Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Умуминсоний қадриятлар ва миллий маънавият нисбати



Download 0,97 Mb.
bet106/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Умуминсоний қадриятлар ва миллий маънавият нисбати. Маълумки, ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўз ҳаёт тарзини, келажагини аждодларининг тарихий тажрибаси асосига қуради, ҳеч бир халқ бегона қолиплар, бегона андозалар асосида эмин-еркин яшаб, тараққий эта олмайди. Ҳар бир хонадоннинг ўз тартиб - қоидалари бўлганидек, ҳар бир юрт ҳаётини ташкил этишнинг ҳам ўз андоза-ўлчовлари, қонун-қоидалари бўлади. Улар ўша юртнинг табиий - жуғрофий шарт-шароити, тарихий тажрибаси, миллий феъл-атвори билан боғлиқ тарзда шаклланади.
Минг йиллар давомида ер юзидаги турли минтақаларда яшаган халқларнинг ўзаро сиёсий, маданий, ижтимоий алоқалари ҳозирдагидек яқин бўлган эмас. Асрлар мобайнида ер юзида турли маданий минтақалар шаклланган. Европа халқларининг умумминтақа маданияти, жануби-шарқий Осиё халқлари минтақа маданияти, Ҳиндистон яримороли ва унга қўшни ҳудудларда яратилган умумий маданият ва бошқа бир қатор минтақалар маданияти - буларнинг ҳар бири ўзгасидан фарқ қилувчи қатор диний эътиқод, фалсафий мактаблар, санъат ва адабиёт, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хос уйғун бир тизимларини вужудга келтирган-ки, аҳли башарнинг бундай бебаҳо мулкини, маънавий хазиналарини бефарқлик билан бир-бирига қориштириб юборишимиз мутлақо ижобий натижалар бермайди.
Умуминсоний қадриятлар ҳар бир миллат маънавиятида ўзига хос ва махсус тизим шаклида намоён бўлади. Чунки миллий маънавият тарихий ҳодиса, ўзбекнинг маънавий такомили немис ёки хитой халқи бошидан кечирган тарихий жараёнлардан буткул фарқ қилувчи сиёсий-маданий макон ва замонда юз берган. Ҳар бир халқ моҳиятан умуминсоний бўлган қадриятларни тамомила ўзига хос шаклу шамойилда ифода этишининг сири шу ерда.
Турли миллатлар маънавиятининг ўзига хослиги камалакдаги турли ранглар товланишига монанд бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради, бойитади, аммо инкор этмайди, бир сўз билан айтганда, маънавият элларни зидлаштирмайди. Умуминсоний қадриятларни бирор-бир алоҳида халқ яратмайди, бу қадриятларни ҳар бир халқ, ҳар бир элат ўз тарихий тажрибаси билан аста-секин шакллантириб боради ва ўзаро турлича муносабатлар жараёнида элатлар, миллатлар бир-бирини тушуниб, ўзаро маънавиятларидаги умумий жиҳатларни тадрижий англаб боради.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish