Салавка
Ўзининг энг гуллаб – яшнаган даврида бу давлат илгари
Александр салтанатига кирган катта ҳудудларни эгаллаб, ғарбда
Эгей денгизидан Шарқда Ҳинд водийсигача чўзилган ҳамда Кичик
Осиёнинг жанубий қисмини, Сурия, Шимолий Месопотамия,
Бобил,
Эрон,
Ўрта
Осиёнинг
жанубий
вилоятлари
ва
Афғонистоннинг катта қисмини ўз ичига олган эди. Бу улкан
давлатнинг асосчиси –Александрнинг йирик саркардаси Салавка
эди.
Антик даври тарихчиси Помпей Трогнинг ёзишича, «Салавка
баъзи бир ўлкаларни музокаралар йўли билан эгаллади, аммо
Бақтрия, Парфия, Суғд ерларида у қаттиқ қаршиликка учради ва
оғир жанглар олиб боришига тўғри келди». Бу маълумотни юнон
тарихчиси Арриан ҳам тасдиқлаб, у шундай хабар беради: «Салавка
бақтрияликлар, суғдийлар, парфияликлар ва гирканияликлар билан
кўп урушлар олиб боргач, улар ерларига ҳукмронлик қила
бошлади». Ўрта Осиё ерларининг Салавка томонидан босиб
олиниши мил. авв. 306–301 йилларга тўғри келади.
Бироқ, Ҳиндистондаги ҳарбий–сиёсий вазият туфайли бу
ҳудудлардаги юришлар Салавкийлар фойдасига ҳал бўлмади. Мил.
авв. IV асрнинг охирларида бу ердаги Чандрагупта асос солган
218
кучли Мауря давлати Салавкага қаттиқ қаршилик кўрсатиганлиги
сабабли Салавка сулҳ тузишга мажбур бўлди.
Унинг Ҳиндистондаги мағлубияти салавкийларнинг Ўрта
Осиёдаги ноиблари аҳволига сезиларни даражада салбий таъсир
кўрсатди. Бу ҳолат бу ерда салавкийларга қарши кураш кучайишига
сабаб бўлди. Маҳаллий ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг кўп сонли
қўзғолонлари
бу
курашлардан
далолат
берди.
Улар
салавкийларнинг
таянч
нуқталари
бўлган
Марғиёнадаги
Александрия (Қўҳна Марв) ва Александр Эсхата (Чеккадаги
Александрия, Хўжанд атрофлари)ни вайрон этадилар. Бу курашлар
натижасида йирик этник кўчишлар бўлиб ўтган бўлиши мумкин.
Хуллас, салавкийлар ҳокимиятни эгаллаган пайтдаёқ уларнинг
Ўрта Осиёдаги аҳволи таҳликали эди. Айнан шу сабабли, Ўрта
Осиё вилоятлари ерларидан маҳрум бўлишидан қўрқиб кетган
Салавка I ўз вориси Антиох I бошчилигидаги Шарқий ноиблик
(сатраплик)ларни таъсис этган эди.
Мил. авв. 293 йилда Салавка ўғли Антиохни Шарқий
сатрапликларга, яъни Ўрта Осиё вилоятларига ўзининг ноиби этиб
тайинлайди. Антиох вайрон этилган қалъаларни тиклади, Қуйи
Мурғоб воҳасини ўраб олган йирик ва қалин мудофаа девор
(Марғиёна девори) бунёд этди, қўзғолонларни бостирди. У
салавкийлар қудратини намойиш этиш мақсадида атроф ўтроқ ва
кўчманчи аҳоли устига ҳарбий юришлар уюштирди. Антиох
томонидан ўтказилган бир қанча ҳарбий–сиёсий ва дипломатик
тадбирлар туфайли Ўрта Осиёдаги салавкийларга қарши ҳаракатлар
бостирилди.
Ўрта Осиё вилоятлари салавкийлар давлати сиёсий тарихида
етакчи ўринлардан биринчи эгаллайди. Ўзининг узоқ йиллик
ҳукмронлиги даврида (мил. авв. 293–261 йй.) Антиох Ғарбга
қилган кўпгина юришлари билан шуҳрат қозонди. У ўз давлатининг
шарқига, жумладан Ўрта Осиё ерларига кам эътибор қаратди. Бу
пайтда Ўрта Осиёда иқтисодий ўзгаришлар юз берди. Тинч ҳаёт
бошланиб қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва савдо–сотиқ
анчагина ривожланади. Салавкийлар давлати марказидан четда
бўлишига қарамай, Ўрта Осиё вилоятлари улар давлатининг энг
муҳим қисми эди. Ўрта Осиё ҳарбий–стратегик ва иқтисодий
аҳамиятга эга бўлиб, салавкийлар бу ҳудуд бўйлаб ўтган савдо
йўллари бўйида шаҳарлар ва таянч ҳарбий истеҳкомлар қурдириб
219
уларда ҳунармандчилик, ўзаро алмашинув ва савдо–сотиқни
ривожлантирганлари бежиз эмас эди.
Салавка ва Антиох (мил. авв. 281–261 йиллар) мустақил
ҳукмронлиги даврида Салавкийлар давлати сиёсатининг асосий
йўналишлари шаклланади. Салавкийлар учта минтақада – Жанубий
Сурия, Кичик Осиё ва Шарқда фаол ташқи сиёсат олиб боришга
мажбур бўлган эдилар. Жанубий Сурия ва Кичик Осиё учун
Птолемейлар (Птоломей Лаг асос солган Миср ва Ўрта ер
денгизининг шарқидаги давлат сулоласи) билан тинимсиз урушлар
бўлиб турган. Чунки бу ҳудудларда муҳим савдо йўллари тугаб,
гуллаб–яшнаган порт–шаҳарлар мавжуд эди. Кичик Осиёнинг юнон
шаҳарлари ҳам муҳим аҳамиятга эга эди.
Шарқий вилоятларда, хусусан, Ўрта Осиёдаги аҳвол бирмунча
мураккаброқ вазиятда бўлиб, бу ҳудуд бошқарув марказларидан
анча узоқда жойлашган эди. Иккинчидан, Салавкийлар давлатининг
чегараларида жойлашган кўчманчиларнинг доимий хавфи мавжуд
эди. Мил.авв. III асрдан бошлаб кўчманчиларнинг кўчишлари
бошланиши натижасида чегаралардаги бу хавф янада кучаяди.
Салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув масалалари ҳам
анча мураккаб эди. Катта ҳудудларни қамраб олган бу давлатда
ижтимоий–иқтисодий ривожланиш даражаси ва жамият сиёсий
ташкилоти турлича бўлган. Кўплаб вилоятларни ягона давлатга
бирлаштириш анча мураккаб вазифа эди. Салавкийлар давлатнинг
ўзига хос хусусиятларидан бири у фақат ҳарбий юришлар
натижасида, куч ишлатиш йўли билан пайдо бўлган эди. Шунинг
учун ҳам давлатнинг асосий вазифаларидан бири қарам этилган
халқларни зўравонлик билан ушлаб туриш ёки бирлаштириб туриш
эди. Шарқ халқлари, маҳаллий зодагонларидан бир қисми ёки
айримлари бошқарув тизимига жалб этилган бўлса–да, асосий
бошқарувчилар македонлар ва юнонлардан иборат бўлган.
Салавкийлар сулоласида давлат бошлиғи подшо бўлиб, унинг
ҳокимияти мутлақ эди. Подшо бир вақтнинг ўзида фуқаролар
маъмурияти олий бошлиғи, қўшинларнинг бош қўмондони, олий
судья ва ҳатто, бош қонун чиқарувчи вазифаларини бажарган.
Манбаларнинг маълумот беришича, сулола асосчиси Салавка
«Подшо
томонидан
буюрилган
барча
нарсалар
доимо
адолатлидир», деган тамойилга қатъий амал қилган. Салавкийлар
сулоласи подшолари қўйидаги иккита ҳуқуқий асосга эга эдилар: 1.
Босиб олиш ҳуқуқи. 2. Ҳокимиятни отадан болага мерос қолдириш
220
ҳуқуқи. Кўп ҳолларда салавкийлар подшолари илоҳийлаштирилган.
Масалан,
тангашунослик
маълумотлари
Сотер–қутқарувчи,
Дикайос–адолатпарвар, Эвергет–эзгулик ҳомийси каби подшолар
бўлганлигини тасдиқлайди.
Давлатнинг ниҳоятда катта ҳудудларни қамраб олганлиги
айрим ҳолларда маъмурий назоратнинг сусайиб кетишига олиб
келган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, бир нечта маҳаллий
сиёсий уюшмалар (алоҳида қабилалар, юнон полислари,
ибодатхона жамоалари, маҳаллий сулолалар) ички ишларда
мустақил сиёсат олиб боришга ҳаракат қилганлар.
Ўз даврида салавкийлар ҳукмдорлари шаҳарсозлик билан
фаол шуғулланганлар ва кейинчалик “Салавкия” деб аталган шаҳар
марказларига асос солганлар. Марказ сулола вакилларидан
бирининг номи билан аталган ҳолларда унга полис ҳуқуқи (тўлиқ
мустақил бўлмаган) берилган. Бундай шаҳарлар маъмурий назорат
остига олинган. Шунингдек, бу шаҳарларда юнон аҳолиси
жамланиши лозим эди. Салавкийларнинг шаҳарсозлик фаолияти
ҳақида Плиний, Страбон, Аммиан Марцеллин каби антик давр
муаллифлари маълумотлар берадилар. Бу маълумотларга кўра,
Марғиёна Антиохияси, Скифиядаги Антиохия, Тармат Антиохияси
(Термиз бўлиши мумкин), Ойхоним кабилар полис ҳуқуқига эга
бўлган. Салавкийлар давлатида шаҳарларга тобе қишлоқлар
ўзининг жамоа тузилишини сақлаб қолган бўлиб, уларнинг
тобелиги жамоавий хусусиятга эга бўлган ва улар полис – шаҳар
ҳудудига киритилмаган.
Манбаларнинг маълумот беришича, Салавка I Птоломейлар
билан ҳокимият талашиб, шарқий ҳудудлар ва Кичик Осиё учун
кураш олиб бориш жараёнидаёқ ўз ҳокимиятида бошқарув
тартибини жорий эта бошлаган эди. У Александр анъаналарига
содиқ қолганлигини кўрсатиш мақсадида сатрапияларни йирик
вилоят уюшмалари сифатида сақлаб қолди. Тангашунослик
маълумотларига қараганда, Салавка I давлати Аҳамонийлар ва
Александр давлатига нисбатан анча кичик бўлиб, ҳокимият 27–28
та сатрапияга бўлинган.
Ҳар қайси сатрапияни подшо томонидан тайинланиб қўйилган
сатрап ёки стратег – саркарда мансабидаги шахс бошқарган. Форс
сатрапларидан фарқ қилган ҳолда улар ҳам маъмурий, ҳам ҳарбий
бошқарувни қўлга олганлар. Сатрап–стратег маъмурий бошқарувда
энг яқин одамларидан ўзига ёрдамчи танлаган. Бу ёрдамчи солиқ
221
йиғувчилар фаолияти, ички ва ташқи савдо, хўжалик ҳаётини
назорат қилиб борган.
Тарихий манбаларда салавкийлар сатрап–стратеглари юнонча
номда (Стратоник, Александр, Гиеракс, Антиох ва бошқалар) тилга
олинади. Демак, салавкийлар ҳукмдорлари асосан юнонлардан ва
айрим
ҳолларда
эллинлашган
маҳаллий
зодагонлардан
тайинланган. Ўрта Осиёда юнон ҳокимлари ва улар атрофида
тўпланган юнон зодагонлари билан бирга маҳаллий зодагонлар ҳам
ҳокимлик қилар эдилар. Салавкийлар ҳокимияти Ўрта Осиёдаги
ҳарбий пунктларда (катойкиялар) жойлашган ҳарбий кучларга
таянган эди.
Салавкийлар даври Бақтрия, Марғиёна, Суғдиёна ва Парфия
ҳудудларида кўп аҳолили шаҳарлар кўп эди. Мароқанд, Бақтра,
Нисо каби кўплаб қадимги шаҳар харобаларида олиб борилган
археологик тадқиқотлар натижасида топилган манбалар бу
ҳудудларда ҳунармандчилик, савдо–сотиқ ва хўжалик ишлари
ривожланганлигидан далолат беради.
Салавкийлар давлати маълум бир халқ ёки элатлардан иборат
бўлмай, кўпдан кўп этник гуруҳларни ҳарбий йўл билан
бирлаштиришдан
ташкил
топган
уюшма
эди.
Давлат
бошқарувининг барча сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий йўналишлари
подшо саройи билан боғлиқ бўлиб, бу ҳолат давлат бошқарувида
катта аҳамиятга эга бўлган. Аҳамонийлар давлати сингари
салавкийлар давлатида ҳам кўпгина давлат ишларини олиб борувчи
девонхона мавжуд бўлган. Айрим манбалар салавкийлар
саройидаги хат–ҳужжат ишларининг бошлиғи лавозими ҳақида
маълумотлар беради.
Салавкийлар даврида анчагина мураккаб солиқ тартиби жорий
қилинган бўлиб, салавкийлар ҳукмдорлари ўзларигача мавжуд
бўлган солиқ тартибини ўзлаштирган ҳолда унга ўзгартиришлар
киритиб, мукаммаллаштирганлар. Деҳқонлардан ер солиғини йиғиб
олиш
сатрап–стратегларнинг
вазифаси
бўлган.
Бундай
солиқларнинг миқдори аниқ белгиланган бўлиб, вилоятлардан
келадиган солиқларнинг умумий миқдори қишлоқ жамоаларидан
тушадиган солиқларга боғлиқ бўлган.
Ўрта Осиёдаги юнонлар билан алоқалар маҳаллий халқлар
маданиятининг баъзи томонларини Ғарбга тарқатувчи муҳим
омиллардан бирига айланди. Эллин маданиятида соф юнон
маданий ижоди эмас, балки юнон ва Шарқ мамлакатларининг ўзига
222
хос қўшилиши ўз аксини топган. Эллин маданиятининг
ривожланишида Ўрта Осиё халқлари ҳам муҳим рол ўйнадилар.
Ўрта Осиёнинг катта қисми салавкийлар давлатига ҳарбий йўл
билан қўшиб олиниши маълум даражада Ғарб ва Шарқ ўртасидаги
иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланишига туртки берди.
Шу билан бирга маҳаллий маданият, савдо–сотиқ, шаҳар ҳаёти,
ҳунармандчилик ва суғориш ишлари изчил ривожланиб борди.
Шундай қилиб, Ўрта Осиёнинг салавкийлар давлати
таркибига кирган даври юнон–македон истилоси туфайли вайрон
этилган иқтисодий ҳаётни тиклаш, бақтрияликлар, суғдийлар,
парфияликлар ва бошқа Ўрта Осиё халқларининг салавкийларга
қарши курашда бирлашув даври бўлди.
Мил.авв. III асрнинг 60–50–йилларига келиб Кичик Осиё ва
Болқон ярим оролида Салавкий ҳукмдорлари ўртасида ҳокимият
учун курашлар авж олди. Натижада салавкийлар давлатининг
шарқий вилоятларида сиёсий вазият ўзгариб марказдан қочувчи
кучларнинг ҳаракатлари фаоллашади. Мил.авв. 250 йилда келиб
дастлаб Парфия, кейин эса Юнон–Бақтрия давлатлари салавкийлар
давлатидан ажралиб чиқиб ўзларини мустақил деб эълон
қиладилар.
223
Do'stlaringiz bilan baham: |