Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109
Bog'liq
huquq

тўртинчидан
, меҳнат шартномаси узлуксиз давом этувчи ҳуқуқий муносабат сифатида ҳам 
муҳим аҳамият каст этади (шартнома муайян муддатга тузилган ҳоллар ҳам бундан мустасно 
эмас);
бешинчидан
, меҳнат шартномасига мувофиқ, иш берувчи ходимга меҳнат қонунларида, 
жамоа шартномасида, меҳнат шартномасида назарда тутилган иш ҳақини тўлаб туриш ва меҳнат 
шароитини таъминлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Меҳнат шартномасининг бу 
белгилари уни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан, жумладан, пудрат, топшириқ, муаллифлик ва 
бошқа шартномалардан фарқлаш имкониятини беради. Масалан:
а) пудрат шартномаси (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддаси).
Пудрат шартномасига кўра, бир тараф (пудратчи) иккинчи тарафнинг (буюртмачи) 
топшириғига биноан, маълум бир ишни иш берувчининг ёки ўзининг материалларидан бутун 
масъулиятни ўз зиммасига олиб бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса бажарилган ишни 
қабул қилиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Бунда шартноманинг объекти 
сифатида пудратчи меҳнатининг натижаси намоён бўлади;
б) топшириқ шартномаси (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 817-моддаси). 
Унга асосан, бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи) томонидан юклатилган маълум 


67 
юридик ҳаракатларни унинг номидан ва ҳисобидан бажариш мажбуриятини олади.
Агар топшириқ бажарилгани учун қонун ёки шартномада ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса, 
топшириқ берувчи ишончли вакилга ҳақ тўлаши лозим (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
кодексининг 818-моддаси).
Топшириқ шартномасининг предметини вакил томонидан амалга ошириладиган муайян 
юридик ҳаракатлар, чунончи, унинг томонидан тузилган қонун ҳужжатларига зид бўлмаган турли 
битимлар (шартномалар) ташкил этади;
в) муаллифлик шартномаси (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1037-
моддаси). Мазкур шартнома муаллифнинг интеллектуал фаолияти натижаларини яратиш ва 
улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномадир.
Муҳими шундаки, фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларининг предметини маълум ишнинг 
натижаси, яъни индивидуал аниқ меҳнат топшириғининг бажарилиши ташкил этади. Айни вақтда, 
буларнинг ҳаммаси ижро этувчининг корхонада ўрнатилган ички меҳнат тартиби қоидаларига 
итоат этмаган ҳолда бажарилади. Шу жиҳатдан қараганда, меҳнат шартномаси бутунлай ўзгача 
мазмун касб этади.
Меҳнат шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан фарқлаб олиш мураккаб 
бўлган ҳолларда унинг қуйидаги белгилари асос қилиб олиниши мумкин:

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish