70
келишувга мувофиқ белгиланади ва шу тоифа ходимларнинг иш вақти
нормасига нисбатан
қисқароқ бўлади. Меҳнат кодексининг 115-моддасида корхона, муассаса ва ташкилотларда
ишлаётган ходимларнинг нормал иш ҳафтаси 40 соатдан ортиқ бўлмаслиги кўрсатилган. Бу қоида
барча ходимларга тааллуқли бўлиб, бутун иш вақти режими, шу жумладан иш вақтини жамлаб
ҳисоблаш учун мажбурий ҳисобланади. қарорларда қисқартирилган иш вақти
муддати назарда
тутилган ҳолларда, нормал иш вақти муддати ҳафтасига 40 соатдан камроқ, масалан ҳафтасига 36,
35, 30 ва 24 соат бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликда олти кунлик иш ҳафтасида иш кунининг муддати 7
соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги белгилаб қўйилган. Иш вақтини
жамлаб ҳисобга олиш жорий этилган корхоналарда Кодекснинг 123-моддасида назарда тутилган
қоидаларга мувофиқ иш вақтининг (сменасининг) муддати 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати деганда, ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш,
ишни ўқиш билан бирга қўшиб олиб бориш учун қўлай шароитлар яратиб бериш, ёшлар ва меҳнат
қобилияти пасайган шахсларни улар соғлиғига зарар етказмаган ҳолда, меҳнатга жалб этиш
мақсадида нормал 40 соатлик иш ҳафтаси ўрнига қонунларда кўзда тутилган қисқартирилган иш
вақти муддати тушунилади.
Бинобарин, бундай иш вақти бевосита қонунларда кўзда тутилган
ҳоллар ва норма асосидагина белгиланади.
Меҳнат кодексининг 116-моддасида таъкидлаб ўтилганидек, айрим тоифа ходимлар учун
уларнинг ёши, соғлиғи, меҳнат
шароитлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва
ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар,
шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан
иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади. Кўриниб турганидек, бундай ҳолларда
меҳнатга тўланадиган иш ҳақи миқдорининг камайтирилишига асло йўл қўйилмайди.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:
— 18 ёшга тўлмаган ходимларга (242-модда);
— 1 ва 11 гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар (220-модданинг учинчи қисми;
— ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга (117-модда);
— алоҳида тусдаги ишларда банд бўлган ходимлар (118-модда);
— 3 ёшга тўлмаган
болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган
муассаса ва ташкилотларда ишлаётган аёллар (МКнинг 228
1
-моддаси).
МКнинг 242-моддасида 18 ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақти муддати
белгиланган. Унга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан, 15 ёшдан 16
ёшгача бўлган ходимлар учун эса ҳафтасига 24
соатдан ошмайдиган, таътил даврида ишлаётган
ёки ўқишдан бўш вақтларида меҳнат қилаётган 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар учун ҳам ана
шундай қисқартирилган иш вақти белгиланган (МКнинг 242-моддаси). Муҳими, қонун бўйича
ҳафтасига 24 ва 36 соатлик иш вақти улар қаерда ишлашидан ёки ишлаб чиқариш таълимини
қаерда ўтаётганларидан қатъи назар белгиланади. Бунда кунлик иш муддати олди кунлик иш
ҳафтасида 4 ва 6 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса 5 ва 7 соатдан ошмаслиги керак.
Меҳнат кодексининг 220-моддасида 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун иш вақтининг ҳафтасига
36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати назарда тутилган.
Меҳнат қонунчилигида ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун
ҳам иш вақтининг қисқартирилган муддатини белгилаш кўзда тутилган. Республика меҳнат
қонунчилигида меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг
бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун иш вақтининг ҳафтасига 36
соатдан
ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланган (МКнинг 117-моддаси).
Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили
муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашда ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон-бир тарзда
чеклаш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолларда, ходимнинг ишлаган вақтига ёки ишлаб чиқарган
маҳсулоти га мутаносиб равишда равишда ҳақ тўланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: