206
Осиёда Александрнинг бошқарув фаолияти асослари
8.3. Тарихий география.
“Авесто”нинг географик тушунчалари қадимги
форс тилида
ёритилган аҳамонийлар ёзма манбаларида ва юнон тарихчилари
асарларида тақрор этилган. Мил.авв.II минг йилликнинг охири ва I
минг йилликнинг бошларида Ўрта Осиёда яшаб ўтган қабилалар
янги этномаданий жараёнларга асос солиб, шу ҳудудда сўғдлар,
бақтрияликлар, хоразмликлар, марғиёналиклар ва сак–массагетлар
пайдо бўлади. Ушбу элатларнинг тарихи ўзаро
кенг маданий
таъсирлар ва алоқалар асосида ривожланиб, бир–бирига яқин
бўлган.
Қадимги юнон ва рим муаллифлари Ўрта Осиё вилоятлари
(Бақтрия, Сўғдиёна) чегаралари тўғрисида ёзиб кўрсатганда, антик
давр тарихчилари маҳаллий элатларнинг
аралаш жойлашуви
вазиятини ҳисобга олмаганлари каби, турли вилоятларнинг ўзига
хос географик хусусиятлари ҳамда халқларнинг ҳудудий
жойлашини чегараларини аниқ белгилаб беролмаганлар. Геродот
Подшо
Этерия
Забт этилган ҳудудларда маҳаллий
ҳокимлар – Артабоз – Бақтрия,
Оксиарт-Сўғдиёна
Ҳарбий таянч истеҳкомлар, юнон-
македон отлиқ ва пиёда
қўшинлари
Юнон-македон
саркардаларидан
подшо ҳамроҳлари,
дўстлари
Македонлар яроғ-аслаҳалари
билан қуролланган маҳаллий
аҳоли қўшинлари
Гефестион, Салавка,
Птоломей, Клит,
Кратер, Неарх
Ҳарбий
йўлбошчилар
кенгаши
Қўшинлар йиғини
207
асарида “Бақтрия халқи”
тушунчаси тилга олиниб, Бақтриянинг
ҳудудий чегаралари ҳақида маълумотлар йўқ.
Ўрта Осиёда энг қадимги халқларнинг алоҳида шаклланиши
ва этник ҳудудларнинг ажрала бошлаш масаласи жуда мураккаб
илмий муаммо ҳисобланади.
Бунинг сабаби, ёзма манбаларда
қадимги халқларнинг ҳудудий ажрала бориши ва маълум
чегараларга эга ералрда жойлашиш жараёни аниқ кўсатилмаган.
Бақтрия, бақтрияликлар (ёки Сўғдиёна, суғдийлар ҳамда
саклар) номлари ёзма манбаларда босқинчиларга қарши
турган
элатлар ёки давлатнинг бир қисми бўлиб назарда тутилган.
Ўрта Осиёда аҳоли жойлашган вилоятларнинг номлари турли
даврларга оид ёзма манбаларда сақланиб қолган. Биз кўриб
чиқаётган ҳудудлар юнон–рим муаллифлари асарларида Марғиёна,
Бақтриёна, Хорасмие, Сўғдиёна бўлса, шунга мос равишда қадимги
форс ёзувларида Марғуш, Бақтриш, Хуаразми, Сўғда “Авесто”нинг
энг қадимги қисмларида тилга олинган Моуру, Баҳди, Хваризам ва
Сўғдадир.
Қадимги форс ёзувларини ўрганиш асосида Ўрта Осиёнинг
сиёсий тарихи тўлароқ тадқиқ қилинди. Қадимги форс ёзувларида
Ўрта Осиё ўлкалари сатрапликларининг санаб ўтилиши, уларни
аҳамонийлар томонидан босиб олиниши аниқ кўрсатиб берилади,
лекин ушбу ўлкаларнинг чегаралари ва
тарихий географияси
тўғрисида етарли даражада маълумотлар йўқ.
Ёзма манбаларда Ўрта Осиё вилоятларининг номларини
келтирилиши маълум изчилликка эга бўлсада, уларнинг тартиб
саналари турличадир:
Do'stlaringiz bilan baham: