Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109
Bog'liq
huquq

Юридик шахслар.
 
Фуқаролик ҳуқуқига оид муносабатларнинг иштирокчилари қаторига нафақат 
алоҳида фуқаролар (жисмоний шахслар), балки юридик шахслар, яъни ташкилот ва муассасалар ҳам 
киради. 
Юридик шахслар турлича бўлади. Улар Фуқаролик кодексининг биринчи қисмида санаб ўтилган. 
қонун юридик шахсларни қуйидагача таърифлайди: «Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив 
бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк 
билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва 


59 
уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла 
оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади». Юридик шахслар мустақил баланс ва сметага эга 
бўлиши керак. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати, улар рўйхатга олинган (ташкил 
этилган) вақтдан бошланади ҳамда у тугатилган вақтда ниҳоясига етади. Аксинча, фуқаронинг 
ҳуқуқ лаёқати эса, у туғилган вақтдан бошланади ва унинг вафоти билан тугатилади, муомала 
лаёқати эса, тўлалигича шахс вояга етгандан бошланади ҳамда унинг вафоти туфайли тугатилади. 
Юридик шахс (шунингдек, жисмоний шахс ҳам) қонунда белгиланган муайян турдаги фаолият 
билан фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин. 
Юридик шахснинг муомала лаёқати унинг ўз бошқарув органлари (директор, бошлиқ, раис, 
президент, кенгаш, бошқарув, умумий мажлис) орқали фуқаролик мажбуриятларини олиши билан 
белгиланади. Мазкур органларнинг ҳаракатлари юридик шахснинг ҳаракатлари сифатида тан 
олинади, зеро улар фуқаролик муомаласида тўлалигича юридик шахс манфаатларини ифодалайди. 
Юридик шахс таркибида алоҳида ваколатхона ва филиаллар ташкил этилиши мумкин, бирок, 
улар мустақил юридик шахс ҳисобланмайди. Уларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан 
тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида фаолият кўрсатади. Ваколатхона ва филиаллар 
уларни ташкил этган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида акс эттирилиши керак. 
Юридик шахснинг манзили давлат руйхатига олинган жой ҳисобланади. Давлат рўйхати 
кўрсаткичлари, шунингдек, фирманинг номи ягона давлат реестрига киритилади. 
Юридик шахсни давлат рўйхатига олиш нафақат унда ҳуқуқ ва муомала лаёқатининг юзага 
келиши, балки унинг фаолияти устидан молиявий (солиққа оид) назоратни таъминлаш учун ҳам 
зарурдир. 
Юридик шахсни ташкил этиш буйича қонунда белгиланган тартиб бузилганда ёки унинг таъсис 
ҳужжатлари қонунга номувофиқлиги сабабли, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш рад 
этилиши мумкин. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга номувофиқлиги сабабли уни рўйхатдан 
ўтказмасликка йўл қўйилмайди. 
Юридик шахс фаолиятини тугатиш уни қайта ташкил этиш (корхоналарни ажратиш ҳамда улар 
асосида бир неча юридик шахсни ташкил этиш, бир неча юридик шахснинг қўшилиши) ёхуд узил-
кесил тугатиш орқали амалга оширилади. қонунда юридик шахсларни тугатишнинг алоҳида тартиби 
назарда тутилган. Юридик шахсларни ўзгартириш ва тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тарзда (суд 
қарорига кўра) амалга оширилади. 
ФКда юридик шахсларнинг иккита катта гуруҳи ажратилади: 
1)
тижоратчи ташкилот — фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган 
ташкилотлар, масалан, хўжалик ширкатлари ва жамоалари, ишлаб чиқариш кооперативлари, 
акционерлик жамиятлари, унитар корхоналар ва бошқалар; 
2)
тижоратчи ташкилот булмаган юридик шахслар — фойда олишни мақсад қилиб олмаган 
ташкилотлар, масалан, жамоат бирлашмалари. ижтимоий фондлар ва мулкдор молиявий
 
таъминлаб 
гурадиган муассаса шаклидаги, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа шакллардаги 
корхоналар ва ташкилотлар. 
Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставида белгиланган максадларга мос келадиган 
доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish