Мустаҳкамлаш учун саволлар
Ижтимоий хавфсизлик, ғоявий хавфсизлик, маънавий ва мафкуравий хавфсизлик тушунчаларининг маъно махмуни.
Ижтимоий хавфсизликни таъминлаш шарт-шароитлари.
Инсон ресурсларидан фойдаланиш.
Маънавий юксалиш ижтимоий хавфсизлик омили.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, мазкур ўқув қўлланма глобаллашув ва ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг кўринишлари, унинг мазмун-моҳияти, глобаллашувнинг турли хил оқибатларга эга эканлиги, позитив ва негатив сабаблари тўғрисида умумий тасаввур беради. Ёшларни глобаллашувни объектив жараён эканлигини инсоният тарихида шунга эҳтиёжнинг мавжудлиги, унинг объектив ҳарактери тўғрисида хулосалар беради. Айни пайтда глобаллашувнинг ғоявий-мафкуравий таҳдидли кўринишлари, унинг ютуқларидан қандай мақсадда ва кимнинг манфаати йўлида қандай фойдаланиш билан боғлиқ эканлигини таъкидлашни зарур қилиб қўяди. Уни ўрганаётганда бунга алоҳида эътибор беришни тақозо этади.
Бугунги дунё глобаллашмоқда. Глобал ўзгаришлар турли давлатлар ва халқлар ҳаётини бир-бирига интеграциялашини тезлаштирмоқда. Аммо бу жараён силлиқ кўчаётгани йўқ. Глобаллашув ўзининг ижобий жиҳатлари билан бирга, унинг ютуқларидан турли хил мақсадларда фойдаланиш халқлар ҳаётига турли хил таъсир кўрсатмоқда. Глобаллашув ютуқларидан ғоявий-мафкуравий мақсадларда фойдаланишга бўлган уриниш, глобал ўзгаришларни мафкуралаштиришга, ғоявий-мафкуравий таҳдидларни кучайишига сабаб бўлаётганлигини ўқувчи аниқ ҳисобга олиши лозим.
ХХI аср глобаллашув жараёнини янада кучайиши асри бўлади. Бунда қўлга киритилаётган илм-фан ютуқлари, рақамли иқтисодиётга ўтиш билан боғлиқ жараёнлар глобаллашувни умумдунё миқёсида, минтақалар даражасида ва локал кўринишларидаги ўзаро таъсирини янада кучайиши билан бирга мамлакатлар тараққиётини бир-бирига боғлиқлигини ҳам оширади. Глобал ўзгаришлар, унинг ютуқларидан ўзаро ҳамжиҳатлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик орқали инсоният олдида турган муаммоларни ечишга хизмат қилиши лозим. Бу ҳолисликни тақозо этади. Акс ҳолда, глобаллашувдан бир томонлама мақсадлар ва манфаатлар йўлида фойдаланишга уриниш турли даражадаги низо ва иҳтилофларга, ғоявий-мафкуравий таҳдидларга сабаб бўлади. Бу бугунги глобал дунёдаги зиддиятларни бартараф этишга хизмат қилмайди. Ҳар бир халқ ўзининг миллий ғоясига эга бўлиши билан бирга дунё халқларини муштарак мақсадларга ундаб турадиган халқни халқ ва миллатни миллат қиладиган мақсадларига яъни ғоясига ҳам эга бўлиши лозим. Бу уларни глобал ўзгаришлардан ғоявий-мафкуравий таҳдидлар йўлида фойдаланишга уринаётган айрим сиёсий кучларнинг олдини олишга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |