Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Шаҳарсозлик ва меъморчилик. 
Антик даврда Хоразм Ўрта 
Осиёда шаҳарсозлик ва меъморчилик кенг ривожланган муҳим 
марказларига айланди. Аҳамонийлар (Форс) подшолиги таркибидан 
чиқиб, давлат мустақилигига эришган қадимий Хоразмда 


240 
деҳқончилик воҳа–туманларининг ташқи сарҳадлари ҳарбий 
истеҳкомлар билан мустаҳкамланди. Давлат чегараларида ҳамда 
савдо карвонлари ўтадиган масканларда қалъалар қурилган. Улар 
қудратли мудофаа иншоотлари бўлиб, алоҳида буржлар ва 
деворлар ичидаги ўқчилар учун мўлжалланган икки қаватли махсус 
йўлаклардан иборат бўлган.
Бундай қалъалар Қуйи Амударёнинг ўнг соҳил ераларида 
(Бўрлиқалъа, Аёзқалъа 1, Қўрғошинқалъа) ва сўл соҳил ташқи 
сарҳадларида (Оқчагелин, Говурқалъа, Қангақирқалъа) тахминан 
баравар масофада жойлашган.
Мил. авв. IV – III асрларда Хоразм давлати ҳукмдорлари 
томонидан мудофаа иншоотларининг барпо этилиши сабаблари 
ташқи босқинлардан ҳимояланиш зарурияти билан боғланган. 
Хоразм воҳасининг ғарбий ва шимоли–ғарбий чегараларида кўп 
сонли чорвадор қабилалар Орол денгизи ва Каспий денгизи 
оралиғидаги даштларда истиқомат қилганлар. Шунингдек, Шарқий 
Оролбўйи Қуй Сирдарё ҳавзасида жойлашган чорвадорлар 
ижтимоий ютуқларга эришиб, қудратли ҳарбий кучга айланганлар. 
Хусусан, ўша чорвадор қабилалар Македониялик Александрнинг 
Бухоро воҳасидан фойдали қазилмалар, хом ашёга бой Қизилқум 
ичкарсига йўл олишга тўсиқ бўлиб турганлар. Улар зироатчилик 
билан ҳам шуғулланиб, шаҳарлар ва қалъалар бунёд этиш 
кўникмаларга эга эди. Қуйи Сирдарёда қадимшунослар томонидан 
ўрганилган Чирикработ, Бабишмўлла, Баланди, Бароқтом каби 
ёдгорликлар шулар жумласидандир.
Мил. авв. III асрда Сирдарёнинг қадимий қуйи ўзанларида сув 
таъминотининг тўхтаб қолиши ва дарёнинг замонавий ўзани пайдо 
бўлиши натижасида, туб жойли аҳоли аввал ўзлаштирган ерларни 
тарк этишга мажбур бўлди. Эҳтимол, айнан шу чорвадорлар Қуйи 
Сирдарёдан Ўрта Сирдарё ҳудудларига кўчиб, Қанғ давлатига асос 
солганлар. 
Мил. авв. IV асрда қадимги Хоразмнинг бир қатор 
шаҳарларида (Хива, Хазорасп, Қазақлиётган – Оқшахонқала, Катта 
Ойбўйирқалъа) йирик бинокорлик ишлар амалга оширилди. Бир 
вақтнинг ўзида кенг тармоқли суғориш тизими яратилди. Шаҳарлар 
алоҳида деҳқончлик воҳа – туманлари марказларига айланди.
Меъморчилик лойиҳа бўйича шаҳарларда бинокорлик 
ишларини амалга ошириш, мудофаа тизими ва эски биноларни 
таъмирлаш, янгиларни бунёд этиш, қурилиш технологияларни 


241 
такомиллаштиришни тақозо этган. Қудратли мудофаа иншоотлари, 
йирик ибодатхона ва саройларни бино қилиш учун миллионлаб хом 
ғишт керак бўлган. Давлатнинг барча воҳа–туманлари алоҳиси хом 
ғишт тайёрлаш билан машғул бўлиб, уларни зарур янги қурилиш 
жойларига етказиб берган. Кенг миқёсда бундай ишларни 
ташкиллаштириш ва амалга ошириш, антик давр Хоразмда 
оммавий равишда йирик суғориш иношоотлар – каналларни барпо 
этиш жараёни билан қиёслаш мумкин.
Хоразмнинг йирик шаҳарлари қаторига милодий II – III 
асрларда қурилган Тупроққалъа (майдони 17 га), мил.авв. IV – III 
асрларда бунёд этилган Бозорқалъа (32 га) ва майдони 42 гектардан 
иборат Қазақлиётган (Оқшахонқалъа) кўҳна шаҳри киради. 
Тупроққалъа Хоразм ҳукмдорларининг сулолавий маркази 
ҳисобланади.
Кўҳна шаҳар тўғри бурчакли бўлиб, хом ғиштдан тикланган ва 
қалин мудофаа девор билан ўралган. Деворларда шинаклар ҳамда 
буржлар мавжуд. Тупроққалъанинг марказий кўчаси шаҳарни 
иккига бўлиб, унинг шимолий қисмидан жанубга – шаҳар 
дарвозасига йўналган. Кичик кўчалар гузарларнинг турар 
жойларини бир–биридан ажратган.
Тупроқалъа шаҳрининг асосий иншооти улкан ички қалъаси 
бўлиб, у Хоразм ҳукмдорларининг қароргоҳи эди. Саройда турли 
мақсадларда фойдаланилган юздан зиёд хоналар ва ҳайкаллар 
билан безатилган “шоҳлар кошонаси” ҳам очилган. Саройнинг бир 
қисми икки қават эди.
Қадимшунослар ёзишича, шаҳарда тахминан 2,5 минг катта 
ёшли кишилар яшаган. Уларнинг асосий қисми Хоразм 
ҳукмдорлари қароргоҳини муҳофаза қилиш ва шоҳларга хизмат 
кўрсатиш билан банд бўлган. Кўп жиҳатларга кўра, Тупроққалъа 
Қадимги Шарқ тарихида маълум “ман қилинган” шаҳарга ўхшаб 
кетади, 
чунки 
“шоҳлар 
шаҳрига” 
яқинлашиб 
киришга 
кўпчиликнинг имконияти бўлмаган.
Беруний маълумот беришича, шоҳ Африг Кат шаҳри ёнидаги 
ал–Фир жойида янги қароргоҳ барпо этади. Милодий IV аср 
бошларида Тупроққалъа саройи ҳувиллаб қолади.
Ўрта асрлар географлари ёзишича, Хоразмнинг қадим 
пойтахти Даржаш деб аталган, у Кат шаҳридан аввал бунёд 
этилган. Ҳозирги кунда Даржаш шаҳри ўнг соҳил Хоразм воҳасида 
жойлашган Оқшахонқалъа билан боғланмоқда. Шаҳар тўртбурчак 


242 
шаклида бўлиб, қалин мудофаа деворлари билан ўралган. 
Деворларнинг ташқи томонида ва бурчакларида буржлар 
жойлашган, деворларнинг баландлиги тахминан 12–13 метрдан 
иборат бўлган.
Шаҳар ҳудудининг шимолий қисми яна бир қалъа девори 
билан ўралган. Оқшахонқалъанинг ўта мустаҳкамланган бу қисми, 
махсус муҳофаза қилинадиган “муқаддас шаҳар” ҳисобланган, 
унинг шимолий бурчагида йирик ибодатхона жойлашган. 
Ибодатхона атрофидаги галерея – йўлак деворлари рангли суратлар 
билан безатилган. Мил. авв. IV–II асрларда Хоразм воҳасининг 
турли жойларида ибодатхоналар бино қилинди. Жанубий Хоразмда 
Элхарас, шимоли–ғарбда Устюрт чинки чегараларида Катта 
Ойбўйирқалъа марказидаги ибодатхона, Қуйи Амударёнинг сўл ва 
ўнг соҳил ерларида Қалъалиқир 2, Говур ва Қўйқирилганқалъа 
шулар жумласига киради. Улар мамлакат миқёсида бош 
ибодатхоналар 
вазифасини 
бажарганлар. 
Ойбўйирқалъа 
ибодатхонасидан ташқари улар меъморчилик жиҳатдан доира 
шаклга эга бўлиб, мудофаа деворлар билан ўралган.
Дарсликнинг олдинги мавзуларидан бизга маълумки, илк 
темир даврига қадар Хоразм воҳасида кўп асрлар мобайнида уй–
жойлар сифатида аҳоли ертўлалар, кулбалардан фойдаланган. 
Мил.авв. VI–V асрларда улар воҳа бинокорлигида пахса ва хом 
ғиштдан фойдаланилган. Антик даврда одамлар ўрнашган жойлар 
пахса деворлар билан ўралган ҳовли, уч–тўрт хонали уйлар ҳамда 
йирик уй–қўрғонлардан иборат бўлган. Мисол тариқасида, 
Ангқақалъа уй–қўрғонининг томонлари 75 метрга тенг бўлиб, у 
қалин мудофаа девор, тўғри бурчакли буржлар ва девор ичидаги ўқ 
отиш учун мўлжалланган йўлак билан мустаҳкамланган.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish