Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ахборот хуружлари ва ундан кўзланган ғоявий-мафкуравий мақсадлар



Download 0,97 Mb.
bet76/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Ахборот хуружлари ва ундан кўзланган ғоявий-мафкуравий мақсадлар.
Ахборот хуружи – муайян кучлар томонидан кишилар онги ва қалбига ёт ғояларни сингдириш мақсадида уларнинг ҳиссиётлари, эътиқоди ва туйғуларига таъсир этишнинг мафкуравий омилларидан, жамият турмуш тарзи ва менталитетдаги ўзгаришларни амалга ошириш учун унга моддий, маънавий, руҳий таъсир ўтказишнинг ноанъанавий ва нохолис усулларидан фойдаланиш асосида сиёсий мақсад ва муддаоларни амалга ошириш мажмуасини англатади52.
Ахборот хуружларининг энг ёвуз ва таҳликали шакли кишилар онгига ғоявий ва мафкуравий таъсир ўтказишдир. Эндиликда ахборот хуружларидан кўзланган асосий мақсад – муайян кучларнинг кишилар онги ва қалбига таъсир этиш орқали ўзларининг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий мақсадларига эришишга уриниши билан боғлиқ бўлиб қолди. Чунки бундай вазиятда ҳар қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий муаммо ҳақидаги ахборот аҳоли ўртасида жуда тез тарқалиб, турли кескин ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай муаммоларга эса ички ва ташқи кучлар ўз манфаати нуқтаи назаридан муносабат билдиради. Баъзилари улардан ғаразли мақсадларда фойдаланишга уринади.
Ахборот хуружи орқали жаҳон жамоатчилигининг онгу тафаккурини бошқаришга уруниш сиёсий курашнинг асосий усулига айланиб бормоқда. Айниқса “рангли инқилоб”лар орқали турли мамлакатларда ғарбпараст ҳукуматларни шакллантириш, вақти-вақти билан ҳар хил миш-мишлар тарқатиш воситасида уларни чўчитиб олиб, жиловда ушлаб туриш, демократия ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ниқоби остида турли халқаро фондлар орқали қарама-қарши кучларни рағбатлантириб, бир-бирига ва ҳукуматга қарши гижгижлаш – буларнинг барчаси халқаро муносабатларда қўлланаётган янги сиёсий экспансия технологиясидир. Бу технология ахлоқий меъёрларга, баъзи ҳолларда ҳатто халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳам беписанд қарайди. Шундай қилиб, ахборот хуружи нафақат сиёсий кураш, балки сиёсий экспансия воситаларидан бирига ҳам айланди.
Бундай вазиятда манфаатдор сиёсий кучлар ОАВ ёрдамида воқеаларни бузиб кўрсатиб ёки нохолис шарҳлаб, бутун жаҳон жамоатчилигини ўша уйдирмага ишонтириш орқали ўзларининг ғаразли мақсадларига эришмоқчи бўлади.
Ахборот хуружининг аҳоли онгига кўрсатадиган салбий таъсирини камайтириш, бу хуружга қарши мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш масалага комплекс ёндашувни талаб этади. Бунда маънавий, ғоявий-тарбиявий тадбирлар моддий, иқтисодий бунёдкорлик ва кенг маънодаги ижтимоий ислоҳотлар билан қўшиб олиб борилиши лозим. Жамият уйғун ва барқарор ривожланиши учун моддий ва маънавий қадриятларга, иқтисодий ва маънавий ҳаётга бирдек эътибор қаратилиши лозимлиги Президентимиз томонидан алоҳида қайд этиб ўтилган.
Ахборот хуружи орқали жаҳон жамоатчилигининг онгу тафаккурини бошқаришга уруниш сиёсий курашнинг асосий усулига айланиб бормоқда. Айниқса “рангли инқилоб”лар орқали турли мамлакатларда ғарбпараст ҳукуматларни шакллантириш, вақти-вақти билан ҳар хил мишмишлар тарқатиш воситасида уларни чўчитиб олиб, жиловда ушлаб туриш, демократия ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ниқоби остида турли халқаро фондлар орқали қарама-қарши кучларни рағбатлантириб, бар-бирига ва ҳукуматга қарши гихгихлаш – буларнинг барчаси халқаро муносабатларда қўлланаётган янги сиёсий экспансия технологиясидир. Бу технология ахлоқий меъёрларга, баъзи ҳолларда ҳатто халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳам беписанд қарайди. Шундай қилиб, ахборот хуружи нафақат сиёсий кураш, балки сиёсий экспансия воситаларидан бирига ҳам айланди.
Юртбошимиз глобаллашув айни пайтда зиддиятли ҳодиса эканини ҳам ҳаққоний қайд этади. Буни аввало глобаллашув натижасида оммавий маданият ниқобидаги нохуш ҳодисаларнинг, аксилмаданиятнинг тарқалиш хавфи ҳамда халқларнинг ранг-баранг, бой маънавий ҳаётининг бирхиллашуви, миллий ўзлик туйғусининг сусайиши, эгоизм ва нигилизм (Нигилизм – лот.nihil – ҳеч нима, ҳеч қандай. 1. Ижтимоий ҳаётда шаклланган, одат тусига кирган ҳар қандай қоида, тамойил ва қонунларни инкор қилувчи нуқтаи назар. 2. Ўтмиш даврлардаги маданий меросни инкор этиш) каби хатарларнинг кучайишида кўриш мумкин.
Маънавият ва иқтисодиётни муштарак ривожлантириш ахборот хуружи ўта кучайиб кетган глобаллашув шароитида айниқса долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки бундай вазиятда ҳар қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий-маънавий муаммо ҳақидаги ахборот аҳоли ўртасида жуда тез тарқалиб, турли кескин ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай муаммоларга эса ички ва ташқи кучлар ўз манфаати нуқтаи назаридан муносабат билдиради. Баъзилари улардан ғаразли мақсадларда фойдаланишга уринади.
Мутахасисларнинг фикрича, ОАВнинг энг хавфли томони, улар маълумотларни шундай кўринишда етказиш қобилиятига эгаки, натижада кенг халқ оммаси кўз ўнгида объектив реаллик ўрнида реалликнинг ёлғон, чалғитувчи виртуал кўриниши пайдо бўлади. Аммо инсон дунёнинг виртуал кўринишига шубха билан қарай бошлагач, мафкуравий таъсир этишнинг самадорлиги кескин пасайиб кетади. Хусусан, 2005 йил май ойида бўлиб ўтган Андижон воқеалари тафсилотлари бўйича айрим хорижий ОАВ жаҳон информацион борлиғига ёлғон, чалғитувчи, далил исботсиз ахборотлар тарқатишгани фикримизга тасдиқ вазифасини ўташи мумкин. Шуни алохида таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу хориж ОАВ Андижон воқеалари бўйича тарқатган хабарларида террорчиларнинг қуролли хужумлари, бегуноҳ инсонларни қатл этганлиги ва қамоқхонадан жиноятчиларни чиқариб юборганлиги тўғрисидаги маълумотлар тушириб қолдирилган. Аксинча, бу тинч норозилик намойиши, “рангли инқилоб” дея жаҳон жамоатчилигини чалғитишга уринганлар ва террорчилар харакатига чек қўйилгач, “тинч аҳоли ўққа тутилди” қабилидаги ахборотлар тарқатишган.53 Аммо, Андижон воқеаларидаги террорчиларнинг асл ниятини кандай эканлигини яқинда адолатли ҳукмдан қочиб юрган Қ.Парпиевнинг Канаданинг “Глоб энд Мейл” газетасига берган интервьюсида “Бизнинг сўнги сўзимиз-террор” деб айтган сўзларидан билиб олиш қийин эмас.
ОАВнинг мафкуравий таъсир этишнинг манбаи сифатидаги фаолияти, аввало, глобаль телерадио тўлқини тизимининг яратилиши билан боғлиқ ва бу дунёнинг хохлаган нуқтасига ҳеч қандай қаршиликсиз ахборотларни (ғоя) турли кўринишда етказиб бериш имкониятини яратди. Дунёнинг айрим минтақаларида бу ягона ахборот (ғоя) манбаи хисобланади. Россиялик мутахасис Г.Почепщов фикрича, давлатларнинг спутникли радио ва телетўлқин тизимларига эга бўлиши, мафкуравий таҳдидларга қарши курашувчи ёки аксинча, кучайтирувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.54
Шунингдек, ҳозирги вақтда глобал компьютер тармоғи ва унда ғояларни тармоқда тезлик билан тарқатиш дастурлари кенг ривожланмоқда. Ахборотларга арзон эга бўлиш, уларни эркин тарқатиш ва қабул қилиш имкониятлари интернетни шахс ва омма онгига мафкуравий таҳдиднинг самарали воситасига айлантирди. В.Крысконинг фикрича, интернет яқин келажакда мафкуравий тайзиқ воситаси сифатида матбуот ва телевиденияга нисбатан самарали воситага айланиши мумкин. Бу назария бевосита глобал тармоқдаги маълумотлар нисбатан камроқ цензура таҳдиди остида бўлиши ва маълумот муаллифини топиш қийинлиги билан боғлиқдир.
Шунинг билан бирга, интернетнинг бу қулайликларидан айрим давлатлар ҳам ўз манфаатлари йўлида бошқа давлатларга нисбатан мафкуравий хуружларни амалга ошириш мақсадида фойдаланишмоқда. Жумладан, баъзи ғарб давлатлари расмий интернет сайтларида Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида тузилган иттифоқчилик муносабатлари тў-рисидаги шартноманинг мазмуни, мақсадларини бузиб кўрсатишга уринишлар кузатилмоқда.
Халқимиз маънавиятини асраш ва уни юксалтириш, айниқса, ёш авлодни турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан, бир сўз билан айтганда, маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек ҳозирда оилаларнинг ҳаётига қарши қаратилган радикал феменизм мафкураси, гей – маданияти – ғоясини тарқалиши (оммалашуви), шаҳватпарастликнинг (эротизм) тарғиботи, Россия оиласида эгоистик (худбинлик) қадриятларининг мажбуран қабул қилиниши, бозор идеалларининг ўз навбатида маънавий асосларга салбий таъсирини маънавий таҳдидлар сифатида баҳолаган. Маънавий таҳдидлар кенг қамровли бўлиб, мазкур ёндошувларда уларнинг у ёки бу жиҳатлари ҳисобга олинган.
Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар сирасига тажоввузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва фундаментализм, рассизм ва диний экстремизм, неокммунизм каби ғояларини киритишимиз мумкин.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек мафкуравий таҳдидлар турли-хил воситалар ёрдамида амалга оширилади, хусусан айни вақтда оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва глобал интернет тармоғи мафкуравий таҳдиднинг асосий воситаларидан бирига айланиб бормоқда.
Россиялик олим В.Крoсконинг таъкидлашича, ОАВ кенг халқ оммасига мафкуравий таъсир этишнинг самарали воситаси хисобланиб, ҳозирги вақтда информацион урушни стратегик кучининг таркибий қисмидир.
ОАВда мафкура турли хил кўриниш ва турлича талқинда намоён бўлмоқда, хусусан яширин кўринишда.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистонда замонавий демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришда миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларини фуқаролар онги-тафаккурига сингдиришга, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириб мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласига асосий эътибор қаратилмоқда. Халқимиз маънавиятини асраш ва уни юксалтириш, айниқса, ёш авлодни турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан, бир сўз билан айтганда, маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакат раҳбари шу юртдаги тинчлик, барқарорликнинг кафили ҳисобланади. Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг оламдан ўтиши мамлакат аҳолисига ўта қайғули ҳолат бўлди. Бу кутилмаган ҳолат эди ва ўз навбатида бу биз учун катта синов бўлди ва у давом этмоқда. Шундай вазиятда ҳам ғаламислар, мамлакатимизга ўз таъсирини ўтказишни истаётган кучлар томонидан ғаразли ҳаракатлар нафақат давом эттирилди, балки кучайтирилди ҳам. Давлатимизга нисбатан таъсир ўтказишни режа қилган кучларнинг малайлари ҳисобланган ахборот воситалари, “журналистлар”, “ҳуқуқ ҳимоячилари”, давлатимиздан хафа бўлган шахслар томонидан парламентимиз 8 сентябрда қабул қилган президент вазифасини юклаш ҳақидаги қарорга нисбатан ахборот хуружи ташкил қилинди.
Ахборот хуружига берилган турлича таърифлар мавжуд. Россиялик айрим мутахассисларнинг фикрича ахборот хуружи бу - рақиб устидан ахборот ҳукмронликка эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бошқача зарар етказиш учун давлатнинг ҳарбий кучлари, ҳукумати ҳамда хусусий ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва операциялар мажмуасидир[1].
Мамалакатимизга нисбатан амалга оширилган ва оширилаётган ахборот хуружларининг асосий мақсади – давлат ва халқ ўртасида ишончсизликни, аҳолида шубҳа, иккиланиш, парокандалик, тартибсизликни келтириб чиқаришдир.
Шуни таъкидлаш керакки, бутун ўтган мустақиллик йилларида мамлакатимиз, давлат аппаратига инсбатан турли кучлар томонидан таъсир қилиш, муайян талабларини бажартириш мақсадида ахборот хуружлари ташкил қилиб келинаётганлиги маълум. Бундай ахборот хуружлари айни пайтда юртимиздаги тинчлик, барқарорлик, миллий тараққиёт сари амалга оширилаётган ислоҳотларга қарши қаратилган ҳаракатлардир.
ХХI асрда ахборот урушиниг ўзига хос жиҳати уруш воситалари, услубларининг кўпайгани, такомиллашганида кўринади. Бугунги кунда бундай уруш интернетда, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам олиб борилмоқда.
Айрим мутахассислар томонидан психотерапия методлари якка шахсга қандай таъсир этса ахборот урушининг методлари оммавий онгга шундай таъсир қилишини таъкидлашади.
Ахборот урушига яққол мисол сифатида “Совуқ уруш” даврида иккита блок ўртасида кечган урушни келтириш мумкин. Ўша даврда фаол ахборот ва психологик уруши олиб бориш учун бир қатор ОАВлар (“Озодлик”, “Америка овози”, “Немис тўлқини”, ББC радиостанциялари ва ҳ.к.) ташкил этилади ёки бу жараёнга жалб этилади.
Мисол учун “Озодлик” радиоси ҳақида интернетда википедияда келтирилган маълумотларга кўра радио дастлаб “Озод Европа/”Озодлик” радиоси номи билан социалистик давлатларга қарши кураш учун АҚШ Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармаси томонидан ташкил этилган кўп сонли тузилмалардан бири бўлган. 1951 йилда ташкилот сиёсий маслаҳатчиси О. Джексон радиостанция ходимларига қарата “Бу (радио) психологик уруш хизмати. Бизнинг ташкилот биз эшиттириш олиб бораётган мамлакатларда ички тартибсизликларни келтириб чиқариш учун ташкил қилинган” деган эди.
Радиостанция дастлабки йилларда Марказий разведка бошқармаси, 1972 йилдан эса АҚШ Конгресси томонидан молиялаштирилади. 1953 йилда радио ўзбек тилида, 1960 йилдан қорақалпоқ тилида ҳам эшиттириш бериб келмоқда. Юқоридагилар радионинг узоқ йиллик ахборот уруши олиб бориш тажрибасига эга эканлигини кўрсатади.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг Смит-Мунд қонунига мувофиқ “Озодлик” радиосига америка фуқаролари учун эшиттиришлар олиб бориш тақиқланган. Мутахассислар буни АҚШ ҳукуматининг мамлакат фуқароларини ўзининг ташвиқотларидан асраш учун қилинган, деб баҳолашади.
Фаолиятининг салбий жиҳатларини ҳисобга олиб бир қатор давлатларда, жумладан Белоруссия, Эрон, Тожикистон, Туркманистон давлатларида бу радиостанциянинг эшиттиришлари тақиқланган[2]. Бундай тақиққа қарамасдан радио ўз дастурлари, эшиттиришиларини турли йўллар, хусусан интернет орқали бу минтқаларга етказишга ҳаракат қилмоқда.
Совуқ уруш тугаган бўлсада, бу ОАВлар фаолияти тугатилмади, балки уларнинг ташкилотчилари, молиялаштириб турган давлатлар, хизматларнинг бошқа геосиёсий мақсадларига йўналтирилди. Улар бугунги кунда маълум бир давлатларга таъсир қилиш учун бир тарафлама, нохолис ахборот тарқатишда, ўз усулларини такомиллаштиришда давом этмоқда.
Ҳозирда Россия федерацияси ва айрим ғарб давлатлари ўртасида “совуқ уруш” давридагидан қолишмайдиган даражада гибрид урушнинг таркибий қисми сифатида ахборот уруши кетмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, яқин ва узоқ давлатларда содир этилган давлат тўнтаришлари (“рангли инқилоблар”, “араб баҳори”) бу энг аввало манфаатдор кучлар томонидан мақсадга йўналтирилган тарзда аҳолига нисбатан амалга оширилган ахборот таъсирининг оқибатидир.
Республикамизнинг геосиёсий, геожуғрофий мавқеи яқин ва узоқ келажакда мамлакатимизга нисбатан ахборот уруши сусайтирилмайди, аксинча фаоллашади, деган хулоса чиқаришга олиб келмоқда.
Сайлов жараёнда айрим кучлар томонидан ахборот хуружи кучайтирилади, чунки сайлов жараёни вазиятни беқарорлаштириш учун, аҳолини турли гуруҳларга бўлиб ташлаб, ўзига хос “бошқариладиган тартибсизлик” ташкил қилиш учун қулай фурсат ҳисобланади. Башоратчиликка даъво қилиш эмас бу бироқ шуни айтиш мумкинки, сайлов натижалари бўйича турли шубҳа, миш-мишларни тарқатиш, сайлов жараёнининг қонуний, демократик тарзда ўтганлигини савол остига олиш кўпаяди. Башарти шундай бўлса бу ҳақиқий халқ танлови амалга ошганидан, ахборот хуружи ташкилотчилари хоҳлаган нарса рўй бермаганидан далолат беради.
Ахборот хуружлари таъсирига энг кўп бериладиган аҳоли қатлами бу ёшлардир. Афсуски, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши ахборот таҳдидларининг ҳам кучайишига олиб келмоқда. Интернет воситасида ишлайдиган дастурлар, ижтимоий тармоқлар орқали жуда катта оқимда маълумотлар алмашиши рўй бермоқда. Улар асосан қизиқарли воқеалар, гап-сўзлар, шоу-бизнес, спорт хабарлари, янгиликлардан иборат. Бироқ ҳеч ким ташқи кучлар томонидан ижтимоий тармоқлар, мессенжерлардан ўз мақсади йўлида фойдаланмайди, деб кафолат бера олмайди. Мисол учун, Телеграм мессенджерида баъзи бир гуруҳларнинг иштирокчилари сони 50 000 дан ошади. Шундай гуруҳлар борки, унда асосан фаҳш фоторасмлар, видео лавҳалар жойлаштирилмоқда. Бу маънавияти, маданиятида қуср бўлган шасхларни ўзига жалб қилиш учундир. Айнан шундай тоифа кишилар ўзларига жавоб бериша олмайди. Кейинчалик бундай каналларда сиёсий мавзуга тааллуқли маълумотлар тарқатилиши ва гуруҳ аъзоларининг фикрини ўзгартиришга, маълум бир йўналишга солишга ҳаракат қилиниши мумкин.
Республикамизнинг биринчи президенти муҳтарам Ислом Каримов “...бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга” эканлигини таъкидлаган эди. Мафкура полигонларида кучлар нисбати эса ахборот, ахборот хуружи воситасида ҳал этилмоқда.
Ахборот хуружларига қарши курашда курашнинг тизимли бўлишлиги, унинг зарур ҳуқуқий базаси шакллантирилганлиги ўта муҳим.
Шу билан бирга, бундай хуружларга қарши курашда қуйидагилар муҳим:
1. Ахборот маконини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, аҳолининг қизиқиши юқори бўлган масалалар ҳақидаги объектив ва позитив ахборот билан доимий равишда тўлдириб бориш.
2. Фуқароларимизда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган комплекс чоралар кўрилиши керак. Хусусан ёшларимизни тафаккур қилишга, ҳар қандай ахборотни таҳлил қилиб сўнг хулоса чиқаришга ўргатишимиз зарур.
3. Мамлакатимиз, давлат аппарати, раҳбарлар ҳақида нотўғри маълумотлар, туҳмат, уйдирмалар, бузилган ахборот тарқатувчи ҳар қандай ахборот воситалари фаолиятига қонун доирасида чек қўйиш.
4. Аҳолига чет элларда туриб мамлакатимиз тўғрисида нотўғри, бир тарафлама ахборот тарқатувчи ахборот воситалари, шахсларнинг асл қиёфасини очиб берувчи ахборотни етказиш.
5. Миллий ғоя, мафкура, маънавият тушунчалари, шу жумладан фуқароларимизнинг ватанпарварлиги ахборот хуружларига қарши муҳим омиллардир. Бу йўналишда амалга ошираётган ишларимизни изчиллик билан давом эттириш
6. “Бешинчи колонна”ни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш тизимли тарзда давом эттирилиши керак. Чунки айнан “бешинчи колонна” ташқи кучларнинг бузғунчи ғоя, ахборотларини тарқатиш воситачи вазифасини бажаради.
Бир сўз билан айтганда, биз ахборот хуружларига қарши янгича фикрлашимиз, ишлашимиз даркор. Бунда ўз халқи учун ёниб яшаган муҳтарам И.Каримовнинг қуйидаги сўзларини ёдда тутишимиз керак: “Ҳаммамизга аён бўлиши керакки, “ахборот асри” деб ном олган ХХI асрда ҳеч қайси давлат ёки жамият ўзини темир девор билан ўраб яшай олмайди. Айни пайтда, аҳвол шундай экан, деб қўл қовуштириб ўтириш ҳам тўғри келмайди, бундай таҳдидларга жавобан, биз ҳам, содда бўлмасдан, зарур чора-тадбирларни кўришимиз керак”.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish