Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109
Bog'liq
huquq

Меҳнат шартномасининг мазмуни.
Тарафларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 
йиғиндиси меҳнат шартномасининг мазмунини ташкил этилади. Меҳнат шартномаси қуйидаги 
икки шарт асосида тузилиши мумкин: 1) асосий шартлар, яъни буларсиз меҳнат шартномасини 
тузилган деб ҳисоблаш мумкин эмас; 2) қўшимча (ихтиёрий) шартлар, яъни булар ҳақида келишиш 
мажбурий эмас.
Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат 
тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Асосий шартлар меҳнат 
шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади.
Қуйидагилар меҳнат шартномасининг шартлари ҳисобланади:
иш жойи, яъни ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилотнинг (унинг 
таркибий бўлинмаси) номи;
ходимнинг меҳнат вазифаси мазмуни, лавозим йўриқномаси, малака маълумотномаси ва 
бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган муайян мутахассислик, малака ёхуд лавозимга 
оид иш (раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг ва бошқа тоифа ходимларнинг ягона тариф-
малака маълумотномаси, малака маълумотномаларига мувофиқ);
ишнинг бошланиш куни — қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси 
имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, ишнинг бошланиш санаси қайд этилмаган тақдирда, 
ходим шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай, ишга тушиши 
лозим.
 
5-§. Меҳнат ҳақи миқдори ва бошқа шартлар 
Меҳнат ҳақи миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам 
бўлмаслиги, унинг энг кўп миқдори эса чегараланиши мумкин эмас;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, айрим меҳнат шартномаларини тузишда 
зарур шартлар рўйхати кенгайтирилиши мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномасини 
тузишда ишнинг нафақат бошланиш санаси, балки унинг тамом бўлиш санаси ҳам қайд этилади. 
Ходимни муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб ишга қабул қилишда у бажариши лозим 
бўлган иш аниқ кўрсатилиши зарур. Ўриндошлар билан меҳнат шартномасини тузишда қонун 
ҳужжатлари билан назарда тутилган энг кўп муддат доирасида бажарилиши лозим бўлган 
кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади. Шуниси ҳам муҳимки, меҳнат шартномасини тузиш 
пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат 
ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.
Юқорида таъкидланганидек, тарафларнинг келишувга кўра, меҳнат шартномасида қўшимча 
шартлар назарда тутилиши мумкин. Улар тарафларнинг мажбуриятларини аниқлаш, уларни 
тўлдириш, ходимга қўшимча имтиёз ва афзалликлар берилишни назарда тутиши мумкин.
қўшимча шартларга қуйидагилар киритилиши мумкин:
ходимга меҳнат шароитлари белгиланган ҳолда ЯТММ ва ММда назарда тутилган қўшимча 


69 
меҳнат мажбуриятларини юклаш;
бир неча касбда ишлаш тартиби ва шартлари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг 
мустақил шарти сифатида бир неча касбда (лавозимда) ишлаш;
ходим синов муддати билан ишга қабул қилинаётган тақдирда, синовнинг аниқ муддати 
белгиланиши (қачондан қачонгача);
ходим юқори малакаси учун, агар бу амалдаги қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида 
(барча даражадаги жамоа келишувларида) ёки корхона, ташкилот, муассасада амал қилувчи бошқа 
норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда, мураккаброқ ишларни бажариш билан боғлиқ 
бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг (тариф ставкалари, мансаб маошлари, қўшимча ҳақлар, устамалар, 
мукофотлар ва бошқа тарздаги тақдирлаш) юқорироқ миқдорини якка тартибда белгилаш;
ходим учун белгиланган иш вақти режими (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш хафтаси
қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш кунининг бошланиши ва тамом бўлиши ва бошқалар);
қўшимча ҳақ тўланадиган ва ҳақ тўланмайдиган дам олиш кунлари, таътиллар бериш;
ижтимоий-маиший тусдаги шартлар (болалар боғчасида ўрин ажратиш, санаторий-курортда 
даволаниш учун йўлланма билан таъминланиш, транспорт хизмати, марказлаштирилган тартибда 
озиқ-овқат мухсулотлари билан таъминлаш, уй-жой бериш ва бошқалар);
муддатли меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда муддатидан 
олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш.
қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ва бошқа 
локал тарздаги норматив ҳужжатларга нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштирадиган меҳнат 
шартномаси шартлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Жумладан, меҳнат шартномаси тузишда қуйидаги шартлар белгиланиши мумкин эмас:
қонун йўл қўядиган ҳоллардан ташқари меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча 
шартларини киритиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини белгилаш;
синов муддатини Меҳнат кодексида кўзда тутилган энг юқори муддатдан ортиқча белгилаш;
ўриндошлик асосида ишлашга қўшимча чеклашлар жорий қилиш;
Қонунда назарда тутилганидан ортиқча иш вақти муддати белгилаш;
ходимлар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда моддий жавобгарлик 
жорий этиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 майдаги 133-сонли 
қарори билан тасдиқланган "Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан 
тавсиялар". қорорлар тўплами, 1997 йил, 3-сон, 11-модда). Тижорат сирларини ошкор қилмаслик 
ҳам шулар жумласидандир.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish