Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Тасвирий санъат, ёзув ва дин. 
Хоразм цивилизацияси ўзига 
хос хусусиятларга эга бадиий маданият обидалари билан ажралиб 
туради. Мил. авв. V–IV асрлар чегарасига оид Элхарас 


245 
ибодатхонаси деворларида ўсимлик ва геометрик рангли нақшлар 
аниқланган. 
Шунингдек, 
ёдгорликда 
лойдан 
ишланган 
ҳайкалларнинг парчалари топилган.
Оқшахонқалъа ибодатхонасининг йўлак деворлари ранг–
баранг 
суратлар 
билан 
безатилган, 
жумладан, 
алоҳида 
кишиларнинг портретлари диққатга сазовордир. Уларнинг 
айримларини бошида тож тасвири тушурилган. Шу боис, мазкур 
портретлар “Хоразм номаълум ҳукмдорларнинг суратлари” деб 
аталган. 
Тупроққалъа саройида “Шоҳлар зали”, “Жангчилар зали”, 
“Ғалабалар зали”, “Буғулар зали” деб номланган алоҳида йирик 
хоналарида лой ҳайкаллар ва деворлардаги кишилар, ҳайвонлар ва 
қушларнинг рангли суратлари ўрганилган. Тасвирий санъат 
намуналарида диний ва дунёвий манзаралар ифодаланиб, улар 
жонли, юксак бадий маданият услубида бажарилган.
Тасвирий санъат обидалари ичида кўп миқдорда учрайдиган 
антик даврига оид терракота – сопол ҳайкалчалари, одам юзи 
тасвирини акс этган сопол ниқоблари ва сопол идишлар сиртидаги 
турли бўртма тасвирлар эътиборга молик. Шунингдек, фақат 
Хоразм маданиятига оид тик турган аёл ҳайкали сифатида 
ишланган катта сопол идиш–оссуарий, сопол қутиларга ўҳшаш 
оссуарийларнинг қопқоғида ўтирган ҳолатда тасвирланган аёл ва 
эркакларнинг ҳайкаллари ҳамда отни ёки туяни миниб ўтирган 
чавандоз ҳайкали шаклидаги ясалган оссуарийлар бетакрор бадиий 
маданият намуналари ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги ва ҳунарманчилик, суғориш тизими ҳамда 
меъморчиликнинг кенг миқёсда ривожланиши амалий билимлар, 
янги технологияларни ҳаётга татбиқ қилишни талаб этарди. Шу 
боис, Хоразмда астрономия, геометрия, математика каби аниқ 
фанлар асослари тараққий топган. Икки қаватли баланд 
Қуйқирилган қалъа ибодатхонасидан коинот жисмларнинг 
ҳаракатлари кузатилган. Бу муҳим астрономия вазифаларига оид 
кузатув натижалари зироатчилар учун катта аҳамият касб этган. 
Маълумки, деҳқончилик ишлари, экин экиш, кўчат ўтказиш ва 
ҳосил йиғиш мавсумлар йил фасллари алмашуви билан узвий 
боғланган. Хоразмлик коҳин–астрономлари, миср коҳинлари Нил 
тошқини вақтини билишгани сингари, Амударё сув сатҳининг 
кўтарилиши вақтини белгилаб беришган.


246 
Самовий ҳодисаларни табиат ҳодисалари билан боғлаш ва 
қиёслаш натижасида Ўрта Осиёда дастлаб зардуштийлик тақвими 
вужудга келган. Унинг асосида Суғд ва Хоразм тақвими тузилган. 
Тақвим йили 365 кун ва 12 та ойдан иборат бўлган.
Мил.авв. V–IV асрларда оромий алифбоси ҳарфлари тизимига 
асосланган Хоразм ёзув маданияти шаклланади. Қадимги хоразм 
ёзуви антик даврида кенг ёйилади. Бу ёзув 20 та ҳарфдан иборат 
бўлиб, сопол сиртига, чармга ва ёғоч тахтачаларига битилган. 
Хоразм ёзуви орқали муҳим ижтимоий–иқтисодий масалаларни, 
моддий ва маънавий маданиятга оид тарихий муаммоларни 
ўрганиш мумкин.
Ҳужжатларда давлат хазинасига солиқ мажбурияти сифатида 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни топширган аҳоли вакилларнинг 
рўйхати, ибодатхоналар хўжалигидан чорва, ун, ҳунармандчилик 
буюмлари алоҳида шаҳсларга берилганлиги ҳақидаги маълумотлар, 
хонадонлар рўйхати ва шахслар исмлари, “Авесто”дан маълум 
худолар номлари, Амударёнинг ҳомийси, илоҳи “Вахшу” ва бошқа 
маълумотлар келтирилган. Хоразмда сарой ва ибодатхоналар 
қошида бошланғич мактаблар мавжуд бўлишини тахмин қилиш 
мумкин. Бу мактабларда болаларни ёзиш ва ҳисобга ўргатишган. 
Иккинчи босқичда ўспиринлардан хўжалик ва маъмурий иш 
юритувчи хаттотлар тайёрланганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.
Антик даври Хоразм воҳасида зардуштийлик таълимоти кенг 
ёйилади. Турли маълумотлар шундан далолат беради. Булар ичида 
зардуштийларнинг дафн маросимлари билан боғлиқ оссуарийлар – 
суякдонлар алоҳида аҳамиятга эга. Ўрта Осиёда энг қадимги 
оссуарийлар хусусан Хоразмда топилган. Хоразмликлар ер, сув, 
ҳаво ва оловга сажда қилиб, мазкур муқаддас унсунларни 
қадрлаганлар. 
Воҳада 
ҳосилдорлик 
ва 
оташпарастлик 
маросимларига оид йирик ибодатхоналар ва оташгоҳлар топилган. 
Улар шаҳарлар ва алоҳида воҳа–туманлар ҳудудларида жойлашиб, 
диний маросимларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга 
бўлганлар.
Хоразм кўҳна шаҳарларида кўпдан–кўп сопол ҳайкалчалар 
топилган. Улар ичида аёл ҳайкалчалари диққатга молик. Мазкур 
ҳайкалчалар буюк “Она илоҳа” ёки сув, хосилдорлик, маъбудаси 
Ардвисура – Анахита (хоразм тилида – Нахитак) рамзини ўзида акс 
этади. Хоразм сопол идишларнинг сиртидаги мифологик–асотирли 
мавзулар билан боғлиқ бўртма расмлар ўрганилган. Улар қадимий 


247 
эътиқодлар мазмун–моҳиятини очиб беради. шунингдек, Кушон 
давлати орқали Ҳиндистондан Хоразмга олиб келинган Будда 
ҳамда фил, маймун сопол ҳайкалчалари ва халцедондан ишланган 
маржонлар топилган.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish