Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ



Download 95,74 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi95,74 Kb.
#142061
  1   2   3
Bog'liq
1043 30.12.2017




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон ва «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни таъминласинлар:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни баҳолаш ва ҳисобга олишнинг белгиланган тизими мавжудлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари маълумотлар базасини инвентаризациядан ўтказиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини жалб этган ҳолда, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг қиймати қайта ҳисобланишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларида кўчмас мулк қийматини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули асосида дастурий махсулотни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк қийматини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг солиқ солинадиган қиймати ҳақидаги ахборотни интерактив режимда олиш имконини берадиган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин ҳамда уни «Давергеодезкадастр» қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
юқорида кўрсатилган дастурий таъминотни давлат солиқ хизмати органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурслари базасига интеграциялашувини таъминласин.
4. «Давергеодезкадастр» қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг қиймати икки ой муддатда қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
5. «Давергеодезкадастр» қўмитаси кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ва баҳолаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни миллий ва халқаро стандартлар асосида уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 декабрь,
1043-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сонли қарори таҳририда)
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган уй-жой фонди кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати (кейинги ўринларда объектнинг кадастр қиймати деб аталади) фақат жисмоний шахснинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қўлланилади.
3. Объектнинг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.
4. Кадастр қиймати белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган жисмоний шахслар мулки бўлган турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйлари (дала-ҳовлилар) учун ҳисоблаб чиқилади.
5. Қуйидаги кўчмас мулк объектлари учун кадастр қиймати ҳисоблаб чиқилмайди:
а) қурилаётган;
б) белгиланган тартибда эгасиз деб топилган;
в) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган.
6. «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан объектнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатлари ва инвентаризация материаллари асосида ҳисоблаб чиқилади.
7. Кадастр қиймати фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари учун ҳисобланган тақдирда, ушбу объектлар учун жисмоний шахслар мулки учун солиқ тўлаш мулкчилик бўйича бошқа ҳуқуқий кафолатларни юзага келтирмайди, солиққа оид мажбуриятлар бундан мустасно.
8. Мазкур Низом асосида кўчмас мулкнинг ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати ушбу объектларнинг кадастр қийматини кейинги ҳисоблашгача (қайта ҳисоблашгача) ўзгаришсиз қолади.
Кўчмас мулк объектларида ўзгаришлар аниқланган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча жойлар қурилиш, қўшимча объектлар қурилиши ва бошқалар), «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан ушбу объектларнинг кадастр қиймати қайта ҳисобланади ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда солиқ органларига тегишли маълумотлар тақдим этилади.
9. Якка тартибдаги уй-жойларда (дала-ховлиларда) асосий бинони аниқлашда бинонинг энг катта умумий майдони ҳисобга олинади.
10. Объектлар қийматини ҳисоблашда қуйидаги функционал кўрсаткичлар белгиланади:
кўп квартирали уйдаги квартиранинг умумий фойдали майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати ёки якка тартибдаги уй-жой асосий биносининг умумий фойдали майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ;
ҳудудий тузатиш коэффициентлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;
эскириш коэффиценти — девори темир-бетон биноларга кадастр қийматининг 1 фоизи миқдорида, девори пишган ғиштли биноларга — 1,25 фоизи ва девори хом ғиштли, пахсали ва синчли биноларга — 1, 5 фоизи, аммо 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йил учун ҳисобланади.
2-боб. Кўп квартирали уй-жойдаги кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаб чиқиш
11. Кўп квартирали уй-жойдаги кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қуйидаги формула билан ҳисобланади:
С=Пл*Сбаз*(К123),
бунда:
Пл — умумий фойдали майдон, кв.м.;
Сбаз — умумий фойдали майдоннинг бир квадрат метрининг кадастр қиймати;
К1эскириш коэффиценти;
К2 — ҳудудий тузатиш коэффиценти;
К3 — туман тузатиш коэффиценти (Тошкент шаҳрида қўлланилмайди).
3-боб. Якка тартибдаги уй-жой (дала-ҳовли) кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаб чиқиш
12. Якка тартибдаги уй-жой (дала-ҳовлида) кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
С=((Пл*Сбаз )+Пстроен*(Сбаз/5)) *(К12* К3)
бунда:
Пл — умумий фойдали майдон, кв.м.
Сбаз — умумий фойдали майдоннинг бир квадрат метрининг кадастр қиймати;
К1 — эскириш коэффиценти;
К2 — ҳудудий тузатиш коэффиценти;
К3 — туман тузатиш коэффиценти (Тошкент шаҳрида қўлланилмайди).
Пстроен — умумий фойдали майдон таркибида ҳисобга олинмаган ёрдамчи-хўжалик иморатларининг майдони, кв.м.;
Сбаз/5 — ёрдамчи-хўжалик иморатлари бир квадрат метри кадастр қийматининг асосий бинонинг бир квадрат метри бўйича ҳисоблаб чиқилган 20 фоизи.
4-боб. Жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва тақдим этиш тартиби
13. Кўчмас мулк объектлари кадастр қийматининг ҳисоблаб чиқилишини «Давергеодезкадастр» қўмитаси назорат қилади.
14. «Давергеодезкадастр» қўмитаси кадастр қийматини ҳисоблаш натижалари бўйича бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
15. Кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари «Давергеодезкадастр» қўмитасининг кўчмас мулк объектларини баҳолаган органларидан уларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғри ҳисобланганини асослаб беришини талаб қилиш хуқуқига эга.
16. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича низоларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА


Download 95,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish