Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Ижтимоий–иқтисодий муносабатлар. 
Хоразмликларнинг 
асосий тирикчилик манбаи деҳқончилик ва чорвачилик бўлган. 
Воҳанинг қулай географик шароитида ривожланган зироатчилик 
сунъий суғоришга асосланган. Қадимий қишлоқлар ва уй–
қўрғонларнинг атрофларидаги боғлар, токзорлар ва дала–суғориш 
ерлари кенг майдонларга эга бўлган.
Хусусан, мил.авв. IV–II асрларда Хоразмда улкан суғориш 
тизими барпо этилади. Антик даврдан аввал хоразмликларда 
бундай тизим яратиш имкониятлари бўлмаган. Амударёдан канал 
чиқариш усуллари анча такомиллашиб антик даври суғорилиши 
дастлабки суғорма зироатчиликдан сезиларли фарқланиб, узунлиги 


243 
40–50 км каналлар вужудга келган. Кенг тармоқли суғориш 
тизимини барпо этиш марказлашган давлат ҳокимияти томонидан 
ташкиллаштирилган.
Зарур сув миқдори билан йил мобайнида серҳосилликни 
таъминлаш, канал ўзанлари серсув оқиб туриш учун баҳор 
мавсумидаги 
суғориш 
иншоотларининг 
тозалаш 
ишлари 
жамоаларнинг ҳаётий муҳим вазифага айланган. У қадимги даврдан 
бошлаб давлат ва жамоатчиликнинг бурчи ҳисобланган.
Хоразмликлар буғдой, арпа ва тариқ экиб, боғдорчилик билан 
ҳам шуғулланганлар. Манзилгоҳлар атрофида экин майдонлари 
200–250 гектар ерларни ташкил этиб, токзорлар ҳам кенг далаларни 
эгаллаган. Антик даврида Хоразм воҳасида Парфия, Марғиёна ва 
Бақтрия сингари вино (шароб) ишлаб чиқаришга катта аҳамият 
берилган. Айрим қишлоқ хўжалик омборхоналаридаги катта 
хумларда кўп миқдорда вино сақланган. Унинг асосий қисми ташки 
савдога мўлжалланган.
Шунингдек, 
алоҳида 
қалъалар 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларни сақлаш омборхоналар вазифасини бажарган. Бундай 
жойларда кўпдан–кўп ўралар ва хумлар аниқланган.
Хоразм ҳунармандчилиги (кулолчилик, тўқимачилик металлга 
ишлов бериш, тақачилик, яроғ–аслаҳалар ишлаб чиқариш, 
заргарлик ва бошқ.) ички ва ташқи савдо–сотиқ эҳтиёжларини 
қониқтирган. 
Шаҳарларда 
маҳсулот 
айирбошлашнинг 
ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги ўртасида, зироатчилар ва 
чорвадорлар ўртасида ҳамда вилоятлараро маҳсулот айирбошлаш 
ривожланган. Иқтисодий воҳа – туманлардан олиб келинган товар 
маҳсулотлари савдо марказларида тўпланиб, улардан карвон 
йўлларига олиб чиқилган.
Хоразм воҳасида ўтроқ аҳоли ва чорвадор – кўчманчилар 
ўртасидаги ўзаро савдо муҳим аҳамиятга эга бўлган. Даштлардан 
зироатчилар воҳаларига чорва, гўшт, тери ва жун маҳсулотлари 
олиб келинган. Кўчманчилар билан савдо алоқалари таъсирида 
айрим жойларда, одатда воҳа ва дашт ҳудудлари чегараларида 
мавсумий бозорлар ташкиллаштирилган.
Хоразм аҳолиси катта патриархал оилалардан иборат бўлиб, 
ер, чорва ва мулкка биргаликда эгалик қилган. Бой–бадавлат 
Хоразм шоҳларнинг хўжалигида кўпдан–кўп чўрилар, қуллар ва 
хизматкорлар мавжуд эди. Шундай қилиб, ҳукмдорлар хўжалиги 
кенг тармоқли иқтисодий тизим бўлиб, махсус маъмурий ва 


244 
молиявий бошқарувга асосланган. Тупроққалъадаги саройининг 
хоразам тилида битилган ҳужжатларида аҳолидан олинган солиқ 
тушумлари рўйхати ифодаланган. Солиқ ғалла, ун, ёғ, чорва, 
ҳунармандчилик буюмлари, вино билан тўланган.
Хоразмнинг антик даври тарихида ибодатхоналар мавқеи 
баланд эди. Янги маълумотларга кўра, ибодатхона жамоаси 
қоҳинлар ва хизматчилардан иборат бўлиб, ўз ер мулклари, чорва 
подалари ва ҳунармандчилик устахоналарига эгалик қилган. Ёзма 
манбалардан маълумки, коҳинлар ўқимишли бўлиб, уларсиз бирон 
катта масъулиятли иш бошлаш мушкул эди. Коҳинлар деҳқончилик 
ишларини бошлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш муддатини аниқ 
билишган. Диний маросимлар жараёнларини коҳинларсиз тасаввур 
қилиш қийин, шунингдек, улар давлат бошқарувида фаол иштирок 
этганлар.
Хоразм 
аҳолисининг 
асосий 
қисмини 
зироатчилар, 
ҳунармандлар, бинокорлар, савдогарлар ва турли ишлар билан банд 
бўлган хизматчилар ташкил этган. Қадимги Хоразмда патриархал 
уй қулчилиги ривожланган. Тупроққалъада топилган ҳужжатларда 
(улар фанда “Хонадонлар рўйхати” деб татбиқ қилинган) хонадонда 
яшовчи оила аъзолари тилга олиниб, уларга тегишли қулларнинг 
исмлари ҳам келтирилган. Уй эгаси, унинг хотини, онаси, ўғли ва 
куёвининг шаҳсий қуллари санаб ўтилган.
Умуман 19 та хонадон рўйхати топилган. Ҳужжатларнинг 
маълумотларига кўра, баъзи хонадонларда озодлар билан бирга 20 
дан зиёд қуллар яшаган. Мазкур ҳужжатларни аҳолининг рўйхатга 
олиниши жараёни билан боғлаш мумкин, иккинчидан, жанг 
қилишга қобил эркакларни аниқлаш вазифаси ҳам эҳтимолдан ҳоли 
эмас.
“Хонадонлар рўйхати” қадимги Хоразмда хонадон қулчилиги 
кенг ривожланганидан далолат беради. Агар юқорида келтирилган 
оддий хонадонда мавжуд қулларнинг миқдори ҳисобга олиниб, у 
ҳолда мамлакат миқёсида, жумладан жамиятнинг ижтимоий 
таркибидаги юқори поғонасида турган зодагонлар оилаларида ва 
шоҳлар саройида ҳамда ибодатхоналар хўжалигида қулларнинг 
умумий сони озод оила аъзоларига нисбатан айрим ҳолатларда бир 
неча баравар кўп бўлган.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish