Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   109
Bog'liq
huquq

Иш вақти режими.
Иш вақти режими деганда, иш вақтининг сутка ёки бошқа календарь 
муддат мобайнида, шунингдек кундалик ишнинг, ишдаги танаффуснинг бошланиш, тугалланиш 
вақтини тушунилади. Бундан ташқари, иш вақти режими тушунчаси иш ҳафтасининг бошланиш ва 
тугалланиш вақтини ҳам қамраб олади.
Иш ҳафтасининг тури: икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам 


71 
олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси ва иш вақти режими (кундалик иш вақтининг, сменанинг 
муддати, ишнинг бошланиш ва тугалланиш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги 
сменалар сони, иш кунлари ҳамда дам олиш кунларининг навбат билан алмашиниши
ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа 
локал норматив ҳужжатлар асосида белгиланади. Бу ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, иш берувчи 
билан ходимнинг келишуви асосида белгиланади. Иш сменаси, биринчидан, сутканинг муайян 
қисмида ходимларнинг алмашиниш графигига мувофиқлаштирилган иш, масалан, кундузги, кечки, 
тунги иш сменаси; иккинчидан, кундалик ишнинг соатлар ҳисобидаги муддатдир. Иш сменаси иш 
вақти режими ёки ходимларнинг сменалар алмашиниш графиги билан белгиланади. Мазкур 
график ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ва маълум тоифа ходимлар учун 
белгиланган иш вақти муддатига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланади. Шу 
маънода "иш сменаси" тушунчаси бир сменали ишга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
Иш сменасини иш кунидан фарқлаш керак. Иш куни муддати бевосита қонунлар билан 
белгиланади. Иш сменасининг муайян муддатлари эса кўрсатилмаган, лекин у ходимларнинг бир 
қанча тоифасига нисбатан ва муайян меҳнат шароитларига қараб чегараланган соатдан ошмаслиги 
даркор.
Сменали иш корхона ёки унинг айрим таркибий бўлималари меҳнат жамоасининг ишлаб 
чиқариш жараёни муддатини ҳисобга олган ҳолда, бир суткада бир сменадан ортиқ мўлжаллаб 
ташкил этилган иш.
Иш сменаси жараёнида иш вақти режими сменалар графиги билан белгиланади ва у 
қонунларда кўзда тутилган нормативларга мувофиқ бўлиши лозим.
Иш ҳафтаси деганда, биринчидан, календарь ҳафтадаги иш вақти муддатининг қонун билан 
белгиланган нормаси тушунилади. Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ, бу вақт 40 
соатдан ошмаслиги керак. Ходимларнинг бир қанча тоифаси учун юқорида таъкидлангани дек, 
қисқартирилган иш ҳафтаси белгиланган. Иккинчидан, календарь ҳафта давомида иш ва дам олиш 
кунлари сони билан ифодаланадиган иш вақти режими (масалан, икки кун дам олинадиган беш 
кунлик иш ҳафтаси, бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси). қарорга биноан, ходимни 
сурункасига икки смена мобайнида ишга жалб этиш тақиқланади.
қонунга биноан байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати 
барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади (МКнинг 121-моддаси).
Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, шунингдек бир кун дам 
олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида сменали иш ташкил этилган жойларда тунги иш 
муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.
Ходимлар тунги вақтдаги ишга жалб этилганда меҳнат қонунчилигида белгиланган 
чеклашларга тўлиқ риоя этилиши лозим (бу ҳақда дарсликнинг тегишли бобларидаги изоҳларга 
қаралсин). Амалдаги қонунчиликда иш вақтини ҳисобга олишнинг қуйидаги икки тартиби кўзда 
тутилган: иш вақтини кунлар бўйича ва жамлаб ҳисобга олиш тартиби.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish