73
Меҳнат низолари тушунчаси ва унинг классификацияси.
Меҳнат низолари деганда иш
берувчи билан ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар,
жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид бошқа шартномаларни қўллаш, шунингдек янги меҳнат
шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларини ўзгартириш масалалари юзасидан келиб чиқадиган
келишмовчиликлар тушунилади.
Меҳнат низолари предметига қараб икки гуруҳга ажратилади:
1) меҳнат ҳуқуқи нормаларининг муайян ижтимоий муносабат ларга татбиқ этилиши
билан
боғлиқ низолар (масалан, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш,
асосий иш вақтида бажарилган иш учун ҳақ тўлашга доир низолар;
2) қонунлар ёки норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмаган янги меҳнат
шартларини ўрнатиш билан боғлиқ низолар (масалан, махсулот ишлаб чиқариш
нормасини
қайтадан кўриб чиқиш, жамоа шартномаси, келишувини тузиш билан боғлиқ низолар).
Меҳнат низолари мазмунига кўра икки турга: даъволи ва даъвосиз низоларга бўлинади.
Даъволи низоларнинг предметини ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини тан олиш ёки уни тиклаш
ташкил этади. Ходимнинг бундай меҳнат ҳуқуқи аввалбошдан қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий
ҳужжатлар, шунингдек жамоа шартномаси ёки келишув ва меҳнат шартномаси билан белгиланган
бўлади. Бундай ҳолларда ходим ўз меҳнат ҳуқуқларини ёки қонун билан қўриқланадиган қонуний
манфаатларини қайта тиклашни талаб этади (масалан, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда
бекор қилинган ходимни қайта ишга тиклаш ёки фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун
компенсация тўлаш ва ҳоказо).
Даъвосиз меҳнат низолари иш берувчи билан корхонадаги касаба уюшма қўмитаси ёки
ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида меҳнат шартларини ўрнатиш ёки ўзгартириш
каби масалаларда намоён бўлади. Одатда, бу туркумдаги низолар тегишли қонунлар ёки бошқа
айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳал этилмаган масалалар юзасидан келиб чиқади.
Бундай вақтда низо бевосита корхонада иш берувчи билан касаба уюшмаси ўртасида
келишиш
йўли билан ҳал этилади (масалан, корхонада янги ишлаб чиқариш нормасини белгилаш ҳақидаги
низолар). Ушбу низоларнинг предмети муайян ходимга тегишли бўлмаслиги, балки корхона
ходимларининг барчасига тааллуқли бўлиши мумкин.
Меҳнат низолари субъектига қараб қуйидагиларга бўлинади:
1) якка тартибдаги низолар;
2)
жамоаларга доир низолар;
Меҳнат низолари ўз объектига кўра, мулкий характердаги ва мулкий характерга эга бўлмаган
низолар деб аталади.
Таъкидлаш жоизки, меҳнат низолари турли сабаблар оқибатида келиб чиқади. Жумладан,
низонинг юзага келишида қуйидагилар сабаб бўлади:
1) айрим мансабдор шахслар, шунингдек баъзи ходимлар онгида сақланиб келаётган ўтмиш
қолдиқлари;
2) айрим мансабдор шахсларнинг, шунингдек баъзи ходимларнинг меҳнат қонунчилигини
билмаслиги;
3) корхоналарда ташкилий-хўжалик ва тарбиявий ишларда учрайдиган камчиликлар (масалан,
ходимлар меҳнат шароити, уларнинг оила аъзоларига маданий-маиший хизмат кўрсатиш билан
боғлиқ низолар);
4) ташкилий-техникавий характердаги камчиликлар (масалан, корхонада меҳнатнинг тўғри
ташкил этилмагани, илмий жиҳатдан асосланган махсулот ишлаб чиқариш нормасининг йўқлиги
ва ҳоказолар);
5) айрим ҳуқуқий нормаларнинг бозор иқтисодиёти шароитида тобора тараққий этиб
бораётган ишлаб чиқариш шаклларидан орқада қолиши (масалан, корхонада янги технология
жорий қилиниши натижасида пайдо бўлган
янги касб, таъриф-малака маълумотномасида
кўрсатилмаган малакага оид тавсифномалар йўқлиги ва ҳоказолар);
6) меҳнат бозорини ташкил қилиш борасидаги камчиликлар.
қонунчиликда ўрнатилган меҳнат низоларини кўриш тартиби демократик тамойилларга
асосланади. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни
назарда тутган
мазкур тамойиллар қуйидагиларда намоён бўлади:
— меҳнат низоларини кўрувчи органларга эркин равишда мурожаат қилиш имконияти
74
яратилгани;
— низоларнинг тез ва тўлиқ ҳал этилиши;
— низони ҳал этишда кенг меҳнаткашлар оммасининг иштирок этиши;
— низоларнинг очиқ тартибда кўрилиши;
— низоларнинг коллегиал ҳал этилиши;
— низоларни ҳал этишда уларнинг ҳар томонлама текширилиши.
қонунчиликда меҳнат низоларининг тааллуқлилиги муҳим аҳамият касб этади.
Тааллуқлилик—бу тегишли органларнинг муайян турдаги меҳнат низоларини кўриш
ваколатига эга бўлишини англатади. Тааллуқлилик меҳнат низоларининг субъектлари, мазмуни ва
унинг турлари бўйича белгиланади. Аниқроқ айтсак, ҳар бир орган ўз ваколатига тааллуқли бўлган
низоларнигина кўриб ҳал этади. Шу боис меҳнат низолари юзасидан келиб чиққан даъволар
бўйича унинг тааллуқлилигига қараб тегишли органга мурожаат қилинади.
Якка меҳнат низоларииш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа
норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиши
юзасидан келиб чиққан келишмовчиликларни қамраб олади. Бундай ҳолларда
низонинг ходим
манфаатини ифода этувчи тарафи бўлиб ходимларнинг вакиллик органи иштирок этиши мумкин.
Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун, ўз хоҳишига кўра, меҳнат низолари комиссиясига
ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: