Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet77/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Ахборот тизимида интернет. Ахборот глобаллашуви ва ёшлар маънавияти, ҳар қандай ахборот оқимининг ёшлар маънавиятига таъсири хусусида сўз юритганимизда аввало бу масала замирида жамиятимизнинг, давлатимизнинг миллий хавфсизлиги ётганини назарда тутишимиз лозим. Зеро бу мавзуда сўз юритар эканмиз аввало икки масала мавзунинг долзарб нуқтасига айланади: биринчиси ахборот оқими-мафкуравий таҳдид; иккинчиси - ёшлар маънавияти, яъни турли хилдаги ахборотларга нисбатан ёшларимизда шаклланган иммунитет масалаларидир. Гап шундаки, ахборот оқими ўз моҳиятига кўра маълум бир мақсадга йўналтирилган бўлади. Унинг қанчалик ёшларимизга таъсир қилиши унинг олдига қўйилган мақсад сари пухта йўналтирилганлигига боғлиқ. Табиийки, ахборот оқимининг салбий таъсири эса уларда шаклланган мафкуравий ҳимоя тизимининг мукаммаллиги омилига боғлиқ. Ўтиш даврида ахборот мафкуравий идрок этиш билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблиги, яъни давлат, жамият ва шахсда мафкуравий рақобат борасида етарлича демократик тажриба йўқлигида ҳамдир. Оммавий ахборот воситалари тингловчиларининг кўпчилиги сиёсий мавзудаги ҳар қандай ахборотни расмий ахборот сифатида қабул қилади. Ахборотлар характери ва тартиби сиёсий осойишталик ва барқарорликнинг ўзига хос барометри бўлиб хизмат қилади. Агар фикрлар хилма-хиллиги ҳолати намоён бўлса, беқарорлик кўрсаткичи, сиёсий муносабатлар тизимида муаммоли вазият етилиб келаётганининг ўзига хос аломати сифатида талқин қилинади. Иккинчи масалада аввало, ёшларимизнинг мафкуравий иммунитети бугунги кунда қандай шаклланган деган савол пайдо бўлади. Масалани инсон омили нуқтаи назаридан ўрганадиган бўлсак, мафкуравий иммунитет - ҳар қандай ахборот таъсирига тушиб қолмаслик, аввало, ўша инсон онгу-тафаккури, идроки нечоғлик ўткирлигига, чуқур мушоҳада қилиш қобилиятига боғлиқ.
Тўғри, аввало ҳаммада ҳам бундай қобилиятлар бирдек ривожланган эмас. Аммо, бу қобилиятларни шакллантириш, идрок кўникмаларини ҳосил қилиш, инсон туғилганидан то шахс сифатида шакллангунига қадар давом этади. Хусусан, бунда маълум бир ёшнинг кўп китоб ўқиши, ўз мамлакати тарихини ўрганиши, урф-одатларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбия топиши, бир сўз билан айтганда, унда миллий эътиқод - миллий фахр шаклланиши муҳим ўрин тутади. Ўз миллати қадриятларини қадрлаган, ўз тарихини билган, Ватанга эътиқоди шаклланган ёшларнинг ахборот оқимларининг таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли кам. Чунки бундай ёшларда ўзига хос психология ва масалага ўзига хос ёндашув пайдо бўлган бўлади. У ҳар қандай ахборот замирида маълум бир мақсадни ўргана бошлайди.
Собиқ иттифоқ даврида четдан кириб келаётган ахборот оқими қаттиқ назорат қилинган. Ўз навбатида даврнинг техник имкониятлари ҳам шунга яраша эди. Мустақилликка эришганимиздан сўнг, ахборот оқимига кенг йўл очилди. Турли мазмундаги ахборотларнинг кириб келиши кенг авж олди. Табиийки, ҳали ахборотга "оч бўлган" аҳоли кириб келаётган ахборотни сараламай туриб, "истеъмол" қила бошлайди. Улар ҳали яхши ва ёмон, керакли ва кераксиз ахборотнинг фарқига бормасдилар, бир сўз билан айтганда, аҳолида холис ахборот оқимидан нохолисини ажратиб олиш учун идрок шаклланиб улгурмаган эди. Шунинг асорати ҳозирги кунда, айниқса, сезилмоқда. Бу баъзан айрим ёшларимизда ҳар қандай ахборотни мутлоқ ҳақиқат сифатида қабул қилинишини келтириб чиқармоқда.
Ахборот оқимининг глобаллашуви шароитида интернетнинг таъсири ҳақида гап борганида қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим: диний, террористик, экстремистик, миллатчилик, ирқчилик кўринишидаги ёт, бузғунчи ғояларнинг кириб келишига имкон яратади; Ғарб яшаш тарзига хос, лекин ўзбек менталитетига зид ғоялар, қарашларнинг ёшларга таъсири (кийиниш, чекиш, пирсинг, татуировкалар ва ҳоказо) кескин кучайишига олиб келади; ҳаёсиз ахборотларнинг ёшлар тарбиясига таъсири рўй бериши мумкин; текширилмаган ахборотлар (бўҳтонлар) нинг кенг авж олиши ва ш.к. Интернетнинг улкан имкониятлари, унда ахборот оқимининг тезкорлиги, аудиториянинг чекланмаганлиги, ўз мақсадларини террористик йўл билан амалга оширишни одат қилиб олган - ёвуз кучларнинг манфаатларига ҳам хизмат қилади. Террористлар интернетнинг чексиз имкониятларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишади: жамоатчилик онгига ўзларининг турли таҳдидлари билан таъсир кўрсатишади; жозибали, дабдабали чақириқлари билан аҳолини мавжуд сиёсий тизимга қарши қўйцҳга интилишади; халқаро майдонда ўзларига ҳамфикрлар топишади, бир-бири билан боғланишади ва ш.к. .
Вайронкор руҳдаги кучлар террористик сайтлар асосан учта аудиторияга йўналтирилган: аввало илгаридан мавжуд ва потенциал тарафкашлар; халқаро жамоатчилик фикри; муайян мамлакат жамоатчилиги. Замонавий террористик гуруҳлар Интернетдан асосан қуйидаги саккиз усул орқали фойдаланадилар: Психологик уруш, Реклама ва тарғибот, Маълумотлар тўплаш, Воситалар тўплаш, Қўлга тушириш ва сафарбар этиш, Тизимлар ташкил этиш, Ахборот таъминоти, Режалаштириш ва координация.
Аҳолини (жамиятимизни) кибертерроризм ва интернетдаги террористик ҳаракатлардан ҳимоя қилиш билан бирга, бир қатор антитеррористик ҳаракатлар мажмуини ишлаб чиқиш талаб этилмоқда. Интернетдаги фаолиятнинг ижобий томонлари қуйидагилар бўлиши мумкин: дунёқарашнинг кенгайиши; объектив ва негатив ахборотларни қабул қилиб, уларни таҳлил қилиш имконияти (бунда ёш йигит ё қизнинг ахборотга "тўқ бўлиши" ва уларни саралай олиш қобилияти муҳим аҳамият касб этади. Агар унда ахборотга бўлган "дид" бўлмаса, у ахборот оқимида "чўкиб" кетиши мумкин яъни, таъсирига берилиб кетиши); масофавий ўқишларда иштирок этиш имконияти; ахборотларни танлаш имконияти борлиги.
Бугунги ёшларнинг аксарияти асосий ахборот манбаи сифатида интернетга мурожаат қилишади. Лекин уларда ахборот иммунитети шаклланмаган миш-мишлар дунёси бўлмиш "Интернет" орқали маънавиятга салбий таъсир вужудга келиши мумкин. Нега таъсир қилади? Балки ёшлар маънавиятининг етарли даражада шаклланмаганлиги эмасмикан? Бугунги кунда айрим ёшларимиз - турли хил Ғарб сериаллари таъсирида, миллий қаҳрамонларимиз жасоратидан бехабар ўсаётганлиги сабабли маънавиятга қайтадан чуқур эътибор қаратмас эканмиз, уларнинг зеҳни ўткир, дунё билимларини эгаллаган бўлишларига қарамасдан, Ватан манфаати йўлида хизмат қилишларига, бегона ғояларга берилмаслигига кафолат ҳам беролмаймиз. Уларни энг аввало Ватанга эътиқодни, урф-одат ва қадриятимизга садоқатли қилиб тарбияласаккина, исталган бузғунчи ахборотларга нисбатан ўз ахборот иммунитетлари шаклланади.
Ахборот қуроллари сифатида қараладиган воситалар: ахборот массивларини йўқ қилиш, бузиш ва тўғрилаш; ҳимоялаш тизимини айланиб ўтиш; қонуний фойдаланувчилар имкониятларини чеклаш; компютер тизимининг техник воситалари ишлашини бузиб ташлаш; компютер вируслари; мантиқий бомбалар; тест дастурларини ишдан чиқарувчи воситалар ахборот айрибошлашни йўқ қилувчи воситалар; ҳар хил турдаги хатоликлар.
Ахборот қуролининг универсаллиги, яширинлиги, дастурий аппарат амалга оширилиши шаклларнинг кўп вариантлиги, таъсирларнинг радикаллиги, вақт ва жой танлаш имконининг етарлилиги ва ниҳоят тежамлилиги, унинг жуда хавфсизлигини кўрсатади: у осонгина ҳимоя тизимига яшириниши мумкин, уруш эълон қилмасдан аноним шаклда ҳужум ҳаракатларини олиб бориши мумкин.
Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш ва бошқариш, мудофаа ва алоқа, транспорт ва энергетика, молия ва фан, таълим, ОАВ - барчаси ахборот алмашуви жадаллигига, ҳаққонийлигига, тўлиқлиги ва тезлигига боғлиқ. Шунинг учун жамиятнинг ахборот инфраструктураси - ахборот қуролининг нишонидир.
Рангли инқилоблар даврида ахборот ҳуружи қуйидагича амалга оширилади:
• Рангли инқилоб - қонуний ҳукуматларни ноқонуний йўллар билан ағдариб ташлаш демакдир ( Сербия, Грузия, Украина, Қирғизистон).
• Рангли инқилоблар ривожланган давлатларнинг кучли ахборот босими асосида амалга оширилади.
• Рангли инқилобларни амалга оширишда замонавий ва қимматбаҳо электрон ахборот воситаларидан, молиявий ҳомийлар имкониятларидан кенг фойдаланилади.
Ахборот ҳуружларига қарши туриш учун ёшлар қандай кўникмаларга эга бўлишлари, ўз фаолиятларида нималарга эътибор беришлари лозим:
• лоқайд бўлмаслиги, огоҳ бўлиши;
• ўз қатъий позисиясига эга бўлиш, маъсулиятли бўлиши;
• атрофда бўлаётган воқеаларга муносабат билдира олиши;
• ҳозиржавоблик, ўз мустақил фикрга эга бўлиши.
Кибертерроризм турлари
• вирус тарқатиш орқали маълумотлар базасига путур етказиш;
• интернетда ноқонуний бойлик орттириш;
• турли хил кибержиноятлар;
• турли бўҳтон ва уйдирмалар тарқатиш орқали бирор мамлакатни, ташкилотни ёки шахсни обрўсизлантириш.
Ахборот ҳуружларининг турлари:
• ёлғон ахборот тарқатиш орқали барқарорликни издан чиқариш;
• ижтимоий онгни манипуляция қилиш;
• миллий-маънавий қадриятларни емириб ташлаш;
• етти ёт бегона маънавий қадриятларни сингдириш;
• халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш;
• кибертерроризм.
Ахборот ҳуружнинг асосий қисмлари:
1. Психологик операциялар - ахборотдан фуқароларга таъсир этишда фойдаланиш;
2. Электрон ҳуруж - аниқ маълумотларни олиш имконини бермайдиган восита;
3. Дезинформация - душманга сохта ахборот бериш;
4. Физик бузилиш - ахборот ҳуружининг қисми сифатида қаралиши мумкин, агарда ахборот тизим элементларига таъсир этиш кўзда тутилган бўлса;
5. Очиқ ахборот ҳуружлар - ахборотни кўзга кўринмайдиган ўзгартиришларсиз бузиш.
Ахборот ҳуружларининг мақсадлари ўз ахборот функсиялари ва ресурсларини ҳимоялаган ҳолда ахборот муҳитини назоратга олиш.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish