2-амалий машғулот маълум бир табиий ёки маъмурий ҳудудга гидрографик тавсиф бериш Ишнинг мақсади



Download 132,5 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi132,5 Kb.
#82820
  1   2   3
Bog'liq
2-amaliy mashg'ulot gid


2-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Маълум бир табиий ёки маъмурий ҳудудга гидрографик тавсиф бериш


Ишнинг мақсади.
Дунё океани ва унинг қисмлари, материклар, сув айирғичлари, ички ва ташқи оқим областлари, дарё ҳавзалари, дарёлар ва уларнинг асосий гидрологик ҳусусиятларига таъриф беришдан иборат.
Таян атамалар ва иборалар: Ер юзининг қуруқлик ва океанларга бўлиниши, сув объектлари, гидрографик тармоқ, намликнинг айланма ҳаракати, сув баланси тенгламаси, гидрологик йил, дарёлар, кўллар, сув омборлари, музликлар, антропоген гидрографик тармоқлар, океан–қуруқлик тизими, энергия ва модда алмашинуви.
Ишнинг назарий асослари.
Океанлар ҳавзаларининг сувайирғичлари Атлантика-Шимолий Муз ва Тинч-Ҳинд океанлар қияликларини кичикроқ қисмларга, океанлар сув тўплайдиган ҳавзалар билан ички оқим областларини ажратади. Шимолий Муз океан сув йиғиш областларига бутун қуруқликнинг 15 % тўғри келади, Атлантика океанига – 34%, Тинч океанга – 17%, Ҳинд океанига – 14% ва ички ҳудудларга -20% .
Европада ички оқим ҳудуди катта майдонни эгаллади- ва Каспий денгизининг сув тўплаш майдонини ташкил этади, ғарбдан Атлантика океанининг сув айирғичи, шимолда Шимолий –Муз океани сув айирғичи, шарқдан Урал ва Муожар тоғ тизмалари билан чегараланган.
Ўрта Осиёда берк ҳавзаларга Тўрон пасттекислиги, шу жумладан Қорақум, Қизиқум, Бетпак-Дала, Муюнқум, Устюрт платоси киради.
Марказий Осиёда ичқи берк ҳавзаларга Тинч, Ҳинд ва Шимолий Муз океанларнинг сувайирғичлар ўртасида жойлашган ҳудудлар, шу жумладан Алашань, Гоби, Такла-Макан чўллари ва х.к. киради. Ички ҳавзалар ҳудудлари Кичик Осиё ярим оролида ҳам кузатилади, Арабистон яриморолнинг кўп қисми берк ҳавзаларга мансубдир. Инд ва Ганд дарёлари орасида ҳам берк ҳавзалар жойлашган.
Африка майдонининг 1/3 қисмини ички ва берк ҳудудлар эгаллади, шулар қаторига Саҳрою Кабир, Ливия, Нубия, Калаҳари ва Намиб чўллари , Чад, Руква, Рудольф кўлларининг сув йиғиш ҳавзалари киради.
Шимолий Америкада ўлкан берк ҳавзалари Катта Ҳавза чўлини, шу жумладан Катта Шўр кўлини, Мексига паст тоғларидаги чўлларни, Колорадо дарёси платосини, Рио-Гранде дарёсининг ўнг қирғоғи майдонини ва бошқаларни ўз ичига қамраб олади.
Жанубий Америкада ички берк областлар 6% майдонини эгаллайди. Марказий Анд тоғларида ички оқим ҳудудлари Тинч ва Атлантика океанлари сувайирғичлари оралиғида жойлашган ва 14 ва 240 ж.к. параллельлари оралиғида узун ва чўзилган ҳудудни эгаллайди. Бу областларга Титика-Поопо кўллари, Пуна-де-Атакама, Патагония чала-чўл ҳудудлари ва бошқ. киради.
Австралияда берк ҳавзалар материкнинг ғарбий ва марказий қисмларини эгаллайди (Австралия майдонининг 50% дан ортиғини), фақат қирғоқ бўйидаги, деярли кенг бўлган, ҳудуд бундан мустасно.
Дарёларга қуйидагича таъриф бериш мумкин: дарё деб, ҳавзага ёққан ёғин­лардан ҳосил бўлган ер усти ва ер ости сувлари ҳисо­бига тўйиниб, табиий ўзанда оқувчи сув массаларига айтилади. Дарёлар суви океанлар, денгизлар ёки кўлларга келиб қуйилади. Айрим ҳолларда эса турли сабабларга кўра дарё суви камайиб кетиши натижасида, уларга етиб бормаслиги мумкин.
Ўз сувини океанларга, денгизларга ва кўлларга қуядиган дарёлар бош дарё дейилади. Бош дарёлар қандай сув ҳавзасига қуйилишига боғлиқ ҳолда икки гуруҳга бўлинади:

Download 132,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish