Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


-§. Фуқаровий ҳуқуқий жавобгарлик



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   109
Bog'liq
huquq

 
5-§. Фуқаровий ҳуқуқий жавобгарлик
 
Башарти фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилса, яъни мажбуриятлар бажармаганлиги боис, 
мол-мулкка ва киши соғлиғига зиён етказилса, конунбузарга нисбатан фуқаролик ҳуқуқида назарда 
тутилган чоралар кўрилиши мумкин. 
Фукаровий-ҳуқуқий жавобгарлик — фуқаролик ҳуқуқларини бузган шахсларга мажбурий 
таъсир этиш чораси бўлиб, у жабрланувчига етказилган мулкий зарарни коплаш билан ботик, 
мажбуриятдан иборат бўлади. 
Мазкур мажбуриятнинг икки тури мавжуд: 
1)
фуқаролик ҳуқуқига оид у ёки бу шартномани бажармаслик ёки ундаги шартларга риоя 
етмаслик сабабли юзага келади (масалан, тўловни кечиктириш ёки товарларга хақ тўламаслик каби 
шартномавий мажбурият); 
2)
фуқаронинг хаёти, соғлиги ёки мол-мулки ёхуд давлат мол-мулкига зарар етказиш 
(масалан, йўл-транспорт ходисаси натижасида зарар етказиш каби шартномадан ташқари) мажбурият 
сабабли юзага келадиганлар. 
Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлик учун фуқаролик ҳуқуқига оид 
жавобгарлик қуйидагилардан иборат: 
а) зиённи қоплаш: биринчидан, кредиторнинг бузилган ҳуқуқи, бузилган ёки йўқотилган 
мулкини (бу ҳам, ўз навбатида, реал зиённи ташкил этади) тиклаш буйича харажатлар; иккинчидан, 
башарти ҳуқуқлари бузилмаган бўлсада, кредитор олиши мумкин бўлган даромадни ололмаганлик 
(қўлдан кетган фойда). 
б) 
неустойка (айбона, жарима, пеня) — шартномада аник, кўрсатилган пул микдоридан 
иборат бўлиб, уни карздор шартномани бажармаганлик ёки охиригача бажармаганлик учун 
кредиторга тулаши керак. Мазкур қарз қатъий пул суммасида ёки фоизларда ифодаланиши мумкин. 
Шартномадан ташқари мажбуриятда, масалан, кишининг ҳаёти, соглиги ёки мол-мулкига зиён 
етказилганда, фуқаролик ҳуқуқига оид жавобгарлик етказилган зарарни қоплаш тарзида амалга 
оширилади. Бундан ташқари, жабрланувчининг соглигига зарар етказилиши боис юзага келган 
қўшимча харажатлар (даволаниш, каров, бақувват овкатланиш ва бошқалар) ҳам қопланади. Бирок, 
мазкур харажатларнинг сўралиши конунга мувофиқ равишда исботланиши шарт. 
Жисмоний ва маънавий жабр кўрган фуқаро, мулкий зарарни қоплаш 
билан 
бирга, маънавий 
зарарнинг ҳам қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, буни суд пул шаклида белгилайди. 


63 
Фукаровий-ҳуқуқиймажбуриятни тавсифлаш билан бир каторда уни қўллашнинг қуйидаги 
тартибини айтиб ўтиш керак. Чунончи, ҳуқуқи бузилган шахс суд, хўжалик судига зарарнинг 
қопланиши, неустойкани тўлаш талаби билан мурожаат этиши мумкин. Умумий даъво муддати уч 
йилга тенг бўлиб, шахс мажбуриятларининг бузилганлигини билган ёки билиши керак бўлган вақтдан 
бошлаб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи қонун Фуқаролик 
кодекси бўлиб, унинг биринчи қисми 1995 йил 29 декабрда, иккинчи қисми 1996 йил 29 августда 
қабул қилинган. Фуқаролик кодексининг иккала қисми 1997 йил 1 мартда кучга кирди. 
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси мулкий ва у билан бошқа номулкий 
муносабатларни тартибга солади. Мазкур муносабатлар томонларнинг тенглиги, хохиш-ироданинг 
дахлсизлиги ва иштирокчиларнинг мулкий мустақиллигига асосланган. 
Фуқаролик кодекси қуйидаги муносабатларни тартибга солади: 
биринчидан, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини белгилашга оид; 
иккинчидан, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини амалга 
ошириш тартиби бўйича; 
учинчидан, интеллектуал фаолият натижаларига ҳуқуқ белгилаш буйича; 
туртинчидан, шартномавий ва шартномадан ташқари мажбуриятларни тартибга солиш буйича; 
бешинчидан, мулкий ва улар билан боғлиқ, бошқа шахсий номулкий муносабатларни тартибга 
солиш буйича ва хаказо. 
Фуқаролик ҳуқуқи маъмурий ва давлат иштирокидаги — бошқа муносабатлар, шунингдек, 
солиқга оид ва бошқа молиявий муносабатларни тартибга солмайди, 
Фуқаролик муносабатларнинг иштирокчилари — фуқаролар, юридик шахслар ва давлат. 
Фуқаролик ҳуқуқининг принииплари қуйидагилардан иборат: 
1
) тартибга солинаётган муносабатлар иштирокчиларининг ўзаро тенглиги; 
2
) мулкнинг дахлсизлиги; 
3
) шартнома тузиш эркинлиги; 
4
) ҳар кимнинг хусусий ишларига аралашувнинг йўл қўйилмаслиги; 
5
) бузилган ҳуқуқларнинг тикланишини таъминлаш; 
6
) бузилган ҳуқуқларни суд орқали ҳимоялаш. 
Фуқаролик муносабатлари қуйидаги юридик фактлар натижасида юзага келади: 

шартнома ва бошқа давлат органлари келишув ҳужжатларининг тузилиши; 

суд карорларининг қабул қилиниши;
 

мулкка эгалик қилиш; 

интеллектуал фаолият ва санъат асарларининг яратилиши (фан, адабиёт, санъат асарлари 
ва бошқалар); 

бошқа шахсга зарар етказилиши; 

асоссиз бойиш; 

инсон ихтиёрига боғлик, бўлмаган ҳодисанинг рўй бериши (масалан, табиий офатлар, бола 
туғилиши, ўлим ва бошқалар). 
Фуқаро ўзининг бузилган ва даъволи ҳуқуқларини судга мурожаат этиш орқали ҳал қилиши, 
бузилган фуқаролик ҳуқуқларини бир катор усул ва воситалар ёрдамида ҳимоялаши мумкин. 
Мулкий муносабатларда иштирок этиш учун фуқаро қуйидаги хислатларга эга бўлиши керак, яъни 
унда ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати бўлиши зарур. 
Фуқаролик ҳуқуқи субъектларига юридик шахслар ҳам тегишли бўлганлиги сабабли, уларнинг 
хусусиятлари, турлари, ҳуқуқий мавқеи билан танишиш лозим. Фуқаролик ҳуқуқи объектларига 
ашёлар, пул, қимматбаҳо қоғозлар, мулкий ҳуқуқлар, иш ва хизматлар, тадқиқотлар, ишлаб 
чиқариш лойиҳалари, фан, адабиёт, санъат асарлари ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа 
натижалари. шунингдек, шахсий номулкий ҳамда бошқа моддий ва номоддий неъматлар киради. 


64 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish