Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобаллашув, глобал муаммо ва интеграция



Download 0,97 Mb.
bet7/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобаллашув, глобал муаммо ва интеграция.
Баъзан глобаллашув, глобал муаммо, интеграция атамалари бир-бири aйнанлаштириб юборилади. Шундай экан бу тушунчаларнинг моҳиятига қисқача тўхталиб ўтиш лозим. Глобаллашув одатда ривожланган халқларнинг сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳадаги ютуқларининг кенг оммалашувини англатиб, унинг акс таъсири кўпроқ ривожланаётган, кам ривожланган халқларга қаратилган бўлади. Кўриниб турибдики глобаллашувни ҳамма ҳам ўзига муаммо, фожеа сифатида қабул қилаётгани йўқ. Унинг ютуқларидан манфаатдорлар кўп. Глобаллашув қайд этиб ўтилганидек ривожланган мамлакатларнинг ривожланаётган, кам ривожланган, қолоқ мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий тизимига, иқтисодиётига, маънавий-маданий ҳаётига қилинаётган “экспансия” дир деган фикр мавжуд. Одатда ижтимоий-фалсафий адабиётларда таҳдиди ҳам, ечими ҳам бутун инсониятга, ҳайвонот дунёсига, табиатга бирдек таъсир этувчи муаммолар тизимига нисбатан глобал муаммолар атамаси ишлатилади. Глобал муаммонинг таҳдиди ҳам, ечими ҳам минтақа ёки миллат танламайди, ёки глобал муаммолар ривожланган давлатлар томонидан ривожланаётган, кам ривожланган давлатларга нисбатан амалга оширилаётган ўзига хос “экспансия” дея баҳолаб бўлмайди. Одамзод насли ХХ асрнинг иккинчи ярмида шундай муаммолар домига тортилди-ки, эндиликда уларнинг исканжасидан қутулиб кетиш ёки кетмаслик бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланди. Агар ХХ асрнинг биринчи ярми охирларида инсоният қаршисида асосан битта умумбашарий муаммо — ядро ҳалокатининг олдини олиш кўндаланг бўлиб турган бўлса, II - жаҳон урушидан кейин аҳвол ўзгарди. Аҳоли табиий ўсишининг юқори даражасининг сақланиб қолиши, фан ва техника ютуқларидан тор манфаатлар йўлида фойдланишга ружу қилиниши ва минтақаларда мураккаб экологик вазиятнинг вужутга келиши масалани чигаллаштириб юборди. Оқибатда инсониятнинг келажаги тўғрисида турли типдаги башоратлар келиб чиқди. Ана шундай шароитда ҳар бир ақл заковатли одам «Бундай йўлда қандай муаммолар, қийинчиликлар, синовларга дуч келишимиз мумкинлигини етарли даражада аниқ тасаввур қилмаяпмизми?» — деган саволни ўз олдига кўндаланг қўйиши ва унга жавоб топиши зарур бўлиб қолди. Бу саволларни бутун жаҳон халқларининг иштирокисиз хал этиб бўлмайди.
Табиатга кишиларнинг таъсири кучая борган сари табиий мувозанатнинг бузилиши оқибатида кишиларнинг яшаш тарзи, соғлиғи, ижтимоий муҳитга бўлган акс таъсири тобора ҳалокатли тус ола бошлади. Инсоният бундай таҳликали ҳолатдан фақатгина, ҳар қандай сиёсий, минтақавий, ирқий, миллий, диний ва бошқа манфаатларини кейинга суриб, муштарак умуминсоний манфаатлар теварагида жипслашиш, зудлик билан таъсирли чоралар қўллаш орқалигина қутулиши мумкин. «Кўпгина халқаро ан­жу­ман­лар­ минбаридан, ав­ва­ло, БМТ минбаридан ту­риб, Орол муаммоси – агар уни бартараф этиш чо­ра­си­ни кўрмасак, нафақат Мар­ка­зий­ Осиё, балки Европа, қо­ла­вер­са, бутун жаҳон ҳа­во ҳудудини бузадиган, умум­ба­ша­рий­ фожиага ай­ла­ни­ши муқаррар, деб бе­жиз­ бонг ураётганимиз йўқ»4.
Ҳозирги пайтда инсониятга хавф солиб турган умумбашарий муаммолар деганда таҳдид ҳам, шунингдек ечими ҳам бутун дунё, барча давлатлар ва халқларнинг иштирокисиз мумкин бўлмаган муаммоларга айтилади. Бундай муаммолар қуйидагилардир:
- термоядро уруши хавфининг олдини олиш ва қуролланишни бартарф этиш;
- жаҳон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётнинг ўсиши учун қулай шарт-шароит яратиш;
- иқтисодий қолоқликни тугатиш; ер юзида қашшоқлик ва очликка барҳам бериш;
- табиий бойликлардан оқилона ва комплекс ёндашган ҳолда фойдаланиш;
-инсониятнинг бахт-саодати йўлида фан-техника ютуқларидан фойдаланиш учун халқаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш; (енг хавфли касалликларга қарши кураш, космосни ўзлаштириш;
- дунё океан бойликлари ва имкониятларидан унумлироқ фойдаланиш; озон қатламининг йўқолиш хавфининг олдини олиш ва ҳ.к.
Инсоният олдида ана шу хилдаги муаммоларнинг кўндаланг туриб қолишининг ўзиёқ кишилик цивилизацияси ўта мураккаб, ўта қалтис бир жараённи бошидан кечираётганлигидан дарак беради. Умумбашарий муаммоларнинг баъзи бир гуруҳлари мавжудки, уларни ҳал қилишнинг ўзидаёқ бутун планетамиздаги ижтимоий ҳаётнинг кейинги минг йилликдаги аниқ манзарасини чизиб бериш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish