Гиёҳванд моддалар савдоси. Жиноят глобаллашувининг кенг тарқалган турларидан яна бири наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва улар билан савдо қилиш ҳисобланади. Ушбу жиноий бизнес яратиб берадиган жуда катта бойлик орттириш имкониятлари унинг иштирокчиларини халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳам, миллий қонунлар мажмуи билан ҳам, айниқса, "оқ ажал"нинг ҳалокатли оқибатлари билан ҳам ҳисоблашмай, ҳамма ишни қилишга мажбур этмоқда. БМТ томонидан келтирилган маълумотларга қараганда бу заҳри қотил савдосининг йиллик айланмаси 350-450 миллард долларга тенг бўлиб бу миқдор жаҳон ҳамжамиятининг бир йиллик ялпи даромадининг 7% га тенг. Тахминий маълумотларга қараганда жаҳон аҳолисининг 3% и гиёҳванд моддалар истеъмол қилади. Бу турдаги жиноий тўдаларга қарши курашишга турли давлатлар турлича вақт ва маблағ сарфлашмоқда. АҚШ федерал органлари йилига 12 миллиард доллар маблағни наркотик савдосига қарши курашга сарфлашади; 45 миллиард долларга тенг маблағ наркотик савдоси билан қўлга тушган сақлаб туриш билан боғлиқ жараёнга сарфланади; 120 миллиард доллар наркомания касалига чалинганларни даволаш ишларига сарфланмоқда65. Бу моддаларни ишлаб чиқариувчи асосий регионлар: Олтин яримой (Голден Cреcент) – Афғонистон, Эрон, Покистон; Олтин учбурчак (ГолденТриангле) – Мъянма, Лаос, Таиланд; Жанубий Африка; Нидерландия; Марокаш; Хитой. Хитойда асосан синтетик наркотик моддалар ишлаб чиқарилади66. Юқори навли героиннинг энг катта бозори Европа ҳисобланади. БМТ маълумотларига қараганда фақт Россиянинг ўзида йилига 70 тонна героин сотилади. Россияда бу касаллик сабабли бир йилда вафот этганлар (йилига 30 000 -40 000 нафар) Совет армиясининг ўн йил давом этган афғон урушидаги йўқотишидан икки баробар қўпдир67.
Интеллектуал мулк савдоси. Кейинги йилларда жиноятнинг глобаллашувининг кенг тарқалган турларидан бирини интеллектуал мулк ўғирлиги ташкил этади. Бу соҳадаги ўғирик турли соҳаларда турлича шаклларда намоён бўлмоқда. Маълумотларга қараганда АҚШ ва Ғарбий Европанинг мусиқа, кинофилъм, компъютер ўйинлари, видеоўйинлар, турли дастурлар ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларининг шу жиноий гуруҳлар сабабли кўрган зарари ўн милиардлаган долларни ташкил этган68. Проcтер&Гамбле компанияси сертификати остида ишлаб чиқарилган кир ювиш воситаларининг 40% и, Ҳонда (Япония) компанияси маркаси остида ишлаб чиқилган мототехниканинг 60 % и Хитойда ноқонуний ишлаб чиқарилган. Ривожланаётган мамлакатларда ишлатилаётган фармацевтика маҳсулотиларнинг деярли 50 % и яширинча ишлаб чиқарилган қўлбола маҳсулотлари ҳисобланади. Шунингдек қўлбола донорлик органлари ишлаб чиқариш, қўлбола санъат асарларини нусхалаш, ноёб ҳайвонлар савдоси авж олмоқда. Ҳужжатларни сохталаштириш, сохта юрист ва сохта молиячилар хизмати, сохта муҳрларни яратиш сингари фаолият шакли жиноий гуруҳлар фаолиятига кенг имкониятлар яратиб бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |