29-20 гурух
Беркинов Х
Режа:
1.
Кўчмас мулк объектларининг белгилари
2.
Кўчмас мулк объектларининг хусусиятлари
Таркибий қисми сифатида ер участкасига эга бўлган барча сунъий қурилишлар (кўчмас мулк
объектлари) уларни ер билан боғлиқ бўлмаган объектлардан фарқлаш имконини берувчи
белгиларга эга
Асосий белгилари
Стационарлик (қўзғалмаслик)
- Ер юзасига боғлиқлик
- Кенгликда ҳаракатлана олмаслик
Моддийлик
- Натурал жисм шакли
- Қиймат шакли
Умрбоқийлик
Функционал белгилари
▪
Ишлаб чиқариш объектлари
- Товар и/ч ва хизмат кўрсатишда қатнашиш
Ноишлаб чиқариш объектлари
- Инсонлар яшаши ва хизмат кўрсатиш учун шароит яратади
Хусусий белгилари
Кўчмас мулк объектларига қараб аниқ кўрсаикичлар орқали аниқланади
- Хилма хиллик
- Ўзига хос ноёблик
- Такрорланмаслик
Иқтисодиёт нуқтаи назаридан кўчмас мулк объектига
манфаат ва даромад манбаи
сифатида
қараш мумкин
12.12.2022
Кўчмас мулк
объекти
Ижтимоий
талаб
Иктисодий
талаб
Даромад
манбаи
Манфаат
Манфаат тушунчасига иқтисодиёт назариясида истеъмолчи талабини қониқтира оладиган
(фаровонлик даражасини ошира оладиган) ҳар бир истеъмолчи танлови объекти деб қаралади.
Предметлар билан биргаликда ҳаракатлар ҳам манфаат сифатида хизмат қилиши мумкин (бу
ҳолда, кўчмас мулк объектлари ва кўчмас мулк бозорида кўрсатиладиган хизматлар
тушунилади). Шуни таъкидлаш лозимки, бунда моддий ва номоддий характерга эга манфаатлар
орасида ҳеч қандай фарқлар ажратилмайди.
Кўчмас мулк объектларининг моҳиятини аниқловчи кўрсаткичлар умумий ва маълум
объектга тегишли бўлган турларга бўлинади. Масалан, ер қишлоқ жойларда инсонларнинг
яшашларини ва миллатнинг ижтимоий-ҳудудий ривожланишини таъминловчи манфаат бўлиб
хизмат қилади. Даромад манбаи бўлган ер-қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асоси,
мустақил мураккаб (қурилган бинолар, иншоотлар ва ҳ.к.лар билан иқтисодий алоқада)
инвестициялаш объекти, миллий бойликнинг бир қисми, солиққа тортиш объекти, табиат
бойликлари манбаи (кўчмас мулк объектлари орасида ягона) ҳисобланади.
Кўчмас мулкнинг турар жой объектлари даромаднинг туғри ва эгри манбаи сифатида
қаралиши мумкин. Олди-сотди объекти сифатида турар жой даромаднинг тўғридан-тўғри манбаи
бўлиб ҳисобланади, турар жой қурилиши эса: қурилиш материаллари саноати, лойиҳалаш
фаолияти, инфратузилма объектлари қурилиши, савдо корхоналари, йўллар қурилиши, шаҳар
транспортларининг ривожланишига илҳомлантирувчи ва кўмаклашувчи эгри даромадлар
манбаидир.
Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши тарихи давомида турар жойга манфаат ва даромад
манбаи сифатида қараш турлича бўлган. Совет даврида турар жой даромад манбаи бўлиб
ҳисобланмаган. У тўлалигича давлат мулки таркибига кириб, давлат тақсимоти ва қайта тақсимоти
орқали ижтимоий истеъмол объекти бўлиб хизмат қилган.
Кўчмас
мулк
объектлари
ташкилот
ихтисослигининг
предмети,
ишбилармонлик
фаоллигининг объекти, даромаднинг асосий манбаи сифатида ҳам майдонга чиқиши мумкин.
Мисол сифатида, инвестиция, суғурта ва нафақа фондларидаги турар жой ҳамда нотурар жой
кўчмас мулк объектларининг катта ҳажмли портфеллари кўриб чиқилади.
Кўчмас мулк объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш орқали олинган даромад у
билан боғлиқ харажатлар ва таваккалчилик “юки” билан бевосита боғлиқдир. Ўзига қарашли
мол-мулкни сақлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасидадир.
12.12.2022
Мулк қийматини баҳолаш асосида такрор ишлаб чиклриш ҳаражатлари ва ундан
фойдаланишдан олинадиган даромадларнинг баҳоси ётади
баҳолаш - бу умумий қабул қилинган тартибларга мос келадиган ва баҳолашнинг умумий қабул
қилинган тамойилларининг қўлланилиши билан бажариладиган, тегишли тадқиқот йўли билан
қийматни белгилаш санъатидир;
баҳо - бу объектни батафсил ўрганишга асосланган қиймат хақидаги фикрдир
12.12.2022
Қиймат - бу ҳаридор қандайдир буюм ёки объектга алмашиш учун тайёр турган пул ёхуд пул
эквиваленти ёки бу гипотетик ҳаридор баҳоланадиган қийматга қанча тўлаш учун тайёр
бўлишининг ўлчови.
Нарх эса - бу аввалги битимларда шунга ўхшаш объектларни ҳарид қилиш учун қанча
сарфланганлигини акс эттирувчи тарихий факт. "Нарх" атамаси, шунингдек, сотувчи сўрайдиган
нархни белгилашда ҳам ишлатилади.
Нарх
- реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва
ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир
Ҳаражатлар - баҳоланаётган мулкка ўхшаш мулк объектини яратиш учун зарур бўлган
чиқимлар ўлчови ҳисобланади
12.12.2022
ЭЪТИБОНГИЗ УЧУН РАХМАТ
12.12.2022
Document Outline
Do'stlaringiz bilan baham: |