Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Македониялик 
Александр 
даврида 
асос 
солинган 
шаҳарлар.
Александрнинг шаҳарсозлик фаолияти катта аҳамиятга 
эгадир. Плутарх берган маълумотларга кўра у 70 дан зиёд 
шаҳарларга асос солган. Археологик тадқиқотлар натижалари эса 
бошқачароқ хулосалар беради. Шунинг учун ҳам Александрнинг 
шаҳарсозлик фаолияти хусусидаги илмий баҳслар ҳанузгача давом 
этмоқда. 
Олимлар бу рақамга шубҳа билан қарайдилар ва у анча 
ошириб кўрсатилган деган фикрни илгари сурадилар. Александр 
тахминан ўнтадан ортиқ, аниқроғи, 13 та шаҳарга асос солган 
(В.Тарн). Бу жараёнда Месопотамияда шаҳарлар бунёд этилишича 
алоҳида эътибор берилган.
Археологлар ҳали юнон–македон шаҳарларининг ҳаммасини 
кашф этмаганликлари, кўпгина ҳудудлар археологик жиҳатдан 
яхши ўрганилмаганини эътиборга олсак, келгусида антик 
анъаналарни тасдиқловчи қўшимча маълумотлар олиш мумкин. 
Умуман олганда, юнон–македон истилосининг кўламига нисбатан 
антик анъанани қабул қилиш мумкин. У анча катта бўлган ва бу 
ерда асос солинган шаҳарлар сони бир неча ўнтага етган. 
Страбоннинг маълумотларига кўра, Александр Бақтрия ва 
Суғдиёнада 8 та шаҳарга, Юстиннинг ёзилишича, 12 та шаҳарга 
асос солган. Аммо, мазкур маълумотлар археологик тадқиқотлар 
маълумотлари билан тасдиқланмаган ва кўпгина илмий 
мунозараларга сабаб бўлганки, бу алоҳида мавзу ҳисобланади. 
Биз Ўрта Осиё ҳудудларида Александр Македонский учта: 
Окс Александрияси, Александрия Эсхата (Чеккадаги Александрия) 
ва Марғиёнадаги Александрия шаҳарларига асос солганлиги ҳақида 
маълум маълумотларга эгамиз.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, Окс (Амударё) бўйидаги 
Александрия турли шароитларни ҳисобга олиб бунёд этилган. 
Ушбу кўҳна шаҳар Шарқий Бақтриянинг муҳим марказларидан 
бири бўлиши лозим эди. Шаҳар бир томондан, бу ҳудудлардаги 
юнон–македон ҳокимиятининг таянч нуқтаси бўлиб, серҳосил 
Бақтрия текислигини Бадахшондаги тоғликлардан (шарқий 
йўналишда) ҳимоя қилса, иккинчидан, тоғли воҳалар орқали 
шимоли–шарқдан келувчи кўчманчилардан ҳимоя қилган. Оксдаги 
Александрия фойдали қазилмаларга ниҳоятда бой бўлган (мис, 
олтин, ложувард ва бошқ.) Бадахшонга кетувчи йўлни ҳам назорат 
қилиб турган. 


230 
Шаҳарга асос солиниши учун иккита дарёнинг қўшилиш 
(Амударё ва Кўкча) қўлай жой танланган. Бу жойда баланд табиий 
тепаликнинг борлиги ҳам муҳим бўлиб, унинг устига шаҳар 
қалъаси – акрополини қуриш имконияти бор эди. Шунингдек, 
шаҳарнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаб 
турувчи жуда катта серҳосил текислик (10.000 гектарга яқин)ка 
туташиб кетганлиги ҳам иқтисодий тараққиётни таъминлар эди.
Кўҳна шаҳар текисликда ҳам, дарё бўйлаб ҳам мустаҳкам 
девор билан ўраб олинган. Акропол (юқори шаҳарда)да турар–
жойлар йўқ. Бу ерда афтидан ўлчамлари жиҳатдан унча катта 
бўлмаган 2 та қалъа, гарнизон ҳарбийлари учун кичик ва оддий 
бинолар ва оташкада жойлашган. Барча турар–жойлар ва жамоат 
иншоотлари пастки шаҳар ҳудудида жойлашган. Тадқиқотчилар 
шаҳар қиёфасини белгилаб берувчи қуйидаги омилларни 
ажратадилар: шаҳар пайдо бўлишининг «мустамлакачилик» 
хусусияти, чунки шаҳар юнон–македонлар Бақтрияни босиб олиши 
натижасида пайдо бўлган эди; унда подшо қароргоҳининг 
мавжудлиги; шаҳарнинг йирик вилоят маркази сифатидаги ўрни. 
Умуман олганда, кўҳна шаҳар тузилиши ва сарой меъморчилиги 
юнон услубларини эслатсада, аслида унинг тузилишида қадимги 
Шарқ анъаналари устунлик қилади. 
Қадимги Фарғона ва Уструшона чегараларида, Сирдарё 
бўйида, ҳозирги Хўжанд ҳудудларида мил. авв. VI–V асрларда 
манзилгоҳ пайдо бўлади. Бу ердан ҳимоя деворлари ва шаҳар 
қурилишининг қолдиқлари очиб ўрганилган. Кейинчалик бу шаҳар 
Александр томонидан босиб олинади ва унинг ўрнига Чеккадаги 
Александрия бунёд этилади.
Кўҳна шаҳарнинг қалъаси пахсадан қад кўтарган алоҳида 
девор билан ўраб олинган. Кўҳна шаҳар антик давр анъаналари 
асосида қад кўтарган. Шаҳарнинг пастки қатламларида қурилиш 
излари яхши сақланмаган. Мил. авв. IV–III асрлар қатламларида 
турар–жойлар, хўжалик хоналари, ҳарбийлар бошпаналари очиб 
ўрганилган. Бу шаҳар Александрнинг Сирдарё бўйларидаги таянч 
нуқтаси бўлган бўлиши мумкин. 
Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Аҳамонийлар 
давридаёқ «Марғиёна шаҳри» мавжуд эди. Бу даврда Марв 
воҳасидаги Эркқалъа майдони 20 гектардан иборат бўлган шаҳар 
бўлган. Унинг теварагида Говурқалъа ҳудудлари ҳам айнан мана 
шу даврда ўзлаштирилади. 


231 
Бу ёдгорлик ўша даврдаёқ шаҳар хусусиятига эга бўлиб, бутун 
воҳанинг маркази эди. Давр охирларига келиб кўҳна шаҳардаги 
ҳаётнинг фаоллиги кучаяди. Говурқалъа кўҳна шаҳри ҳудудининг 
шимоли–шарқий ва марказий қисмларидаги маданий қатламлар 
жадаллик билан тўлиб боради. Айнан мана шу аҳоли пункти 
Македониялик Александр юришлари даврида юнон–македон 
қўшинлари томонидан эгалланади. Курций Руфнинг Александр, 
«Ох ва Окс дарёсидан ўтиб Марғиёна шаҳрига келди», деган хабари 
айнан мана шу аҳоли масканига таълуқли деб ҳисобланади. 
Археологик маълумотлар натижаларига кўра, ушбу шаҳарнинг 
бўйсундирилиши тинчлик хусусиятига эга бўлиб, урбанизация 
жараёнларига таъсир этмаган. Айнан мана шу шаҳар қайта 
номланиб Александрия номини олган. 
Александр томонидан асос солинган – шаҳарлар ёки 
мустаҳкамланган 
қалъалар 
бўлган. 
Александр 
шаҳар 
манзилгоҳларида аҳолини аралаштириш сиёсатини изчил амалга 
оширган. Улар айрим ҳолларда полис тузилишига эга бўлсада – 
шаҳарни гиппарх яккабошчилик асосида бошқарган. Уни 
подшонинг ўзи тайинлаган ва амалдан туширган. Умуман олганда 
бу кўҳна шаҳарлар Ўрта Осиё урбанизация жараёнининг 
ривожланишига катта туртки берганлигини эътироф этган ҳолда, 
Александр юришларига қадар ҳам бу ҳудудларда юксак 
шаҳарсозлик маданияти мавжуд бўлганлигини таъкидлаш мақсадга 
мувофиқдир.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish