Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Дам олиш вақти тушунчаси ва турлари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   109
Bog'liq
huquq

Дам олиш вақти тушунчаси ва турлари.
Маълумки, фуқароларнинг энг муҳим 
ҳуқуқларидан бири—дам олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-
моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу ҳуқуқходимлар учун 40 соатдан ошмайдиган иш ҳафтаси, 
бир қатор касблар ва ишлаб чиқариш соҳалари учун қисқартирилган иш куни, тунги пайтларда 
қисқартирилган иш вақти белгиланиши, ҳар йили ҳақ тўланадиган таътиллар ва ҳар ҳафтада дам 
олиш кунлари берилиш ҳамда дам олиш учун бошқа маданий-маиший шароитлар яратиб бериш 
билан таъминланади.
Дам олиш вақти мавзуси МКнинг VIII-бобида баён этилган. Дам олиш вақтига оид ҳуқуқий 
нормалар Меҳнат кодекси ва корхонанинг жамоа шартномасида (37-модда) аниқ белгилаб 
қўйилган.
Меҳнат қонунчилигига кўра, дам олиш вақти ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли 
бўлган ва бундан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақт ҳисобланади. Дам олиш 
вақти иш куни давомидаги танаффуслар, иш куни (смена) оралиғидаги дам олиш вақти, ҳафталик 
узлуксиз дам олиш, байрам кунлари, таътиллар каби турларга бўлинади.
Меҳнат кодексининг 127-моддасига мувофиқ, ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун иш 
куни (смена) давомида танаффус берилади ва бу танаффус иш вақтига кирмайди.
Танаффус, одатда, иш бошлангандан кейин узоғи билан тўрт соатдан кейин берилади. 


72 
Танаффус муддати ва уни бериш вақти ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки 
ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Ишлаб чиқариш шароитига кўра, танаффус бериш мумкин бўлмаган ишларда иш берувчи 
томонидан ходимларга овқатланиб олиш учун иш вақти давомида 30 дақиқа муддат билан 
белгиланади. Бундай ишлар рўйҳати, овқатланиш тартиби ва жойи ички меҳнат тартиби 
қоидаларида белгилаб қўйилади. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда 
иш куни (смена) давомида бериладиган бошқа танаффуслар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Барча ходимларга дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) берилади.
Беш кунлик иш ҳафтаси шароитида ходимларга ҳафтада икки кун дам олиш куни, олти 
кунлик иш ҳафтасида эса бир дам олиш куни берилади.
Якшанба умумий дам олиш куни ҳисобланади. Беш кунлик иш ҳафтасида иккинчи дам олиш 
куни муассаса, ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади. Одатда, икки 
дам олиш куни кетма-кет берилади. Сменалар бўйича ишлайдиган бўлинмаларда (участкаларда) 
дам олиш кунларини бериш сменалар графигига мувофиқ белгиланади (Намунавий ички меҳнат 
тартиби қоидаларининг 4.8-банди). 
Айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилишга иш берувчининг фармойиши 
бўйича алоҳида ҳолларда жамоа шартномаси да белгиланган асослар ва тартибда йўл қўйилади. 
Агар корхонада жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси 
қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тегишли асослар ва 
тартиб белгиланган бўлиши керак.
Ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тақиқланади. Шу билан бирга, айрим тоифа 
ходимларни (ногиронлар, аёллар, вояга етмаган шахслар) иншга жалб қилиш қонунчиликда 
белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Бундан ташқари, МКнинг 157-моддасида таъкидланганидек, дам олиш кунлари бажарилган 
иш учун камида икки хисса миқдорда ҳақ тўланади.
Амалдаги қонунчиликка биноан, байрам кунлари шонли воқеалар ёки анъанавий саналарга 
бағишланадиган кунлар бўлиб, умумий қоидага биноан, шу кунлари корхона, муассаса ва 
ташкилотларда иш бажарилмайди.
Юқорида айтилганидек, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Ходимларни 
иш берувчининг фармойиши билан ана шу кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳолларда қонунда 
назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Байрам (ишланмайдиган) кунлари бажарилган ишлар учун компенсация ва ҳақ тўлаш 
Кодекснинг 157-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish