Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   109
Bog'liq
huquq

2-§. Меҳнатга оид муносабатлар 
Ижтимоий воқеликда меҳнат ҳуқуқининг предметини ташкил этувчи муносабатлар тизими 
меҳнатга оид муносабатлардан ташқари, улар билан муайян тарзда боғланган бошқа 
муносабатларни ҳам қамраб олади. Бу муносабатлар меҳнат муносабатларидан илгарироқ, улар 
билан бир вақтда, ёҳуд бевосита меҳнат муносабатларидан келиб чиқиши мумкин. Мазкур 
муносабатлар жумласига:
1) меҳнат соҳасида ташкилий бошқарувга оид муносабатларни;
2) ишга жойлаштиришга оид муносабатларни;
3) кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ муносабатларни;
4) меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига риоя этишни назорат қилишга доир 
муносабатларни;
5) меҳнат низоларини (якка ва жамоаларга доир) ҳал этиш билан боғлиқ муносабатларни 
киритиш мумкин.
Юқорида санаб ўтилган муносабатларнинг ҳар бирига хос хусусиятларга қисқача тўхталиб 
ўтамиз.
3-§. Меҳнат ҳуқуқи манбалари 
Юридик адабиётда эътироф этилишича, ҳуқуқ манбаи деганда умумий маънода ҳуқуқни 
ифода этиш шакли тушунилади. Манбаларнинг умумий шакли норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. 
Шундай экан, меҳнат ҳуқуқининг манбалари—меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан узвий 
равишда боғлиқ бўлган бошқа муносабатларни тартибга солувчи турли норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлардир. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муайян турдаги ва мазмундаги ижтимоий муносабатларни 
тартибга солади. Маълумки, 2000 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган. Мазкур қонунда норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар тушунчаси, турлари ва уларга қўйиладиган талаблар белгилаб берилган. Қонуннинг 2-
моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси, таърифи баён этилган. Унда белгиланган 
шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари 
нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-
ҳуқуқий ҳужжат дея таърифланган.
Ушбу қонунда кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва идоралари, махаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
қабул қилувчи органлар ёки мансабдор шахслар ҳисобланади (қонуннинг 4-моддаси). 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари томонидан 
қабул қилинади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни қабул қиладиган органлар мавқеи, юридик 
кучи, амал қилиш ҳудуди, татбиқ этиладиган шахслар доирасига қараб қуйидаги туркумларга 


66 
бўлинади:
а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари;
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари;
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; 
е) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари;
ж) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish