Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Мамлакатлар Яшт Видевдат 
Аҳамонийлар ёзувлари 
Беҳистун 
Суза Нақши Рустам 
Марғиёна 


йўқ 
йўқ 
йўқ 
Бақтрия 
йўқ 

16 

5
Сўғдиёна 


17 


Хоразм 

йўқ 
15 
11 

Аҳамонийлар ёзувларида (Геродотнинг «Тарих» асарида) 
Марғиёна мустақил вилоят сифатида ажратилмаган. Сўғд эса шу 
манбаларда чекка вилоят сифатида кўрсатилади. “Авесто”нинг 


208 
Видевдат китобидаги рўйхатда Бақтриянинг Сўғддан кейии тилга 
олиниши қадимги форс ёзувларида Сўғднинг ҳар доим Бақтриядан
сўнг санаб ўтилиши, улар орасида ҳудудий чегара бўлган бўлиши 
мумкинлигини кўрсатади. Гекатей, Геродот ва Ктесийнинг 
асарларида Ўрта Осиё аҳолининг ҳудудий жойлашуви, алоҳида 
дарёлар, тоғлар, воҳа ва даштлар билан боғланган ҳолда ёритилган.
Македониялик 
Александрнинг 
юришлари 
тарихий 
географиянинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда асос бўлди. 
Манбалар шу нуқтаи назардан ҳозирги тарихий адабиётларда 
етарли даражада ёритилган. 
Юнон даври ёзма манбаларида, Мароқандага юриш қилаётган 
Александр қўшинлари йўлида Амударё Бақтрия ва Сўғд ўртасидага 
чегара сифатида кўрсатилган. Окс–Амударёдан шимолроқда
сўғдийлар ерларининг жойлашганлиги тўғрисида далиллар 
учрамайди. Страбон «Окс дарёси Бақтрия ерларини Сўғдиёнадан 
ажратади» деб ҳисоблаган. Унинг фикрига кўра, Бақтрия Арея 
чегараси бўйлаб, шимол йўналишда Марғиёна ва Сўғдиёна 
оралиғида бўлиб, Окс– Амударёдан жануб томонида жойлашган. 
Бу манбалар аҳамонийлар даври маълумотлари билан тўғри 
келади. Чунки бу ёзувларда Бақтрия, Сўғд билан Арея ёки Сўғд 
билан Парфия оралиғида жойлашган деб таъкидланади. Аммо 
қадимги
форс манбаларида Ўрта Осиё вилоятларининг чегаралари 
ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Юнон тарихчиси Аррианнинг ёзишига кўра, Окс дарёсидан 
ўтиш билан Сўғдиёна ерлари бошланган. Страбон маълумотларида 
Сўғдиёна чегаралари анча кенг бўлиб, муаллиф Сўғдиёнани 
«Бақтриядан юқорида, шарқий йўналишда» Окс ва Яксарт 
оралиғига жойлаштиради. У ҳолда Сўғд таркибига Амударёнинг 
ўнг қирғоғида жойлашган, манбаларда тилга олинмаган ва номсиз 
қолаётган Вахш, Кофирниҳон ва Сурхон воҳаларини киритиш 
мумкин. Аммо ушбу дарёлар воҳалари тарихий ва географик 
жиҳатдан Бақтриянинг таркибида бўлиб, унинг шимолий қисмида 
жойлашганлар. 
Қадимги муаллифларнинг Ўрта Осиё жанубидаги халқларнинг 
жойлашуви ҳамда тарихий вилоятларнинг ҳудудий чегаралари 
тўғрисидаги тасаввурлари бир мунча умумий бўлган. Римлик 
тарихчи Курций Руфнинг битта гапи бунга мисол бўлади: «Танаис 
(Сирдарё) бақтрияликларни скифлардан ажратиб туради», ёки 


209 
тарихчи яна шу нарсани таъкидлайдики, бақтрияликдар «урушқоқ 
скиф қабилалардан анча узоқ бўлмаган жойларда яшайди». 
«Авесто»нинг энг қадимги қисмлари Сўғдиёнага таъриф 
бериб, мамлакатни иккита номда ажратиб кўрсатади – Сўғда ва 
Гава Сўғда. Бу далил Сўғда «мамлакати» яна Гава сингари алоҳида 
вилоятларга бўлинишидан далолат бермасмикан, ёки Гава, 
Сўғданинг энг қадимги номи бўлганми? 
«Авесто»нинг мамлакатлар рўйхатида биринчи навбатда тилга 
олинаётган Арёшайёна, Арёнам Вайжони – бу кенг ҳудудда 
жойлашган ўлка деб тушуниш мумкин.
Ванхви Даити дарёси “Авесто” таърифида йирик серсув 
дарёга ўхшайди. Арёнам Вайжо иқлими совуқ вилоятлар табиатига 
яқин бўлиб кўринади. Бироқ, мазкур географик белгилар Арёнам 
Вайжонинг ҳудудий жойлашувини аниқлаш учун етарлича эмас.
Худди шундай вазият Ўрта Осиё кўчманчи элатларининг 
тарихий географиясини ўрганишда такрорланади. Геродот 
массагетларнинг ҳудудий жойлашуви ҳақида бундай ёзади: «Бу 
массагетлар жасур ва беҳисоб қабиладир. Улар шарқда, қуёш 
чиқиши 
йўналишида, 
Аракс 
дарёсининг 
нариги 
ёғида 
жойлашганлар... Аракс дарёси Матиёна тоғларидан бошлаб оқади». 
Аракс – бу Амударё, шунингдек, бу таърифда Геродот Кавказ 
тоғларидан бошланган ва Каспий денгизига қўйилган Аракс 
дарёсини тушунган. У пайтларда Амударё Узбой ўзани орқали 
Каспийга қуйилган. Массагетлар Узбой ҳавзасида жойлашган. 
Аҳамонийлар ёзувлари сакларнинг яшаш жойларини денгиз ва 
дарёлар билан боғлайди. Катта серсув дарё ёнида (Амударё) «чўққи 
қалпоқ кийиб юрган» кўчманчилар, «денгиздан нариги ёғдаги 
саклар» тўғрисида ҳам манбаларда маълумот бор. 
Сўнгги йиллар илмий адабиётларида Ўрта Осиё қадимги 
вилоятларининг 
ҳудудий 
чегаралари 
тўғрисидаги 
баҳс–
мунозаралар яна жонланиб кетди. Айниқса, Бақтрия ва Сўғдиёна 
чегаралари тўғрисидаги мавзу, энг долзарб масала бўлиб, бу 
муаммони ҳал қилиш учун олимлар махсус тадқиқотлар олиб 
боришган. 
Юнон–рим тарихчилари ҳудудий чегараларни Ўрта Осиёдаги 
йирик дарёлар бўйича кўрсатиб беришлари анъанасига аниқ фикр 
билдириш мумкин. Бундай анъана маҳаллий аҳолининг яшаш 
ерлари ва вилоятларнинг чегаралари тўғрисида қадимги тарихчилар 
аниқ ва тўла тасаввурга эга бўлмаганлари ҳақида далолат беради. 


210 
Шунинг учун ҳам юнон–рим тарихчилари ҳудудий чегараларни 
дарёлар бўйича ажратганлар. 
Аракс, Окс ёки Амударёни чегара сифатида кўрсатганда, 
«дарё маданий чегара» ва «дарё маъмурий ёки сиёсий чегара» 
сифатида таъкидлаш мумкин. Баъзи бир олимлар фикрича, Амударё 
кўп ҳолларда ҳудудий–сиёсий чегара вазифасини бажарган 
бўлсада, вилоятлар ўртасида ҳеч қачон маданий чегара бўлмаган. 
Бу фикр билан тўла қўшилиб бўлмайди, чунки турли даврларда, 
аҳамонийлар даври ёки антик даврда Амударё давлатлар 
ўртасидаги чегара вазифасини бажармаган. 
Қадимги замонларда Амударё бўйидаги замонавий Карки 
шаҳри атрофидан бошлаб ҳеч ким яшамайдиган ёки жуда кам 
аҳоли яшайдиган «ҳеч кимга қарашли» бўлмаган бепоён даштлар ва 
чўллар бошланган. Бундай «чегаралар» – ҳудудлар юзлаб 
километрларга чўзилган. Шунинг учун ҳам бу ерлар ёзма 
манбаларда бевосита сўғдийларга қарашли деб кўрсатилган. 
Сўғдиёна ҳудуди аҳамонийлар даврида ва ундан қадимроқ 
замонларда Амударёдан ўтиш билан бошланмаган, чунки 
Қашқадарё воҳасида топиб текширилган ўтроқ сўғдий аҳолининг 
қишлоқ харобалари Амударёдан анча олис масофада жойлашган. 
Шунинг учун ҳам Сўғдиёна билан Бақтрия ўртасидаги ҳудудий 
чегаралар Амударёдан (айниқса, ҳозирги Термиздан Каркигача 
бўлган ерларда) ўтмаган бўлиши керак. 
Ўтроқ аҳоли яшовчи вилоятлар ўртасида чегара вазифасини
табиий географик омил сифатида чўллар ва тоғлар бажарган. Кўп 
ҳолларда чўл ва тоғлар этник чегараларда аралаш жойлашув 
ерларга айланиб қолганлиги тасодиф бўлмаса керак. Ҳисор, Бойсун 
ва Кўҳитоғ тизмалари Бақтрия ва Сўғд ўртасидаги табиий чегара 
бўлган. 
Тарихий маълумотларга кўра, қадимги Хоразм ҳудуди ўрта 
Амударё оқимидан бошлаб Орол денгазигача ерларни ўз ичига 
олган, Бақтрия ерлари – бу Афғонистоннинг шимоли–шарқи 
(Балхоб, Кундуз, Панж, Бадахшон воҳалари), Жанубий Тожикистон 
(Кофирниҳон, Вахш, Панж воҳалари), Сурхондарё воҳаси. 
Бақтриянинг ҳудудий чегаралари: жанубда – Ҳиндуқуш 
тизмаси, шимолда – Ҳисор тоғлари, шарқда – Помир, ғарбда – 
Амударёнинг ўрта оқими ҳисобланади. «Бақтрия» номи Бақтра 
дарёсидан олинган (ҳозирга Балхоб). 


211 
Сўғдиёна – ҳозирги Қашқадарё ва Зарафшон воҳаларидир. 
Сўғдиёнанинг географик чегаралари: ғарбда Бухоро воҳасидан 
шарқда Ҳисор тоғлари бўйлаб, жанубда Қашқадарё ва Кўҳитоғ 
оралиғида, шимолда эса Нурота тизмаларига бориб тақалган. 
Марғиёна – Туркманистан жанубидаги Мурғоб воҳаси, 
Парфия –Туркманистоннинг жануби–ғарби, Эронинг шимоли–
шарқи. Ўрта Осиё ўтроқ вилоятларининг қўшни ерларида кўчманчи 
сак–массагетлар қабилалари яшаган (Помир, Тангритоғ, Жанубий 
Қозоғистон, Тошкент, Сирдарё вилояти, Қуйи Зарафшон, Қуйи 
Амударё ва Сирдарё, Шарқий Каспийбўйи, Орол денгизи 
атрофлари). 
Сўнгги юнон муаллифлари асарларида биз кўриб 
чиқаётган 
ўлка 
тўғрисидаги 
тарихий 
ва 
этнографик 
маълумотлар Геродот ёки Ктесийларнинг маълумотларига 
нисбатан анча тўлароқ ва кенгроқдир. Бу манбалар 
Ўзбекистонинг тарихий географияси долзарб муаммоларини 
ҳал қилишда асос бўлади.
Ёзма 
манбаларни 
археология 
маълумотлар 
билан 
солиштириб замонавий географик хариталарда халқларнинг 
ҳудудий жойлашиш чегараларини, қадимги шаҳарларни, 
дарёлардан кечиб ўтиш жойларини, қадимги йўлларни, 
вилоятларни ва тарихий туманларни топиш мумкин. Бу муаммо 
жуда ҳам қизиқарлидир. Юнон–рим тарихий ва географик 
адабиётларда Ўрта Осиё халқларининг ҳудудий жойлашуви ва 
вилоятларнинг чегаралари аниқ кўрсатилмаган.
Александр даврида Яксарт– Сирдарё бу Танаис – Дон 
дарёсининг бошланиши деб фараз қилинган, худди шундай 
Нил – бу Ҳинд дарёсининг оқими деб хулоса чиқарилган. 
Ёзма манбаларда Бақтриянинг жанубий чегаралари 
Парнас, Паропамис– Ҳиндуқуш тоғлари билан бошланган. 
Қадимги дунё муаллифлари бақтрийлар жойлашган ҳудудни 
жуда тор қилиб кўрсатганлар. Баъзиларининг айтишича, Ҳинд 
дарёси бошланган Паропамис тоғларига Бақтрия рўпара бўлиб 
турган (Плиний). Страбон ҳам Эратосфенниг маълумотларига 
асосланиб, 
«бақтрийларнинг 
асосий 
қисми 
Паропамис 
ёнбағрида жойлашиб, унинг бир кичик ери Ҳиндистонга 
рўпара бўлган»,–деган. 
Страбон ва Плинийлар Бақтриянинг жанубий қисми 
ҳақида ёзганлар ва Ҳиндиқуш тизмасини улар жанубий чегара 


212 
сифатида тўғри кўрсатиб берганлар. Аракс, Окс – Амударё 
Страбоннинг хабарига кўра, «бақтрийлар ерини Сўғдиёнадан 
ажратади». Бошқа ёзма манбаларда ҳам Наутака ва 
Мароқандага юриш қилаётган Александрнинг қўшинлари 
йўлида Окс дарёси Бақтрия ва Сўғдиёна ўртасидаги чегара 
сифатида кўрсатилган. 
Страбон Аракс ҳақида бундай хабар қилади: “У матиёнлар 
вилоятидан бошланади ва қирқ дарёга бўлиниб, скифлар билан 
бақтрияликларни 
ажратади” 
(Страбон, 
XI, 
14, 
13).
Тадқиқотчилар фикрига кўра, Страбон буни тарихчи 
Каллисфен маълумотларига асосланиб айтган. Аракс –
Амударё; Бақтрия ерларини Помир тоғларида ёки дарёнинг 
ўрта оқими атрофида яшовчи саклардан ажратиб олиши 
мумкин эди. Ҳарбий юришларда қатнашган Каллисфен бу 
вазиятни аниқ кузатган. 
Қадимги 
тарихчилар 
халқларнинг 
жойлашиш 
чегараларини дарёлар бўйича ажратганлар. Бундай анъана Ўрта 
Осиё халқларининг жойлашган ерлари, чегаралари тўғрисида 
аниқ ва тўла тасаввурга эга бўлмаган муаллифларнинг 
маълумотларидан келиб чиққан (уларнинг тасаввурлари 
бирмунча умумий бўлган). 
Квинт Курций Руфнинг битта гапи бунга мисол бўлади: 
«Танаис бақтрияликларни скифлардан ажратиб туради... Унинг 
оқими Осиё ва Европа, ўртасидаги чегара бўлган». Бу тарихий 
анъана Танаис (Дон) ва Яксарт (Сирдарё) бир умумий дарё 
бўлганлиги фикри билан узвий боғланади.
Скифлардан (саклардан) ажратувчи чегара – бу
Александр 
Сирдарёдан 
ўтиб 
олган 
жой 
бўлгандир, 
чунки 
македонияликлар Сирдарёни бошқа жойларда кўрмаганлар. 
Аммо ўша жойда Уструшона ёки ҳеч бўлмаса Сўғднинг 
шимолий чегаралари бўлиб ўтгандир. Сўнгги аҳамонийлар 
даврида Бақтрия ўлкаси (сатраплиги) Сўғдиёнани ўз ичига 
олган. Шу вазиятга кўра, Сирдарё ҳам Бақтрия чегараси 
сифатида кўрсатилган. 
Страбон, Птолемей ва Аррианлар Амударёни Бақтрия ва 
Сўғдиёна ўртасидаги чегара сифатида кўрсатадилар. Баъзи бир 
хабарларда айнан Сўғдиёна фақат Политимет – Зарафшон 
воҳаси ерлари билан боғланади. Каллисфен ва Клитархларнинг 
таъкидлашича, Сўғдиёна тўғри йўналишда – бу Политимет 


213 
узунлиги, унинг эни 80 стадий» (15 км.). 15 км – бу Политимет 
ўзани – воҳанинг энидир. Каллисфен шу дарё воҳасидаги 
сўғдларга жазо бериш юришларида қатнашиб, Политимет 
воҳаси – бу Сўғдиёнанинг асосий ҳудуди деб фараз қилган. 
Қадимги муаллифларнинг ҳикоялари асосан юришлар, 
жанглар ҳақида бўлиб, шаҳарлар ва қалъалар қамал қилинган 
жойлар билан боғланади. Шу жумладан тоғлар – Парнас, 
Паропамис, «номсиз тоғ ўлкаси», дарёлар – Аракс, Окс, 
Политимет, Танаис–Яксарт; шаҳарлар – Бақтра, Аорн, Драпсак, 
Мароқанда, Кирополис, Бранхийлар шаҳарчаси, Басилейа–
«подшо шаҳри», вилоятлар – Наутака, Мамакена, Ксениппа, 
Габаза (Газаба), Паритака, Бубакена; қалъалар –Баги, «Сўғд 
қалъаси», Хориен –Сизимитр қалъаси; ўлкалар–Бақтрия, 
Сўғдиёна, Скифия (сак–массагетлар юрти), Хоразм. 
Арриан ва Курций Руфларнинг айтишича, мил.авв. 329 
йилда Александрнинг Сўғдиёнага томон юриши қуйидаги 
йўналишда бўлган: Бақтра – Окс – Бранхийлар шаҳарчаси – 
Наутака – Мароқанда – Кирополис – Яксарт. 
Ҳозирги кунга келиб, юнон–рим манбаларида тилга 
олинган қадимий вилоятлар, шаҳарлар ва қалъаларнинг 
ҳудудий жойлашуви қадимшунослар томонидан аниқланган. 
Наутака – Суғдиёна вилоятларидан бири, Шарқий Қашқадарёда 
жойлашган, маркази Узунқир. Ксениппа (шунингдек, бошқа 
манбаларда – Никшапа, Никшапайя) – Қарши воҳаси, маркази 
Ерқўрғон. Баги (Бага) – Бухоро воҳаси, Басилейа – Суғдиёнанинг 
иккинчи пойтахти (Кўктепа).
Габаза (Газаба) – бу Наутака вилоятига қўшни тоғ ўлкаси 
бўлиб, у ҳозирги Деҳқонобод, Оқработ ва ёзма манбаларда машҳур 
бўлган “Темир дарвоза” деб номланган тор дара – тоғ йўли 
атрофидаги ерларни ўз ичига олган. Яқинда ҳам Деҳқонобод ва 
Оқработ оралиғи ерлари “Габзан” деб аталган, Куҳитангдаги 
“Газак” топоними “Газаба” тушунчасининг акс–садоси бўлиши 
эҳтимолдан ҳоли эмас.
Юнон тилидаги “Парейтакена” вилояти (эҳтимол, унинг номи 
маҳаллий “Паритака” – “парилар макони”, “жаннат макони” 
номидан келиб чиққан) Сурхон воҳаси билан боғланади. “Сўғд 
қалъаси” ва “Хориен қояси”нинг жойлари ханузгача аниқланмаган.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish