97
Жиноят ижтимоий хавфлилиги энг юқори ҳуқуқбузарлик бўлганлиги учун ҳам уни содир
этганлик учун юридик жавобгарликнинг оғир тури қўлланилади ва бу шахсларни жиноят содир
қилишдан тийиб туришда муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаганларидек:
«қонун
устиворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфатлари муҳофазасини
кучайтириш, аҳолини Ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш фуқароларни қонунга
бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш–бу ривожланган бозор иктисодиётига асосланган чинакам
демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг
воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади16». Ушбу мақсадни
амалга оширишда жиноят
қонунчилиги ҳам муҳим ўрин тутади ва унинг вазифаларида ўз аксини топган.
Жиноят ҳуқуқининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-моддасида
белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва
давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният
хавфсизлигини жиноий
тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни республика
Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Ҳар бир ҳуқуқ тармоқларининг принциплари бўлгани каби жиноят ҳуқуқининг ҳам жиноят
ҳуқуқи нормаларида мустаҳкамлаб қўйилган, унинг умумий мазмунини белгиловчи принциплари
мавжуд бўлиб, ушбу принциплар Жиноят кодексининг 3-10 моддаларида ўз аксини топган. Жиноят
ҳуқуқи принциплари: қонунийлик; фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги; демократизм;
инсонпарварлик; одиллик;
айб учун жавобгарлик; жавобгарликнинг муқаррарлиги.
қонунийлик принципи. қонунийлик деганда, содир этилган қилмишни жиноят эканлигини
аниқлайдиган, у учун жавобгарлик ва жазо белгилайдиган, қандай қилмишлар жиноят
ҳисобланишини белгилайдиган нормалар фақат жиноят кодекси нормалари эканлиги, бошқа бирор
бир қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар қилмиш учун жиноий жазо тайинлай олмаслиги
тушунилади. Фақат жиноят кодексига мувофиқ равишда суриштирув ва
дастлабки тергов
органлари шахсни жиноий жавобгарликка тортишга, суд эса шахсни жиноят содир этишда айбли
деб топиш ва унга нисбатан жиноий жазо тайинлаши мумкин.
Фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги принципи Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлигини кафолатлаган 18-моддаси мазмунидан
келиб чиқади. Яъни, жиноят содир этган шахс, оддий фуқаро ёки мансабдор шахс эканлигидан
қатъий назар жиноят содир этганида қонун олдида бир хилда жавобгар бўладилар.
Демократизм принципи жиноят содир қилган шахсларни жавобгарликка тортиш ва жазо
тайинлаш, уларни аҳлоқан
тузатишда жамоатчилик, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари, жамоат ташкилотларининг иштирокини кўзда тутади.
Инсонпарварлик принципи. Жиноят кодексида кўзда тутилган жазо ва бошқа ҳуқуқий
таъсир чоралари жиноят содир қилган шахсларга жисмоний азоб бериш ёки унинг қадр-қимматини
камситиш мақсадини кўзламайди ҳамда жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши
ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур, етарли бўладиган жазо тайинланишини
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишини ифодалайди. Шахсга нисбатан жазо қўллашдан
кўзланган мақсадга Жиноят кодекси махсус қисми моддаларида кўзда тутилган енгилроқ
чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмагандагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин.
Масалан, Жиноят кодексининг ўғрилик учун жавобгарлик белгиланган 169-моддаси биринчи
қисмида жазо турлари сифатида энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима,
икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари, олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш
кўрсатилган. Бу ерда ўғрилик содир қилган шахсни жарима тўлаттириш билан аҳлоқан тузатиш
мумкин эмас деб топилган тақдирдагина унга нисбатан қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш каби
оғирроқ жазо қўлланиши мумкин.
Одиллик принципи. Ушбу принцип жиноят содир этган шахсга нисбатан одил, адолатли ва
асосли жазо чораси тайинланишини кўзда тутади. Жиноят содир этишда айби исботланган шахсга
нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси содир этилган жиноятнинг оғир-
енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Ушбу
принцип жиноятга яраша жазо қўллашни таъминлашга хизмат қилади.
16
Каримов И.А Адолат қонун устиворлигида. Халк сўзи 2001 йил 30 август.
98
Айб учун жавобгарлик принципи шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда
исботлангандан кейингина жавобгар бўлишини кўзда тутиб, айбдорлиги қонунда белгиланмаган
тартибда исботланмаган шахсларга нисбатан жазо чоралари тайинлашни истисно қилади.
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жиноят ҳуқуқида муҳим
тарбиявий функцияни
бажаради. Жиноят содир қилган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шахсларни жиноят содир
қилишдан тийиб туради. Жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш эса қонунда кўрсатилган
ҳолларда ва тартибда амалга оширилади. Масалан, Жиноят кодексининг 68-моддасида белгиланган
амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: