Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Ишончнома. Фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида  вакиллик



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   109
Bog'liq
huquq

Ишончнома.
Фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида 
вакиллик 
институтини қўллаш бир қатор сабабларга боғиқ. Баъзи ҳолларда шахс (фуқаро ёки юридик шахс) 
қонунда белгиланган чеклашлар (масалан, вояга етмаганлиги) туфайли у ёки бу хатти-ҳаракатни 
амалга ошириш ҳуқуқига эга булмайди. 
Бошқа холларда у ёки бу хатти-ҳаракатларни содир этиш имкониятининг бўлмаслигини 
ифодаловчи фактик холатларга боғлиқ бўлади. Масалан, шахснинг касаллиги, узок, муддатли хизмат 
сафарида бўлганлиги ва хоказо. 
Барча кўрсатиб утилган ҳолларда вакиллар мазкур шахслар манфаатини кўзлаб ҳуқуқийаҳамиятга 
эга хатти-ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқига қонун (масалан, ота-оналар, хрмийлар, корхона 
раҳбарлари ва хрказо), 
маъмурий 
ҳужжат (лавозимга тайинлаш) ёхуд шартнома ёки ишончнома 
туфайли эга бўладилар. 
Шундай кдлиб, ишончнома ёзма ваколатномадан иборат бўлиб, уни бир шахс бошқа шахсга 
учинчи шахс олдида вакиллик қилиш учун беради, унда вакилнинг алоҳида ваколатлари белгилаб 
куйилади. 
Ишончнома бир тарафлама келишув бўлиб, уни амалга ошириш учун тарафлардан бирининг 
хохиш-иродаси бўлиши етарлидир. Вакил ваколатларининг мазмуни ҳамда ҳажмига кўра, ишончнома 
уч турга булинади: умумий (маълум давр мобайнида турли ҳаракатларни амалга ошириш мумкинлиги 
назарда тутилади); махсус (маълум вақт ичида бир турдаги битимларни амалга ошириш учун 
берилади) ҳамда бирламчи, яъни битта ва аник, белгиланган ҳаракатии амалга ошириш учун 
берилади. 
Умумий қоидага асосан, тузилган ишончнома оддий ёзма шаклда бўлиши назарда тутилади. 
Шу билан бирга, нотариал 
шаклни 
талаб этадиган битим тузиш учун ишончнома (масалан, кўчмас 
мулкни сотиш бўйича битимлар) ни албатта нотариус тасдиқлаши шарт. Бу қоида бошқа шахсга 
мулкни ишониб топшириш учун бериладиган ишончномаларга ҳам тегишли бўлиб, улар ҳам ФКга 
биноан нотариал тартибда тасдиқланиши керак. 


62 
ФКга биноан, алоҳида шаклда расмийлаштирилган шартномалар нотариал тасдиқланган 
шартномага 
тенглаштирилиши 
назарда 
тутилади, 
Масалан, 
ҳарбий 
хизматчиларнинг 
ишончномаларини — ҳарбий қисм командири, озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган 
махкумларнинг ишончномасини — мазкур муассасанинг бошлиғи тасдиқлаши керак. 
Ишончномани уни берган шахс имзолайди. Башарти, уни юридик шахс берадиган бўлса, мазкур 
ташкилот раҳбари ёки таъсис ҳужжатлари буйича бундай ваколат берилган шахс шартномани 
имзолайди ҳамда унга мазкур ташкилотнинг муҳри босилади. 
Давлат ва муниципал мулкка асосланган, шунингдек, пул ҳамда бошқа мулкий 
қимматликларни олиш ва беришга мўлжалланган ишончномаларни мазкур ташкилотнинг бош 
ҳисобчиси имзолаши керак. 
Ишончнома учун энг муҳим шарт унинг амал қилиш муддати ҳисобланади. У уч йилдан 
ошмаслиги керак. Мазкур норма императив бўлиб, мазкур ишончномани берган шахс уни 
ўзгартирмаслиги керак. Башарти ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у ўз кучини бир йил 
давомида сақлаб қолади. 
Тузилган санаси кўрсатилмаган ишончнома ноқонуний ҳисобланади. Чел элда ҳаракатларни 
амалга ошириш учун берилган ва нотариал шаклда расмийлаштирилган ишончнома, амал қилиш 
муддати кўрсатилмаган такдирда ҳам, то бекор қилингунига кадар амал килади. Ишончнома берган 
шахс хохдаган вакҳда уни бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса, хохлаган вақтда ундан воз 
кечиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ФКда ишончномадан воз кечиш ҳолларида вакил ҳамда 
учинчи шахс учун маълум кафолатлар мавжуд. Мазкур кафолатлар шундан иборатки, ишончномани 
қайтариб олаётган шахс бу хақда манфаатдор вакил ҳамда учинчи шахсларга хабар бериши керак. 
Вакилга ишончномани дарҳол қайтариш мажбурияти юкланади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish