида кўришимиз мумкин. 
Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан ҳамда ўзига хос хусусиятлардан келиб чиқиб 
қишлоқ хўжалик ҳуқуқига қуйидагича таъриф бериш мумкин. Қишлоқ хўжалик ҳуқуқи - қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқариш жараёнида келиб чикадиган аграр муносабатларни тартибга солувчи 
ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish