Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


–мавзу. Ўзбекистоннинг антик давр давлатчилиги



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
9–мавзу. Ўзбекистоннинг антик давр давлатчилиги. 
Салавкийлар ва Юнон–Бақтрия давлатлари. 
Режа: 
9.1.
Салавкийлар давлати.
9.2.
Юнон–Бақтрия давлати. 
9.3. Антик давр шаҳарсозлик ва меъморчилик анъаналари. 
 
9.1. Салавкийлар давлати 
Ўтган асрнинг 50 – йиллари тарихшунослигида Ўрта Осиё 
тарихига доир «антик», «антик давр» тушунчалари муомалага 
кирган эди. Қадимги давр билан шуғулланувчи тадқиқотчи олимлар 
– археологлар ва тарихчиларнинг кўпчилиги «антик», «қадимги» 
атамани Ўрта Осиё тарихига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин деган 
нуқтаи назар тарафдори бўлдилар. 
Мил. авв. IV асрдан бошлаб Ўрта Осиёнинг асосий 
деҳқончилик воҳалари ижтимоий–иқтисодий ривожланишнинг 
батамом янги, фаол йўлига ўтдики, бу ривожланиш милодий III–IV 


216 
асрларда инқирозга учрай бошлайди. Шаҳарсозлик маданияти ва 
суғориш тартиби, ёзув ва пул муомаласи, моддий ва бадиий 
маданиятга оид кўп сонли ва турли–туман ёдгорликлар айнан мана 
шу ривожланиш жараёнидан далолат беради. Бу давр – қадимги 
дунё кўпгина давлатлари жамияти тараққиётининг ижтимоий–
иқтисодий ва умуммаданий жабҳаларида намоён бўлган янги 
босқичи билан изоҳланади. У турли давлатларда ўзига хослиги 
билан ажралиб туриб, бутун қадимги дунё давлатларини қамраб 
олган жаҳон тарихидаги ҳодисаларнинг баъзи белги ва 
хусусиятлари жиҳатдан бир–бирига ўхшашлиги жараёнларидан 
бири эди. 
«Антик»
атамаси “antiguite”, “antigutiy, antigue” қабилида 
ишлатилиб, 
«узоқ ўтмиш», «ўтмиш қадимият», «қадимги»
деб 
таржима қилинади.
Мил. авв. 323 йилда Александр Бобилда тўсатдан вафот 
этганидан сўнг у барпо этган давлатдаги марказий ҳокимиятига 
қарши кучларнинг ҳаракатлари фаоллашуви оқибатида юнон-
македонлар юришлари натижасида вужудга келган давлат 
парчаланиб унинг ўрнига нисбатан барқарорроқ бўлган юнон–
эллинистик давлат уюшмалари пайдо бўлади. Александр 
давлатининг парчаланиши ва унинг харобаларида янги давлатлар 
тизимининг пайдо бўлиши тинчлик йўли билан эмас балки, 
Македониялик Александрнинг яқин саркардалари – диадохлар 
ўртасидаги тинимсиз урушлар туфайли бўлиб ўтди. Уларнинг 
ўртасида жангу–жадаллар натижасида Александр мулклари бўлиб 
олинади.
Бу пайтда юнонлар ва македонлар Ўрта Осиёда ҳокимиятни 
бошқарувчи қатламларини ташкил этар эдилар. Александр 
вафотидан кейин Бақтрия ва Сўғдиёна Кипр оролидан бўлган юнон 
Стасанор қўл остига ўтади. Бу пайтда икки диадох – Евмен ва 
Антигон Александр давлатининг асосий ерларини қўлга киритиш 
учун ўзаро курашаётган эдилар. Антигон Александр давлатининг 
катта қисмига ҳукмронлик ўрнатишга муваффақ бўлди. Аммо, 
унинг бу ҳукмронлиги узоққа чўзилмади.
Македониялик Александр мулкларига эгалик қилиш шу билан 
якунландики, мил.авв. 306 йилда нисбатан кучли бўлган диадохлар 
– Антигон, Деметрий Полиоркет, Птоломей Лаг, Лазимах, Салавка, 
Кассандрлар ўзларини подшо деб эълон қилдилар ҳамда бу билан 
Александр давлати харобаларида ўз давлатларини барпо этишни 
маълум қилдилар. Шу тариқа тарих саҳнасида Ғарб ва Шарқ 


217 
анъаналарини уйғунлаштирган эллинистик давлатлар пайдо бўлди. 
Ана шундай йирик давлатлардан бири – Салавкийлар давлати эди.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish