Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   109
Bog'liq
huquq

7-Мавзу. МЕХНАТ ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИ 
 
1-§. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети 
Меҳнат ҳуқуқи ҳуқуқшунослик тармоқлари орасида етакчи ўрин тутади. У меҳнатга оид 
ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар тизимидан иборат. Бу 
муносабатлар меҳнат бозорига амал қилиш, меҳнатни ташкил этиш ва уни қўллаш жараёнида 
намоён бўлади. Зотан, меҳнат жисмоний ва ақлий куч-қувватнинг сарфланиши эмас, балки 
кишиларнинг ижтимоий фойдали фаолиятидир.
Таъкидлаш жоизки, меҳнат инсоннинг ташқи дунё предметларига таъсир ўтказиш воситаси 
сифатида ҳар бир кишининг фаолиятида намоён бўлади. Бу жараён турли ижтимоий 
муносабатларни қамраб олса-да, ҳаммаси ҳам меҳнат ҳуқуқига тааллуқли бўлавермайди. Бу ҳол 
қуйидаги омиллар билан изохланади:
Биринчидан
, меҳнат ҳуқуқи нормалари меҳнатнинг технологик жараёнини эмас, фақат уни 
меҳнат фаолиятида қўллаш шартларини, яъни ижтимоий меҳнатни тартибга солади. Шунга кўра, 
сиёсий-иқтисодий категория меҳнатнинг ўзи эмас, балки унинг ижтимоий шакли, уни ташкил 
этитилиши ёки аниқроқ айтганда, ижтимоий меҳнатда иштирок этиш жараёнида кишилар ўртасида 
вужудга келадиган муносабатларда намоён бўлади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, ижтимоий меҳнат кооперациясидан ташқарида бажарилган 
ҳар қандай иш меҳнат ҳуқуқига тааллуқли бўлмайди, унинг таъсир доирасига кирмайди.
Иккинчидан
, меҳнат унсурлари турли ижтимоий муносабатларда, жумладан, ўқув 
юртларида мутахассис тайёрлаш, юкни ташиш ва етказиш, топшириқ ва буюртма бажаришга оид 
жараёнларда ҳам намоён бўлади. Бундай ҳолларда меҳнат ижтимоий муносабатлар билан 
билвосита боғлангани сабабли ўзаро мажбуриятларни бажариш усули сифатидагина хизмат 
қилади. Шунинг учун у меҳнат ҳуқуқининг предметига кирмайди.
Муҳими шундаки, меҳнатга оид ижтимоий муносабатларда меҳнат четдан кирган унсур эмас, 
балки унинг асосий мазмунини ташкил этади. Айни вақтда, у ишчи кучини бевосита ишлаб 
чиқариш қуроллари билан узвий боғловчи восита ҳамдир. Меҳнат ҳуқуқи ижтимоий 
муносабатларни муайян тарзда тартибга солиши боис, улар кишиларнинг меҳнат қобилиятини 
қўллаш жараёнида намоён бўлади. Аниқроқ айтганда, меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан бошқариш 
объекти моддийлаштирилган, яъни пул ёки товар ҳолатига келтирилган фаолиятида эмас, жонли 
меҳнатнинг ўзида, унинг ташкил этилиши ва шарт-шароитларида акс этади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish