56
6-Мавзу. ФУҚАРОЛИК ХУҚУҚИ АСОСЛАРИ
1-§. Фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари
Фуқаролик ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, юридик шахслари иштирокидаги
мулкий ва шахсий номулкий ҳамда товар-пул муносабатларини тартибга солиб турувчи нормалар
йиғиндисидан иборат алоҳида ҳуқуқ соҳаси бўлиб, уларнинг юридик тенглиги,
мулкий
мустақиллиги ҳамда ирода эркинлигига таянади.
Фуқаролик ҳуқуқи мулкчилик муносабатларини, иқтисодий фаолият иштирокчиларининг
шартномавий алоқаларини (олди-сотди, пудрат, суғурта ва ҳ.к.), шунингдек,
етказилган зарарни
қоплаш билан боғлиқ интеллектуал мулк, меросга оид муносабатларни тартибга солади.
Ҳуқуқнинг ҳар қандай соҳаси каби, фуқаролик ҳуқуқининг энг муҳим нормалари
Ўзбекистоннинг Конституциясида ўз ифодасини топган. Чунончи, ҳар бир давлатда иқтисодий
муносабатлар негизини моддий неъматларга эгалик ҳуқуқи ташкил этади.
Ўзбекистон Конституциясида тадбиркорлик ҳамда қонун томонидан тақиқланмаган бошқа
турдаги иқтисодий фаолият билан шуғулланиш, давлат ҳокимияти органлари ёки мансабдор
шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарнинг давлат
томонидан қопланишини талаб этиш ҳуқуқи каби қоидалар мустаҳкамланган.
Фуқаролик ҳуқуқи бир қанча ҳуқуқий институтлар (мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, шахсий
номулкий ҳуқуқлар, ижод фаолияти натижаларига бўлган ҳуқуқ мерос ҳуқуқи)дан иборат тизимни
акс эттиради.
Фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатлар
унинг предметини ташкил
этади.
Фуқаролик ҳуқуқининг методи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи
тарафларнинг тенглиги, ушбу ҳуқуқ соҳасидаги нормаларнинг кўпчилиги диспозитив эканлиги
(иштирокчилар учун хулқ-атвор турини танлашнинг мумкинлиги) низоларни суда, хўжалик судида
ҳал этиш орқали тавсифланади.
Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари, уларнинг аҳамияти (юридик кучи)га қараб, қуйидаги
турларга бўлинади:
1)
Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодеки ва бошқа қонунлар;
2)
қонун ости ҳужжатлар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари, вазирлик ва ташкилотларнинг буйруқ ва
йўриқномалари;
3)
иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар.
Шундай бўлса-да, «фуқаролик ҳуқуқи манбалари» тушунчаси «фуқаролик қонунлари»
тушунчасидан кенгроқдир, зеро фуқаролик ҳуқуқига оид муносабатлар нафақат қонунлар,
балки
қонун ости ҳужжатлари (масалан, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, идоравий
ҳужжатлар ва бошқалар) билан ҳам тартибга солинади.
Фуқаролик ҳуқуқига оид муносабатларни тартибга солувчи қоидалар сирасига иш муомаласи
анъаналари киради. Улар ишбилармонлик фаолиятининг бирор-бир соҳасида таркиб топган ҳамда
кенг қўлланиладиган бўлиб, бироқ қонунда назарда тутилмаган. Улар мазкур муносабатлар
иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонун-қоидалар ҳамда шартномага зид бўлмаслиги керак.
Фуқаролик ҳуқуқининг энг муҳим ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси (бундан буён-ФК) ҳисобланади.
Амалдаги Фуқаролик кодекси иккита (умумий ва махсус) қисмдан иборат. ФКнинг биринчи
(умумий) қисмида фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган ҳамда бошқа
турдаги
муносабатлар доирасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган асосий қоидалар ўз аксини топган. Уларда
фуқаролик қонунларининг асосий тушунча ва принциплари: фуқаролик ҳуқуқиларини ҳимоялаш
усуллари; фуқаролик ҳуқуқи объектлари; фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий
ҳолати; мулкчилик ҳуқуқи ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларнинг юзага келиш асослари ҳамда уларни
амалга ошириш тартиблари; шартнома асосидаги ҳамда бошқа турдаги мажбуриятларнинг асосий
қоидалари белгиланган.
57
Кодекснинг иккинчи (махсус) қисми муайян турдаги шартномалар ҳамда шартномадан
ташқари мажбуриятлар: олди-сотди, ижара, пудрат,
юк ташиш, қарз ва кредит, зарар етказишдан
келиб чиқадиган мажбуриятлар, муаллифлик, ихтирочилик ҳамда бошқа алоҳида ҳуқуқлар,
ворислик ҳуқуқи ва ҳалқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини ўз ичига олади.
Фуқаролик ҳуқуқига
оид муносабатлар, шунингдек, алоҳида қонунлар билан билан ҳам
тартибга солинади. Масалан, «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги, «Товар
бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги,
«Гаров тўғрисида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида», «Муаллфлик ҳуқуқ ва турдош ҳуқуқлар
тўғриси»ги, «Лизинг тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги ва бошқа
қонунлар.
Do'stlaringiz bilan baham: