васийлик
на хомийлик органи,
ота-она
ва қонуний вакиллар норози бўлган
тақдирда суд қабул қилиши мумкин.
Бошқа ҳолларда вояга етмаганлар қисман муоамалага лаёқатли деб топилади. Улар ўз хатти-
ҳаракатлари билан хар қандай эмас, балки баъзи ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш ҳуқуқига
эгадирлар, яъни уларнинг муомала лаёқати тўлиқ эмас.
Вояга етмаган шахслар етказган зарар учун уларнинг ота-оналари ёки хомийлари ёҳуд уларни
назорат
қилувчи ўқув, тарбия ёки даволаш муассасалар жавобгар бўладилар.
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар деликт қобилиятига эга бўладилар, яъни улар
мустақил равишда ҳамда ота-оналарининг розилиги билан тузган барча битимлар ҳамда етказилган
зарар бўйича мустақил мулкий жавобгарликка тортиладилар. Вояга етмаган шахслар ойлик маош ёки
бошқа турдаги мустақил даромадга эга бўлмаган тақдирда ота-оналар ҳамда қонуний вакиллар
орқали тўлиқ ёки қисман жавобгар бўладилар.
Қонунда назарда тутилган муайян шартларнинг бўлганлиги боис, тўлиқ ҳамда қисман
муомала
лаёқатига эга бўлган шахслар муомала лаёқати юзасидан чекланишлари мумкин. Фуқаронинг муомалага
лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳақидаги тегишли қарорни фақат суд, унинг оила аъзолари, васийлик
ҳамда ҳомийлик органлари, прокурор ҳамда рухий касалликлар шифохонасининг аризаси асосида
чиқариши мумкин. Муомалага лаёқатсиз шахсга васий ва хомий тайинланади. Шахс соғайган ҳолларда
суд уни муомалага лаёқатли деб топади ҳамда тайинланган васийлик ёки хомийликни бекор қилади.
Бундан ташқари, тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар тоифаси ҳам мавжуд. Бундай
шахслар рухий ҳолати натижасида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англаб етмайдилар. Уларни суд
муомалага лаёқатсиз деб топади.
Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки.
Тадбиркорлик фаолияти
фуқаролар ҳамда бирлашмаларнинг даромад олишга йўналтирилган ташаббускор мустақил фаолияти
ҳисобланади.
Фуқаро шахсий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Тадбиркорлик фаолияги бўйича тақдим этилган ҳужжатлар улардаги маълумотлар таркибининг
қонун талабларига номувофиқлиги сабабли рўйхатдан ўтказилмаслиги мумкин. Мазкур ҳолат бўйича
хўжалик судига шикоят билан мурожааг этишга йўл қўйилади. Шуни назарда тутиш керакки, алоҳида
турдаги фаолият билан шахсий тадбиркорлар махсус рухсатнома — лицензия асосида
шуғулланишлари мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлардан фуқаролик ҳуқуқига оид турли билимларни мустақил
равишда тузишни назарда тутганлиги ҳамда тадбиркорнинг ўзи ва учинчи шахслардан (яъни
бошқалардан) таваккалчиликни талаб этганлиги боис, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
шахс, шубҳасиз, фуқаролик муоамала лаёқатига эга бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |