Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet71/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар

  1. Ақидапарастликнинг ғоявий-мафкуравий таҳдид эканлиги.

  2. Ақидапарастлик кўринишлари ва соҳалари.

  3. Диний ақидапарастлик ва динда ҳаддан ошмасликнинг зарурлиги.

  4. Диний ақидапарастликнинг динлараро бағрикенглик ғоясига зидлиги.

17-мавзу: Глобаллашув ва экологик зиддиятлар.
Режа

  1. Глобаллашув ва экологик зиддиятларнинг ўзаро боғлиқлиги ва муносабатлари.

  2. Экологик зиддиятларни хавфсизликка таҳдид эканлиги ва унинг кўринишлари.


  3. Глобаллашув ва экологик зиддиятларнинг ўзаро боғлиқлиги ва муносабатлари.
    Экологик муаммолар, уни олдини олиш омиллари.

1972 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳит куни деб эълон қилинган. Мана 45 йилдирки, ушбу байрам дунё мамлакатларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишдек эзгу ишга жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этиш мақсадида кенг нишонланиб келинмоқда. Айниқса, бугун дунёнинг у ёки бу бурчагида экологик вазият мураккаблашиб бораётган бир пайтда атроф-муҳит муҳофазаси жаҳон ҳамжамияти олдида турган энг долзарб вазифалардан бирига айланган.
Мамлакатимизда ҳам бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Мустақиллигимизнинг ўтган йиллари мобайнида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш соҳасида улкан ишлар қилинди.
Юртимиз Она-табиатини сақлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш муносабатларини тартибга солувчи ўзига хос қонунчилик базаси яратилди. Улар жумласига 30 дан ортиқ қонун ва 150 дан ортиқ қонуности ҳужжати, ҳукумат қарорлари, масъул ташкилотларнинг меъёрий-ҳуқуқий актлари, техник регламентлар, услубий кўрсатмалар ва йўриқномалар киради.
Глобал экологик муаммолар кескинлашган шароитда мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни соғломлаштиришга қаратилган қонунлар, қонуности ҳужжатлари, давлат дастурларининг қабул қилиниши ва уларнинг ижроси бўйича изчил иш олиб борилаётгани туфайли истиқлол йилларида атмосферага ифлослантирувчи моддалар ташланиши қарийб икки баробарга, озонни емирувчи моддалардан фойдаланиш 99,5 фоизга, ифлосланган чиқинди сувлар ҳажми 2 баробарга камайди. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик усулларига ўтилди.
Экин майдонлари тизимида дон, сабзовот ва картошка экинларини кўпайтириш тенденцияси ўрнатилди ва бугунги кунда пахта экини майдонлари қисқариб, умумий экин майдонларининг 30 фоизидан ошмайди.
Оролбўйи минтақасида экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича тадбирлар фаоллик билан амалга оширилмоқда. Бетакрор, ноёб флора ва фауна вакилларини, шунингдек, биологик хилма-хиллик геофондини сақлаб қолиш учун миллий қўриқхонлар, боғлар, буюртмахоналар ва экологик марказлар ривожлантирилмоқда.
Сув манбаларини муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мамлакатимизнинг барқарор тараққиётида ҳал қилувчи масалалардан бирига айланди.
Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан бирга, айрим ҳудудларни сифатли ичимлик суви билан таъминлашнинг бир қанча ечилмаган муаммолари ҳамон сақланиб қолаётганлиги кафолатланган сув таъминоти тизимини тубдан яхшилашни талаб этмоқда.
Мавжуд муаммолар ечимини топиш, уларни бартараф этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, ҳудудлар санитария ҳолатини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда чиқинидиларни бошқаришнинг янгича механизмини жорий этиш борасида ишлар олиб борилмоқдаки, бу ўз навбатида экологик муаммоларни ҳал этишда турли хил чиқиндиларни қайта ишлаш ва унинг меъёр ҳамда турларини камайтириш, улардан иккиламчи хомашё сифатида қайта фойдаланиш орқали атроф муҳитга чиқадиган экологик салбий оқибатларнинг олдини олиш ва бундан ташқари, аҳолини, айниқса ёшларни чиқиндиларни тўғри бошқариш таълими асосида ўқитиш, уларнинг бу соҳадаги билимини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 11 та халқаро конвенция, битим ва улар доирасидаги 7 та кўп томонлама халқаро шартномага қўшилган. Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича 4 та конвенция ва 5 та халқаро келишув, трансчегаравий сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги 2 та конвенция ҳамда БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Киото протоколи, Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция ва Монреаль протоколи, Чиқиндиларни трансчегаравий ташишни тартибга солувчи Базель конвенцияси шулар жумласидандир.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish