Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet103/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Глобаллашув ва хавф-хатар тушунчаларининг маъно-мазмуни.

  2. Ички ва ташқи таҳдидлар ва уларнинг кўринишлари.

  3. Лоқайдлик, бефарқлик ғоявиё-мафкуравий таҳдид сифатида.

  4. Ўзбекистонни хавфсиз ҳудуд сифатида эътироф этилиши ва унинг аҳамияти.

24-мавзу: Глобаллашув, тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш.
Режа

  1. Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш омиллари

  2. Тинчлик ва барқарор тараққиётнинг ўзаро муштараклиги.


  3. Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш омиллари
    Миллий-маънавий тикланиш ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш барқарор тараққиётнинг муҳим шарти.

Барқарорлик - (ижтимоий)- жамиятдаги тинч-тотувлик ва уни мустаҳкамлаш учун шарт-шароитнинг мавжудлиги; ижтимоий қатламлар, кучлар ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик вазияти; давлат, жамоат ташкилотлари, фуқаролар ўртасидаги ижтимоий келишув ҳолатининг муттасил давом этиши ва б.
Ғарб олимлари барқарорлик беқарорликнинг арафаси ёки муайян беқарорликдан кейинги ҳолати, жамиятнинг янги беқарорлик олдидан тин олиш даври, деган фикрни илгари сурганлар. Бундан фарқли тарзда Т.Парсонс «ижтимоий тизимнинг барқарорлик қоидалари»ни ишлаб чиқишга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, ҳар қандай барқарор жамиятнинг ижтимоий тузилишини ташкил этадиган элементлар фаолияти ўзаро уйғун бўлиши шарт. Ана шу уйғунлик доимий Барқарорлик омилидир. Бунда давлатнинг вазифаси жамиятнинг энг кичик бўғинлари, жамоалар, ташкилотлар, идоралар орасидаги мутаносибликни сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат. Агар давлат бунинг уддасидан чиқа олса, у жамиятни барқарор ривожланишини таъминлайдиган бошқарувчи (регулятор) вазифасини адо этади. Бу эса, ўз навбатида, давлатнинг муайян ислоҳотларни амалга ошириши учун имконият яратади. Т.Парсонснинг бу қарашлари кўпгина Ғарб мамлакатлари мутахассислари томонидан эътироф қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришганнидан кейин ижтимоий барқарорликка эришиш ва уни мустаҳкамлашга катта эътибор бермоқда. Барқарорлик жамият тараққиётининг, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишнинг асосий шартидир.
Барқарорлик шартлари :
1. Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши;
2. Давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш;
3. Демократик институтларни ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш;
4. Бозор муносабатларининг қарор топиши ва мулкдолар синфининг шаклланиши;
5. Кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг ортиши;
6. Жуғрофий-стратегик имкониятлар ва табиий хом-ашё ресурслари;
7. Инсон салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктураси;
8. Кенг кўламли ўзгаришлар ва ҳамкорлик кафолатлари;
9. Жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик.
Жаҳон тажрибасидан бизга маълумки, ўз давлатчилигини қўлга киритиш, миллий ва ижтимоий озодликка эришиш ҳеч қаерда енгил ва осонлик бўлмаган. Мустақиликка эришган ҳар бир мамлакат мавжуд ижтимоий-тарихий, иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият барпо этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга киришади. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган муносабатлар, уларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, турмуш ва тафаккур тарзи, ахлоқий нормалари шуни тақозо этади. Ўз миллий давлатяилигини барпо этиш, ижтимоий тараққиётни таъминлаш, демократик, эркин бозор иқтисодиётига асосланган жамият барпо этишда дунёда кенг тарқалган тараққиёт йўлининг турли вариантлари мавжуд. Туркия, Жанубий Корея, Швеция моделлари ва бошқалар бунга мисол тариқасида айтиш мумкин. И.А.Каримов таъкидлаганидек “Ўзбекистон бошқа давлатлар тараққиёти жараёнида тўпланган ва республика шароитига тадбиқ қилса бўладиган барча ижобий ва мақбул тажрибалардан шак-шубҳасиз самарали фойдаланади. Гап бирон-бир моделни, ҳатто у ижобий натижалар берган тақдирда ҳам, кўр-кўрона кўчириб олиш тўғрисида бораётгани йўқ. Аниқ-равшан воситалар ва усуллар қайси мамлакат учун мўлжалланган бўлса, ўша мамлакатнинг ўзига хос шароитидагина ижобий натижа беради”90. Айтиш мумкинки, ушбу ижтимоий тараққиёт йўллари ўзига хос тарихий вазиятдан келиб, мавжуд табиий, иқтисодий, илмий-техник имкониятларга таянилиб ишлаб чиқилган, амалга оширилган.
Ўзбекистон жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча унумли тажрибани рад этмаган ҳолда ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт йўлимизни танлаб олди. Бу - ўтмиш йилларнинг хатоларини, давлат тузилишининг шакл ва усулларига нисбатан мавжуд қарашларни идрок этиш натижасидир. Бу - таркиб топган ижтимоий воқеликка берилган реал баҳодир. Бу - Ўзбекистон халқининг ижтимоий тараққиётга, муносиб турмуш шароитига интилишидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятини сохта инқилобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва кучли ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш ташкил этади.
Шундай экан Ўзбекистоннинг мустақиллигига эришишдан иборат ўз йўли республикани ривожлантиришнинг қуйидаги асосий ўзига хос хусусиятлари ва шарт-шароитларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланади.
Биринчидан. Аҳолининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзидан, халқ анъаналари ва урф-одатларидан келиб чиқади. Илдизи ўтмишдаги анъанавий жамоа турмуш тарзига бориб тақаладиган жамоавийлик асослари халқимизга тарихан хосдир.
Иккинчидан. Мамлакатимиздаги ўзига хос демографик вазият ғоят муҳим хусусиятлардан биридир. Жумҳуриятимизда аҳоли ва меҳнат ресурслари ҳар йили юксак суръатлар билан ўсиб бормоқда. 2014 йилнинг январига келиб мамлакатимиз аҳолиси 30 миллиондан ошиб кетди. Аҳолининг ярмидан кўпроғи қишлоқ жойларда яшаб асосан деҳқончилик билан шуғулланади. Аҳоли таркибининг 60 фоиздан кўпроғи болалар, ўсмирлар, 25 ёшгача бўлган йигит-қизларга тўғри келади.
Учинчидан. Мамлакат аҳолиси миллий таркибининг ўзига хослигидир. Этник таркибда туб аҳоли устун мавқени эгаллайди. Шу билан бир вақтда республика ҳудудида ўз маданияти ва анъанасига эга бўлган юздан зиёд миллат вакиллари яшаб турибди. Ўзбекистоннинг миллий-маданий жиҳатдан ғоят ранг-баранглиги миллий ўзлигини англаш ва маънавий қайта тикланишнинг кучайиб бориши билан узвий бирликда жамиятни янгилаш, уни очиқ жамиятга айлантириш учун қудратли омил бўлиб хизмат қилади ва республиканинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши учун қулай шароитларни вужудга келтиради.
Тўртинчидан. Ўзбекистоннинг геосиёсий мавқеи ҳам жуда қулай. Қадим карвон йўллари бизнинг еримиздан ўтган. Бизнинг кўҳна шаҳарларимизда ва бозорларимизда юзлаб лаҳжалар жаранглаган. Дунё мамлакатларининг ўзаро савдо ва маданий алоқаларида ўзбек тупроғи кўприк воситасини ўтаган. Бугунги кунда ҳам Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчи ўрин тутади. Унинг автоном энергетика ва сув системалари бор. Кўп жиҳатлардан минтақа республикалари ўртасида боғловчи ролини ўйнайди ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришда фаоллашиб бормоқда.
Бешинчидан. Ўзбекистонда ислоҳатлар ўтказишга мавжуд табиий иқлим шарт-шароитлари ҳам катта таъсир қилади, албатта. Республикада сув ресурслари ҳисобли. Етиштириладиган зироатлар сувни кўп талаб қилади. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда, балки дунёда ҳам муҳим стратегик маҳсулот - пахта ва ундан ишланадиган маҳсулотларни экспорт қилишда етакчи ўрин тутади. Мева-чева, сабзавот, пилла ва бошқа маҳсулотлар бўйича ҳам чет элларга экспорт қилиш қудратига эгамиз. Тупроғимизнинг ҳар бир қаричи тилла, қунт қилган одам ҳар йили бир неча бор ҳосил кўтариши мумкин.
Олтинчидан. Ўзбекистон республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш имконини берадиган етарли потенсиалга эга. Ер бағрининг ғоят қимматли минерал хом ашёларга бойлиги чуқур таркибий ўзгартишларни амалга ошириш, республиканинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлайдиган тармоқларни ривожлантириш имконини бермоқда. Шу жиҳатдан халқ хўжалигининг асосан хом ашё етиштиришга йўналтирилганлигини бартараф этиш ва шу сабабли иқтисодиёт тузилмалари ҳаддан ташқари бир томонлама ривожланганлигига, собиқ марказ ўтказиб келган яккаҳокимлик сиёсатининг натижаси бўлмиш қарамликка, яъни технология ва ресурс жиҳатдан бошқа республикаларга қарам бўлиб қолишга барҳам бериш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Юқорида қайд этилган ўзига хос шарт-шароитлар ҳам алоҳида, ҳам биргаликда ҳозирги босқичда Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради.
Янгиланиш ва ижтимоий тараққиётнинг ўзимиз танлаган йўли - мураккаб жараён бўлиб, республика ижтимоий турмушининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий-маданий ва бошқа барча соҳаларини қамраб олади. Бу йўл мустақил Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг умумий стратегиясини белгилаб беради.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish