Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109
Bog'liq
huquq

биринчидан
, ходим меҳнат шартномасига мувофиқ, қандайдир ишни бир марта бажариш 
мажбуриятини эмас, балки муайян ихтисос, малака ёки лавозимга оид ишни, яъни аниқ 
белгиланган меҳнат вазифасини бажариш мажбуриятини олади (агарда меҳнат шартномасида бир 
неча касбни бажариш тўғрисида келишилган бўлса, у иккита ёки ундан кўпроқ вазифаларни 
бажаришни ўз зиммасига олиши мумкин).
Меҳнат шартномасининг бу шарти ходимнинг корхона, муассаса, ташкилотнинг меҳнат 
жамоаси таркибига, муайян муддатга бўлса-да, расмий жиҳатдан корхонага қабул қилинганидан, 
меҳнат жамоаси таркиби рўйҳатига киритилганидан қатъи назар, мазкур жамоага қўшилганини 
англатувчи ҳамда бошқа шартномалардан фарқини билдирувчи асосий белгиси ҳисобланади.
Меҳнат шартномасига мувофиқ, ходим меҳнат тартиби қоидаларига бўйсунган ҳолда муайян 
ихтисос, малака, лавозим бўйича ишни бажариш мажбуриятини олади. Меҳнат интизомига 
бўйсуниш эса фақат меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларга хосдир.
иккинчидан
, меҳнат шартномасига мувофиқ, ходим белгиланган меҳнат нормасини 
бажариш, яъни белгиланган иш вақти давомида ишлаш, ўрнатилган ишлаб чиқариш нормасини 
бажариш мажбуриятини олади. Корхонада ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидаларига 
бўйсунган ҳолда муайян ихтисос, малака, лавозимга оид ишни бажариши унинг шу корхонанинг 
ходими сифатида, яъни меҳнат шартномаси асосида ишлашини билдиради.
учинчидан
, ходимнинг меҳнат шартномаси юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари 
қатъий белгилаб қўйилгани сабабли унинг бажарилиши бошқа шахсга топширилиши асло мумкин 
эмас.
Меҳнат шартномасининг тарафлари Меҳнат кодексининг 72-моддасида кўрсатилган.
Қуйидагилар меҳнат шартномасининг тарафлари ҳисобланади:
ходим—16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, хорижий фуқаролар 
ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (бошқа ҳолларда, ота-онасидан бирининг ёки унинг ўрнини 
босувчи шахснинг ёзма розилиги билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда 15 ёшдан, 
умумтаълим мактаблари, ва ўрта махсус ўқув юртларининг 14 ёшга тўлган ўқувчилари ҳам 
ўқишдан бўш вақтларида ишлаш учун ишга қабул қилиниши мумкин);
иш берувчи-корхона, жумладан, унинг раҳбарлари тимсолида, корхонанинг алоҳида таркибий 
бўлинмалари, мулкдорнинг ўзи айни вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда 18 ёшга тўлган айрим шахслар.
Умумий қонунчиликда 16 ёшга тўлган шахсларнинг ишга қабул қилиниши белгиланган. 
Демак, фуқароларда меҳнатга оид ҳуқуқий лаёқат улар 16 ёшга тўлгандан бошлаб вужудга келади. 
Фуқароларда ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати вужудга келиши масаласида ҳам меҳнат ҳуқуқи 
фуқаролик ҳуқуқидан фарқ қилади. Чунончи, Фуқаролик ҳуқуқида ҳуқуқий лаёқат билан муомала 
лаёқатининг пайдо бўлиш даври ўртасида вақт нуқтаи назаридан маълум тафовут бўлса, меҳнат 
ҳуқуқида бу икки категория бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда ва бир пайтда вужудга келади. 
Чунки ҳар қандай жонли меҳнат ҳар бир индивидиумнинг шахсий эркига боғлиқ фаолиятдир. 


68 
Шунинг учун ҳам меҳнат мажбуриятлари вакиллар орқали амалга оширилиши мумкин эмас. 
Фуқаролик ҳуқуқида эса, аксинча, бунга йўл қўйилади. Масалан, топшириқ шартномасини олиб 
кўрайлик. Бу шартномага биноан, вакиллар топшириқ берувчи номидан ва унинг ҳисобига ҳаракат 
қилиш бурчини олгани сабабли ўзига берилган ваколат доирасида бажарган барча қонуний 
ҳаракатлари топшириқ берувчи учун бевосита ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтиради.
қонунга биноан, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар меҳнат 
шартномасининг иккинчи тарафи ҳисобланади.
Баъзи ҳолларда юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган, лекин мустақил равишда ишга қабул 
қилиш ҳуқуқи берилган, ўзи учун ажратилган иш ҳақи фонди, банкда алоҳида ҳисоб рақами бўлган 
ва мустақил балансда турувчи корхоналарнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ҳам меҳнат 
шартномасининг тарафи сифатида намоён бўлади; амалдаги қонунчиликда бундай корхоналар 
билан бир қаторда, ходимларга ҳақ тўлаш шарти билан шартнома тузган жамоат ва кооператив 
ташкилотлари ҳам меҳнат шартномасининг тарафи бўлиши белгилаб қўйилган.
Маълумки, фуқаролар фақат ўз эҳиёжи учун бошқа шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиши 
мумкин. Масалан, уй хизматкори, энага, ҳайдовчи, машинисткалар билан меҳнат шартномаси 
тузилиши мумкин. Бу ҳол амалдаги қонунчиликда ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида меҳнат 
шартномаси тузилишига йўл қўйилишидан далолатдир.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish