Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
Кушонлар давлати 
Шунингдек, Кушон даври шаҳарлари диний–мафкуравий 
марказлар вазифасини ҳам бажариб, уларда йирик–йирик топиниш 


267 
жойлари ва диний маросимлар ўтказиладиган иншоотлар 
жойлашган. Хоразмдаги Тупроққалъа, Балхдаги будда мажмуаси, 
Термиздаги будда ибодатхоналари, Қувадаги будда саройи шулар 
жумласидандир. 
Кушон даври шаҳарлари ҳунармандчилик ва савдо–сотиқнинг 
ҳам маркази эди. Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларидан жуда кўп 
сонли ҳунармандчилик буюмлари, сополчилик хумдонлари, 
метални қайта ишлашнинг излари, заргарлик буюмлари, ҳарбий ва 
хўжалик қурол–яроғлари топиб ўрганилган. 
Кушон давлатида ташқи ва ички савдо ҳам тараққий этади. 
Кушонлар буюк ипак йўлининг шарқий қисми назоратини ўз 
қўлларига олган эдилар. Четдан келтирилган ипак, мўйна, бронза 
кўзгулар, муҳрлар, шиша идишлар,ҳайкалчалар ташқи савдо 
тараққиётидан далолат берса, кўплаб ҳунармандчилик буюмлари 
ҳамда кумуш ва бронза тетрадрахмлар (тангалар) ички савдо 
ривожланганлигини исботлайди. 
Кушонлар даври кулолчилигидан намуналар
Ўз гуллаб–яшнаган даврида Кушон давлати кўплаб халқлар ва 
элатлар яшаб турган ҳудудларни эгаллаган эди. Ушбу халқлар ва 
элатлар турли тилларда гаплашганлар, ёзувнинг турли тартибидан 
фойдаланганлар ҳамда турли диний эътиқодларда бўлганлар. 
Моддий маданият буюмларида ҳам айрим фарқлар кузатилади. 
Шунга қарамасдан Кушонлар даври маданиятига кўпгина 
умумийлик сезилади. Аммо, бутун Кушон давлатида ягона 
маданият ҳукм сурганлиги ҳақида фикр айтиб бўлмайди. Бу улкан 
давлатнинг ҳар бир вилояти қайсидир томонлари билан ўзига хос 
бўлган маданиятга эга бўлган. 


268 
Авваламбор, Шимолий Бақтрия (Сурхон воҳаси) ҳақида сўз 
юритадиган бўлсак, бу вилоят Кушон давлатининг энг йирик 
вилоятларидан 
бири 
бўлиб, 
маданияти 
юксак 
даражада 
ривожланган эди. Таъкидлаш лозимки, Ўрта Осиёда буддизмнинг 
ёйилиши милоднинг биринчи асридан бошлаб айнан Бақтрия–
Тохаристон ҳудудларидан бошланган. Ҳозирги кунда бу 
ҳудудлардан ўндан зиёд будда ибодатхоналари, юздан ортиқ будда 
ҳайкаллари аниқланиб ўрганилган. Улардан энг машҳурлари 
Термиз яқинидаги Қоратепа ибодатхоналари, Зартепа ва Айритом 
топилмалари, 
Далварзинтепа 
ибодатхоналари 
ҳисобланади. 
Шимолий Бақтриянинг ўзига хос маданияти меъморчилик 
санаътида (бинолар устунлари ва пештоқларининг безатилиши), 
шаҳарсозлик маданиятида, кулолчилик ва заргарлик буюмларида 
ҳам ўз аксини топади. 
Кушонлар даврида Суғд кичик мулкларга бўлинган эди. 
Маданий жиҳатдан бу вилоятни уч қисмга – Самарқанд Суғди 
(Зарафшоннинг юқори ва ўрта оқими), Бухоро Суғди 
(Зарафшоннинг қуйи оқими) ва Қашқадарё Суғди (Қашқадарё 
воҳаси)га ажратилади. Бу ҳудудлардаги диний иншоатлар Сангзор 
дарёси воҳасидан, Киндикли тепа ва Ерқўрғондан, Сеталк I 
(Бухоро)дан, Самарқанд яқинидаги Қўрғонтепадан топиб тадқиқ 
этилган. Суғд Кушон давлати таркибига кирмаган. 
Канишка даврида Ҳиндистондан тарқалган будда дини давлат 
динига айланди. Оромий ва юнон ёзувлари асосида кушон ёзуви 
мавжуд бўлган. Шунингдек, бу даврда Суғдча ва хоразмийча 
ёзувлар ҳам бор эди. Ушбу ёзувлар ёдгорликларида ўша даврдаги 
ижтимоий–сиёсий ва маданий ҳаётни акс эттирувчи айрим 
маълумотлар сақланиб қолган. Шунингдек, Кушонлар даврида 
Ўрта 
Осиё 
халқлари 
маданий 
ҳаётининг 
қурувчилик, 
ҳайкалтарошлик, рассомлик, наққошлик каби соҳаларида ҳам катта 
ютуқларга эришилган. Хоразм, Суғдиёна, Бақтрия, Фарғона, Чоч, 
Шарқий Туркистон ва Шимолий Ҳиндистондан очилган кўплаб 
маданий ёдгорликлар юқоридаги ҳудудлардаги маданий ҳаёт 
ўзининг юқори чўққисига чиққанлигидан далолат беради. 
Кушонлар даврида бинокорлик ва меъморчилик ҳам шаклан 
ҳам мазмунан ривож топганлиги кузатилади. Чунки, бу даврдаги 
маъмурий, диний, ишлаб чиқариш, турар–жой, мудофаа 
иншоатлари, Шарқ меъморчилиги билан айрим ўхшашликлар 
топсада, ўзига ҳос томонлари устунлик қилади. Меъморчиликнинг 


269 
ўзига ҳос намуналари Далварзин, Холчаён, Эски Термиз, 
Кампиртепа, Фаёзтепа, Қоратепа кабилардан ўрганилган бўлиб, 
улар жаҳон миқёсида машҳур бўлган обидалардир.
Кушон давлатининг инқирозга учраши Юнон–Бақтрия ва Рим 
салтанати тарихий тақдирига анча ўхшаб кетади. Бу давлатларнинг 
барчаси қулаш арафасида тинимсиз юришлар олиб боришга 
мажбур бўлганлар. Ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш учун 
ички ва ташқи сабабларга кўра, заифлашган йирик давлатларда 
етарли ҳарбий имконият топилмади. Милодий IV асрга келиб 
Кушон подшолиги ўзининг асосий ҳудудларидан маҳрум бўлди. Бу 
подшоликнинг айрим мулклари Шимолий Ҳиндистонда сақланиб 
қолди. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish