Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидагиХУЛОСА 408 Кириш
2 5265050122965748569
Кириш Кириш Глобаллашув кечагина содир бўлгн воқелик эмас. Баъзи таҳлилчилар 100 йиллар олдин ҳам бугунги кундагидек глобаллашув жараёнини бўлганлигини эътироф этадилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев. Глобаллашув жараёни ҳозирги дунёнинг муҳим хусусиятдир. У мураккаб ва зиддиятли, айни пайтда объектив жараён эканлиги билан ҳарактерланади ҳамда ижтимоий ҳаёт соҳалари билан боғлиқ. Бу бир томондан, ижтимоий ҳаёт талаблари, глобал ютуқларга бўлган эҳтиёжи билан боғлиқ бўлса, иккиничи томондан глобаллашув турли халқлар, миллатлар ижтимоий ҳаёт соҳаларига турли хил таъсир кўрсатмоқда. Глобаллашувнинг таъсирини позитив ва негатив кўринишларига эга эканлигини таъкидлаш лозим. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари мавжуд. Глобаллашувнинг ғоявий ва мафкуравий таҳдидлари ана шундай кўринишларидан биридир. Глобаллашув жараёнининг ғоявий ва мафкуравий ҳаёт соҳаларида турли хил ғоявий-мафкуравий таҳдид кўринишларининг сабабларини ҳамда омилларини, намоён бўлиш хусусиятларини ҳолисона ўрганиш, таҳлил этиш асосида ёшларда билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш ҳамда глобаллашувнинг ғоявий ва мафкуравий таҳдидлари билан таништириш ва унинг негатив оқибатларини ёритиш орқали глобаллашувнинг салбий таъсирининг олдини олишда ғоявий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат. Глобаллашув ва ғоявий-мафкуравий тахдидлар” фанини ўрганишда унинг объекти ва предметига, мақсад ва вазифаларини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади ҳамда ғоявий-мафкуравий таҳдидларни глобаллашувнинг негатив кўриниши сифатида асосланади. Ундан кўзланган мақсадлар ва вазифаларни ёритиш орқали таҳдидларни геосиёсий мақсадлар билан алоқадорлиги асосланади. Иқтисодий-ижтимоий ҳаёт соҳаларининг глобаллашувидан носоғлом мақсадлардан фойдаланишга бўлаётган уринишлар қиёсий таҳлил этилади. Глобаллашув шароитида ғоявий-мафкуравий соҳада бўлаётган ўзгаришларга эътибор қаратилиб, турли хил мафкуравий курашларнинг кучайиш сабаблари ва унинг айрим давлат ва сиёсиё гуруҳлар манфаати билан боғлиқ эканлиги ва унинг инсоният олдида қўйган мақсадларга тўғри келмаслиги асослаб берилади. Иқтисодий глобаллашув кўринишлари ва унинг ижтимоий аҳамиятидан турли хил ғоявий ва мафкуравий мақсадлардан фойдаланишга уринишлар мавжуд. Шунинг учун ана шу соғлом мақсадлар учун турли хил таъсир чоралари, босим ўтказиш, санция қўллаш ёки иқтисодий ютуқларни бузиб талқин этиш ҳолатлари учраб турибди. Глобаллашувнинг сиёсий соҳадаги кўринишлари турли хил даражадаги сиёсий тузилмалар, халқаро сиёсий ташкилотларнинг фаолиятлари орқали аниқ намоён бўлаётганлиги, айни пайтда, сиёсий глобаллашувдан ҳар хил ғоявий-мафкуравий мақсадлар йўлида фойдаланишга бўлган уринишлар, бир томонлама устунликка эришиш, бир қутбли дунёга даъво қилишлар айрим давлатларнинг геосиёсий мақсадлари ва манфаатларининг ғоявий-мафкуравий ифодасидир. Глобал ўзгаришлар ғоявий-мафкуравий курашларнинг кучайиб бораётганлиги билан ҳарактерланади ва ундаги конструктив ғоялар билан деструктив ғояларнинг бир-бирига зид эканлиги асосланади. Турли хил минтақавий можаролар, унинг сақланиш сабаблари, геосиёсий мақсадлар ва ғоявий-мафкуравий таҳдидлар билан боғлиқ ҳолда кўрсатилади. Агрессив миллатчилик ғоявий-мафкуравий таҳдиднинг ўзига хос кўриниши эканлигини, шовинизм ва сепаратизмнинг ғоявий-мафкуравий мақсадлари, унинг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратилади. Глобаллашув ва либерализм, унинг янгича кўринишлари ҳамда жамият ҳаётида янги либерализм ғояларининг бошқа ғоявий-мафкуравий соҳалар билан алоқадорлиги ва фарқи ёритилади. Глобаллашув ва космополитизм ғояси ўртасидаги муносабат, космополитизм ғоясининг бугунги глобал дунёда зарарли жиҳатларига эътибор қаратилади. Халқаро терроризм глобаллашув шароитида кучаяётган ғоявий-мафкуравий таҳдид сифатида унинг олдини олиш омиллари, шунингдек, экстремизмнинг ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги , диний ақидапарастликнинг зарарли оқибатлари, ҳақиқий дин билан соҳта дин ўртасидаги фарқли жиҳатларига эътибор қаратилади. Шунингдек, ўқув фанида глобаллашув ва экология, экологик зиддиятлар, экологик хавфсизлик масалалари, глобаллашув ва ахборот хуружлари, коррупция ва жиноятчиликнинг ғоявий ва мафкуравий таҳдидли томонлари ўрганилган. Глобаллашув ва “оммавий маданият” унинг миллий ва уимуминсоний маданиятга зид таҳдидли кўринишларига этибор қаратилган. Ахборот коммуникация тизимидаги ўзгаришлар, айни пайтда унинг ютуқларидан фойдаланишларга бўлган уринишалр қиёсий асосланади. Бундай шароитда глобал хавфсизликни таъминлаш, унинг турли хил кўринишларини ёшларда ғоявий ва мафкуравий курашчанликни шакллантириш долзарб муаммо эканлигига эътибор қаратилади. Глобаллашув, тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш ва унга эришишнинг муҳим вазифа эканлиги ва уни геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий таҳдидлар билан алоқадорлиги асосланиб, ёритилиб, хавфсизлигини таъминлаш, барқарор ва тинч ҳаётни мустаҳкамлаш умуминсоний мақсад ва манфаатлар билан муштарак эканлиги ёритилган. Мазкур ўқув фани бугунги глобал ўзгаришларни ва унинг зиддиятларининг ғоявий-мафкуравий таҳдидли жиҳатларини билишга ва унга баҳо бериш, фарқлаш билан боғлиқ кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилади. Ёшларда глобаллашув тўғрисида, унинг ғоявий-мафкуравий таҳдидли жиҳатлари тўғрисида ҳамда бундай таҳдидли жиҳатларини олдини олишда, ижтимоий ҳаёт соҳасидаги ютуқларга таяниш миллий ғояга бўлган ишонч ва эътиқодни мустаҳкамлаш орқали глобаллашув ютуқларидан фақат езгу мақсадлар йўлида хизмат қилишига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Шу жиҳатдан бу фан муҳим тарбиявий вазифани амалга оширади. Мазкур ўқув қўлланмадан, миллий ғоя, манавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналишида ўқиётган бакалаврлар, магистрлар ҳамда глобаллашув ва унинг жамият ҳаётига таъсири билан қизиққан илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин. Download 0,97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |